
Муқаддамот дарслари / олтинчи дарс: нима қилиш керак? Онгли,мақсадли ва харакатланувчи вахдат.
Шайх Абу Хамза хўромий хафизахуллохнинг аудио тасмасидан ёзиб олинган.
(10-қисм)
Росулуллох саллаллоху алайхи васалламнинг хадисларини равшан қилиб беришича, мусулмонлар харакат қилаётган йўллари мобайнида , яъни росулуллох саллаллоху алайхи васалламни замонларидан бошлаб нубувват давридан то қиёмат кунигача уч хил хукуматни кўришади: росулуллох саллаллоху алайхи васаллам мархамат қиладиларки:
تَكُونُ النُّبُوَّةُ فِيكُمْ مَا شَاءَ اللَّهُ أَنْ تَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا، ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةٌ عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ ، فَتَكُونُ مَا شَاءَ اللَّهُ أَنْ تَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا، ثُمَّ تَكُونُ مُلْكًا عَاضًّا، فَيَكُونُ مَا شَاءَ اللَّهُ أَنْ يَكُونَ ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ الله ُأَنْ يَرْفَعَهَا ، ثُمَّ تَكُونُ مُلْكًا جَبْرِيّاً ، فَتَكُونُ مَا شَاءَ اللَّهُ أَنْ تَكُونَ ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا ، ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةٌ عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ ، ُثمَّ سَكَتَ.
1-Росулуллохни манхажларига ва равишларига мувофиқ бўлган хилофат.
خِلَافَةٌ عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ.
2-Подшохлик даври хам икки катта дастага тақсим бўлади, уларни баъзиси фақат зўравонликка эга бўлсалар, баъзилари эса бунга қўшимча равишда зулм ва диктаторлик билан йўлларини давом эттиришади,
ثُمَّ تَكُونُ مُلْكًا جَبْرِيّاً
3-Росулуллохни манхажига ва равишига мувофиқ бўлган хилофатни қайтиши,
خِلَافَةٌ عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ
Росулуллох саллаллоху алайхи васалламдан кейинги хулафоларни хукуматида бизлар икки мухим аслга гувох бўламиз: уларни бири хокимнинг ва хукуматнинг ва мусулмонларни давлатининг амниятга ва миллатлараро алоқаларга оид масалалардан ташқари бўлган ички амалларига хамманинг назорати бўлиб, рахбарларнинг ўзи бундай назоратга бошқаларни тарғиб қилишган:
Абу Бакр Сиддиқ розиаллоху анху мана бу борада айтадики: “ агар яхши ва тўғри амал қилсам, менга ёрдам беринглар ва агар ёмон ва нотўғри рафтор қилсам, мени ислох қилинглар.”
Умар Форуқ розиаллоху анху хам айтадики: “ мени наздимдаги энг севимли киши, мени айбларимни менга эслатган кишидур.” У киши яна мархамат қиладиларки: “ мен шу нарсадан қўрқаманки, мен хато қилсам-у, лекин сизларни бирортангиз буни эслатишга журъат қилмасангиз.” .
Усмон розиаллоху анху хам айтадики: “агар аллохни китобида шундай бир оятни топсангизларки, уни асосида мени боғлаб қамаб қўйиш керак бўлса, албатта бу ишни қилинглар.”
Али розиаллоху анху хам айтадики: “ бу, сизларни хаққингиз ( яъни сизлар ишларингизни хохлаган кишига топшира оласизлар) ва бу ерда хеч кимни хаққи йўқ, фақатгина сизларни хаққингиз бор, уни ўзингизга бошлиқ қила оласизлар. Мен хам сизларни химоянгизсиз устингизда хеч қандай вилоятга эга бўла олмайман.”
Нубувват манхажига асосланган хилофатдаги бошқа мухим асл улил амр шўросидур. Мана бундай системада ижтиход қилинадиган ишлар вохид шўрони ва вохид ижмоъни канали орқали ироя берилади, шу сабабли хам бизлар мана бу даврда мазхаб номли нарсани кўрмаймиз, бу ердаги бор нарса фақат ислом, у даврда ана ўшанча олим ва донишманд сахобалар, тобеъинлар бўлишига қарамасдан бани умайя ва бани аббос ва бошқа подшохликлар асрида мазхабларни кўрмаймиз.
Росулуллох саллаллоху алайхи васалламнинг вафотларидан кейинги нубувват манхажига асосланган хилофатни умри хақида у киши мархамат қилганларки:
خِلافَةُ النُّبُوَّةِ ثَلاثُونَ سَنَةً ثُمَّ يُؤْتِي اللَّهُ الْمُلْكَ أَوْ مُلْكَهُ مَنْ يَشَاءُ
“нубувват хилофати 30 йил, ва ундан сўнг худованд подшохликни хохлаган кишига беради.” Ёки мархамат қилганлар:
الْخِلاَفَةُ فِي أُمّتِي ثَلاَثُونَ سَنَةً، ثُمّ مُلْكٌ بَعْدَ ذَلِكَ.
Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам хижрий 11 йилни робиъул аввалида вафот этганларини биламиз ва Абу Бакр Сиддиқ халифа бўлади ва Хасан ибни Али розиаллоху анхума хам хижрий 41 йилни робиъул аввалида, яъни қахатчилик йили деб машхур бўлган йилда, мажбур холда хилофатдан бош тортади ва хукумат қудратини муовияга топширади ва хилофат аниқ 30 йил давом этади; мана бу росулуллох саллаллоху алайхи васалламнинг нубувватини инкор қилиб бўлмайдиган нишонаси ва аллох таоло росулини забони орқали кўрсатган яшириб бўлмайдиган мўъжизасидур.
Хасан ибни Али розиаллоху анхума фақат хукумат қудратидан қўлларини тортади, хукуматнинг бошқа ташкилотлари муовия хоким бўлгандан сўнг хануз мустақил равишда ўзини хаётини давом эттирар эди, закот системаси ва фиқхий масалаларни хал қилиш системаси, қазоват системаси ва бошқалар Хасанни хилофати пайтида бўлганидек давом этарди. Хатто Хасан ибни Али розиаллоху анхуни муовияга қўйган шартларидан бири хам шу бўлган эдики, муовия ўзининг хукуматини қуришда аллохни китобига ва пайғамбаримиз саллаллоху алайхи васалламни суннатларига мувофиқ, хамда хулафойи рошидинни равишига кўра амал қилиши керак эди. Айтилишича Хасан ибни Алининг муовия билан тузган сулхини шартларидан бири, муовиядан сўнг Хасан ибни Али рахбарликни қўлга олиши керак бўлган. Муовия хам мусулмонларга рахбарлик қилишга қодир бўлмаган пайтида рахбарликни Хасан розиаллоху анхуга топширишга сўз беради. Ёки ибни Хажар Хайтамийни айтишича: сулхни паймони бўйича муовиядан кейинги рахбар мусулмонларнинг шўроси тарафидан таъйин қилиниши керак эди. Шу сабабли хам бу вазиятга ва айтилган шартларга кўра кўриб турганимиздек муовия айтадики: “ мен охирги халифа ва аввалги подшох бўламан!?” ..
(давоми бор……..)