Муқаддамот дарслари / олтинчи дарс: нима қилиш керак? Онгли,мақсадли ва харакатланувчи вахдат.

Муқаддамот дарслари / олтинчи дарс: нима қилиш керак? Онгли,мақсадли ва харакатланувчи вахдат.

Шайх Абу Хамза хўромий хафизахуллохнинг аудио тасмасидан ёзиб олинган.

(8-қисм)

Шу сабабли хам мусулмонларни имоми,амири, рахбари ё халифаси аввало шаръий манбаълар бўйича, сўнгра эса кундалик масалалар бўйича олим бўлиши керак. Ха, биринчи бўлиб керакли ва кифоя қилувчи илмга эга бўлиши керак бўлган нарса, шаръий ахкомлардур; чунки мусулмонларни рахбари улил амр шўросини назорати остида шаръий ахкомларни татбиқ қилишга мукаллафдур ва довлатни устида шаръий худудларга мувофиқ равишда рахбарлик қилиш лозим, демак агар мана бу бўлимда умумий илмга эга бўлмайдиган бўлса, мана бу вазифаларни хар қандай холатда адо қила олмайди ва рахбар бўлишга салохияти хам йўқ. Хатто баъзи фуқахоларни назари бўйича фақатгина шаръий ахкомлар бўйича тақлидий  илмга эга бўлишни ўзи халифа учун етарли эмас; чунки  тақлид ( уларни назари бўйича) хақиқатда нуқсон ва камчилик хисобланади. Шу сабабли хам имомни илми ижтиход қиладиган даражада бўлиши керак деб хисоблашади, улар бунга  қуйидагича далил келтиришади, чунки рахбариятни мансаби ва мақоми энг олий мансаб ва мақом бўлади, демак уни бўйнига олган шахс хам илм сифати бўйича энг комил инсон бўлиши керак. Албатта кам сонли ахли суннат фуқахолари етарли илмни шарт деб санашган ва имомни тақлид қилишини жоиз дейишган ва мужтахид бўлишни зарурий санашмаган.

Ахли суннатни барча уламолари аллохни шариатидаги қонунлар бўйича  олим ва фақих бўлган  рахбарни икки далилга кўра лозим ва зарурий деб билишади:

 -Чунки аллохни шариатидаги қонунлар то қиёмат кунигача мусулмон жамиятини асосий қонунларидур, мана бу қонунни танимасдан, фиқх қилмасдан туриб уни тўғри татбиқ қилишни имкони йўқ.

-Рахбарият энг катта ижро қилувчи кучдаги мақом бўлади,комил шаръий илмга ва фиқхга эга бўлмайдиган бўлса, “мавжуд вазиятга” муносиб равишда ва “кундалик эхтиёжга” кўра шаръий манбаълар бўйича керакли қарорни қабул қила олмайди.

Ўзгарувчи ва вақтинчалик қонунлар заруратга ва эхтиёжларга кўра девон қилинади ёки харбий ва амниятий ва иқтисодий ва бошқа ишлар борасида қабул қилинадиган  фармонлар, қарорларни хаммаси аллохни шариатидаги қонунларни чорчўпида бўлиши ва умумий усуллардан ва аллохни шариатидаги собит қонунлардан четга чиқмаслиги керак. Шариат бўйича  фақих ва олим бўлган рахбар мавжуд бўлмайдиган бўлса, бу вазифани бажаришни имкони йўқ, чунки жамиятни бошқарувидаги  мутахассис фақих, ислом шариатидаги умумий усулларга мувофиқ қарорларни аллохни шариатидаги қонунларига мухолиф бўлган қарорлардан ажратиб ташхис беришга қодир бўлиши лозим. 

Илохий ахкомларни ижро қилиш ва исломий қонунларни пиёда қилиш, шўро сайлаган фақихни назоратисиз, хидоятисиз мумкин эмас, махсусан жиходга ва дифоъга, худудларни ижро қилишга, жазоларга, исломий молиявий ишларни қўлга олиш ва тарқатишга, хорижий давлатлар билан сиёсий алоқаларни тартибга солишга, маъруфга амр қилиш ва мункардан нахий қилишни бир қисмига оид ахкомлар фақихни назоратисиз харгиз мумкин бўлмайди, чунки мана бу ўринларда ахкомларни татбиқ қилиш шунчалик нозик,заиф бўладики, исломий мутахассисни бошқарувисиз ва шаръий ишлар бўйича фақих,олим кишисиз амалга ошмайди.

