Савол: миллийгаролик ва секуляр нацианализми миллатларни муттахид қилади ва янада тараққий топишига олиб боради. Сизнинг қаршилик қилишингизни сабаби нима?
Жавоб: юзаки, хиссиятга тўла , таълим олган инсонларни энг катта мушкилоти шуки, улар ўзларини мусулмон жамиятини яхши танимасдан ва муносиб программани ироя бермасдан туриб, агар сиёсий истиқлолга ва миллийгаро, либирал, секуляр рахбарга эга бўлишадиган бўлса нажот сохилига етиб боришади ва давлатлари хам ёрқин келажакга эришади, деб ўйлашади, улар ўзларини шу билан хурсанд қилиб юришади……..энди ўзинглар хам бир назар ташлаб ўйлаб кўрингларчи, Жамол Абдуносирга ўхшаган социал нацианалист арабларни ё Саддам Хусайнни ё Қаззофийни, ўзбекистон, тожикистон, туркманистондаги тажрибалар қаерга етиб борди ва нима билан тугади?
Алжазоир уч ярим миллион қурбоний бергач ва 132 йил афсонавий жанглардан сўнг қайси даражадаги озодлик ва осойишга эришди? Фаластин ўзидаги социалистик ва коммунистик хамда либирал инқилоблар воситасида ўзининг қанча миқдорда хуқуқини қўлга кирита олди? Ироқни курдистони ва суриядаги хоким бўлган секуляр партиялар ўртада тўкилган ана ўшанча қонлардан сўнг, уларни рахбарлари қай даражада имкониятга, халқи эса исломий ақидага, инсон дўстлик армонларини амал ва баён озодлигига етиша олишди? Улардаги ахборот воситалари ситам кўрган халқни қонидан қанчалик химоя қилишди? Мана шунча қирғин, қатлиомларни натижаси қаерда қолди?
ادامه خواندن Савол: миллийгаролик ва секуляр нацианализми миллатларни муттахид қилади ва янада тараққий топишига олиб боради. Сизнинг қаршилик қилишингизни сабаби нима?