С: шиъа ва суннийни вахдатига оид шиорни бу инқилобга алоқаси йўқми? Инқилоб рахбарлари инқилобдан олдин хам шундай сўзларни айтганига хужжат борми?
Ж: бутун жахон секуляр кофирлари мунофиқларнинг тўдаси билан бирга, хатто ғаразли ва кинали мўъминлар хам буларга қўшилиб мажозий каналлар ва спутникда шиъа ва суннийни ўртасида ихтилофни ижод қилиш учун махсусан эрон дорул исломида хеч қандай ёлғон, фариб ва ёлғон сенарио ясашлардан ўзларини тийишмайди.
Шу билан бирга агар эрон дорул исломидаги вахдат жараёнини тарихий оқимига диққат қиладиган бўлсак, ундаги жараёнлар ва муолажалар вақтинчалик тактика эмас, балки усулий, стротежик, ақидавий ва тарихий эканини тушуниб етамиз. Масалан:
Оятуллох Хумайнийни айтишича: “ мана бу икки тоифа ва икки мазхабни ўртасидаги ихтилофли масалаларни илдизи садрил исломга бориб тақалади. Умавий халифаларни вақтида махсусан аббосийлар даврида ўртада ихтилоф келтириб чиқаришни пайида бўлишган. Турли –хил мажлислар уюштириб ихтилофларни янада кучайтиришарди. Аста- секин мана бу ихтилофлар ахли суннат ва ахли шиъадан иборат бўлган авом халқни ўртасида фахрланишга ва рақобатга сабаб бўлди; аслини олганда ахли суннатни авом халқи хам росулуллох саллаллоху алайхи васалламни суннатларига амал қилишмасди ёки ахли шиъани авом халқи хам аиммаларга эргашишдан ўзларини поклашмасди…… бизларни барчамиз биргамиз ва бир-биримиздан жудо эмасмиз. Ўртадаги ихтилоф, икки мазхабни ихтилофида эди; мана бу ўртадаги фарқ, ихтилофлар бизлар учун исломни асосида хам ихтилоф қилишимизга сабаб бўлмаслиги лозим. Ислом мана бу маънолардан кўра анча юқори мартабада жойлашган…… хозир кўриб турганимиздек ислом хатарли бир вазиятга тушиб қолган, бу вазиятда хаммамиз бир-биримизни қўллаб- қувватлашимиз ва ўтган даврларда қилинган хатоларни такрорламаслигимиз керак бўлади. Ўша даврлардаги бизларнинг орамизни жудо қилмоқчи бўлаётган дасталарни ўртадан олиб ташлашимиз лозим. Донишмандлар ва талабалар хаммамиз биргаликда харакат қилиб мана бу жудоликларни илдизи билан қўпориб ташлаймиз деган умиддаман. ( нома 1357 бахман 30)
1343 йилга тегишли бўлган , яъни эрон дорул исломи ташкил бўлишидан олдин 57 йилдаги исломий инқилобдан 14 йил илгари келтирилган савокдаги хужжатда келтирилишича: “ оятуллох Хумайний томонидан охунларга қуйидаги буйруқлар содир қилинган эди : шиъа ва суннийни ўртасини янада яқинлаштирадиган шароитларни мухайё қилинсин,шиъаларни хам ахли суннатнинг муқаддасотларини тахқирламаслик хақида огохлантирилсин.” ( исломий инқилобни хужжатларидаги марказий бўлим)
Кўриб турганингиздек ички жангларни юзага келтириш учун мусулмонларни ўртасини тафрақага солиш ва мусулмонларни орасидаги жузъий ихтилофларни янада кенгайтириш душманларнинг энг мухим хадафларидан хисобланади ва мана бу йўлга билиб ё билмаган холда тушиб қолган кишилар, душманни хадафи йўналиши бўйича харакат қилаётган бўлиб қолади.
Агарчи жахон ва эрондаги шиъа ва суннийларни ўртасида хам мусулмонларнинг ўртасидаги иттиход ва вахдатга қарши бўлган гурухлар, фикрлар мавжуд бўлишига қарамасдан, шуни аниқ қилиб айта оламизки , эрон дорул исломида хоким бўлиб турган жараён мусулмонларни ўртасидаги иттиходга нисбатан усулий ва қатъий бир иш деган назар билан қарайди.