6-Қурайшлик бўлиши: рахбарнинг қурайшдан ва саййид бўлиши борасида ихтилоф мавжуд, баъзилар бу шартни биринчи даражали,афзал деб билишса, баъзилар эса уни инъиқод шарти дейишади. Бу шартни лозим эканига далил сифатида росулуллох саллаллоху алайхи васалламдан келтирилган ривоятни айтишади:  

  ” إِنَّ هَذَا الْأَمْرَ فِي قُرَيْشٍ لَا يُعَادِيهِمْ أَحَدٌ إِلَّا كَبَّهُ اللَّهُ عَلَى وَجْهِهِ مَا أَقَامُوا الدِّينَ””

Мусулмонлардаги етакчилик тоинки улар динни барпо қилар эканлар, қурайш учун махсусдир, улар билан душманчилик қилган хар қандай кимсани аллох яксон қилади. Ибни Умар розиаллоху анхудан Бухорий келтирган ривоят қуйидагичадур:

 لَا يَزَالُ هَذَا الْأَمْرُ فِي قُرَيْشٍ مَا بَقِيَ مِنْهُمْ اثْنَانِ

Мана бу етакчилик қурайш учун махсус бўлиб давом этади, то улардан икки шахс қолгунича.”

Энди агар мана шундай олим, фақих рахбар мусулмонларнинг риёсатини бўйнига олгач, буни баробарида мусулмонларнинг уни устида хақлари хам бор, бу уларни молиявий жихатдан таъминлаш ва насихат қилишдир, имомнинг одамларни устидаги асосий хаққи эшитиш ва итоат қилишдан иборат, бўлиб хам бу аллохни шариатидаги қонунларни чорчўпида бўлиши керак.

Ха, хамма инсонларни ўртасида ижмоъ холда келишилган нарса шуки, давлат ва хукумат тушунчаси иккита аслий таркибий қисмдан иборат; улардан бири “хукм” ва бошқаси “итоат”дур. Барча мусулмон ва ғайри мусулмон  инсонлар узоқ ўтмишдан то хозирги кунгача хукумат хақида сухбат қилишган пайтида, уларнинг икки тушунча яъни хукм ва итоат борасидаги фикрлари муштаракдур.

Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам умумий суратда имом ва рахбариятга итоат қилиш чегарасини мушаххас қилиб мархамат қиладиларки:

  ” لاَ طَاعَةَ فِى مَعْصِيَةِ اللَّهِ إِنَّمَا الطَّاعَةُ فِى الْمَعْرُوفِ “”

“Амир, рахбар, халифага аллохга осий бўлиш бўйича итоат қилинмайди, балки итоат фақат яхши ишларда бўлиши лозим.”

Ибни Умар розиаллоху анхума росулуллох саллаллоху алайхи васалламдан ривоят қилиб айтадики:

 عَلَى الْمَرْءِ الْمُسْلِمِ السَّمْعُ وَالطَّاعَةُ فِيمَا أَحَبَّ وَكَرِهَ إِلاَّ أَنْ يُؤْمَرَ بِمَعْصِيَةٍ فَإِنْ أُمِرَ بِمَعْصِيَةٍ فَلاَ سَمْعَ وَلاَ طَاعَةَ.

Абдуллох ибни Умардан ривоят қилинишича, росулуллох саллаллоху алайхи васаллам мархамат қилганларки:

“ Ўзларини устидаги  амирларини сўзига агар бу ишлар уларга ёқса ёки ёқмаса хам  қулоқ солишлари ва итоат қилишлари инсонларга вожибдур, тоинки у уларни гунохга буюрмас экан, агар у уларни гунохга хукм қиладиган бўлса, бу холатда уни сўзларига қулоқ хам солинмайди ва итоат хам қилинмайди.”

(давоми бор……..)

دیدگاهتان را بنویسید

نشانی ایمیل شما منتشر نخواهد شد. بخش‌های موردنیاز علامت‌گذاری شده‌اند *