Иртидод ва муртад

Бизнинг ироқ  ва шом  ва ямандаги алқоиданинг фирқаларининг баъзисини рахбарлари ва катталаридан бир неча марта эшитишимизга қараганда, шиъалар муртаддир, иртидод ва муртад ўзи нима эканини ёритиб берасизми? Шиъалардаги иртидодни сабаби нима?

(13- қисм)

Куфр,кофир санаш  ва риддани ўртасидаги фарқ:  

Ридда: мусулмон киши амалга оширган  куфрли амал ё сўз бўлиб, уни муртад эканига хукм чиқариш уни  кофир санаш билан баробардир.

Кофир санаш:  кофир бўлиш воситаси  билан куфр ва  риддага  гирифтор бўлган кишига хукм беришдан иборат.

Ридда махсусан мусулмон шахс  учундир, аммо куфр баъзи вақтларда аслий бўлади  ва баъзи ўринларда бирданига  хам бўлади. Бирданига бўладиган куфрда  мусулмон  киши унга тушиб қолади ва уни воситасида муртад бўлади.

Кофир  санаш ва такфир хам яъни: мушаххас бир шахсни муртад бўлганига ё асл кофирга хукм беришдир.

Муртад ва кофирга хукм беришни далили хам куфр бўлади, бир киши куфрга эга бўлиши керак ва унга  бу куфрни воситасида кофир ва муртад бўлиш хукми ижро қилинади; албатта монеъликлар ва тўсиб қолувчи нарсаларни бири борлиги ё ширкда ва куфри акбарда, ноқис қиладиган нарсаларда, исломдаги ботил қиладиган нарсаларда эмас,балки  шариатни яширин масалаларидаги  билмасликка (жахл) ўхшаш шартларни бирини йўқлиги боис, унга таъйин  қилинган шартлар сабабли мажбур бўлиб қолмаган бўлса ё узоқ ва ташқаридан узиб қўйилган диктаторлик диёрларида бўлса; хукм татбиқ қилинмайди.

Аввало ишора қилишим лозим бўлган бир нуқта борки: барча илохий динларни асли  асоси биттадир,  агар ижтимоъий шароитлар  тақозо қиладиган нарсалар фарқ қилса,шариат хам фарқ қилиши мумкин; хар бир асрда фақат бир шариат хақ бўлади,бошқа шариатлар шароит фарқ қилгани ё ўзгартиришлар содир бўлгани боис насх бўлади;  

(تفسیر المنار، محمد رشیدرضا، ج 6، ص 416 – 417

Мана шу жихатдан хам қиёмат кунигача аллохни наздидаги хақиқий дин, хотамул анбиё саллаллоху алайхи васаллам етгазган ва бизга етиб келган мана шу ислом динидир. ( оли-имрон/19). Шунингдек исломда ахли китоб  мушриклари ва уларга ўхшаганларнинг (жизъя қабул қилинадиган мажусийларга ўхшаш)  мазхабларидаги  шароитга мувофиқ равишда сабр-тоқат қилинади, бу уларнинг хаққонияти ёки бугунги кундаги исолати сабабли эмас,балки бу  тинчликка асосланган,уни манфаъати ,офатлари,зарарларидан кўра кўпроқ бўлган бир нав хаётни тасдиқлаш учундир. Шунинг учун хам исломни ёки исломдаги шариатни қонунларидан бирини олдинги динларни фойдасига бекор қиладиган ё алмаштирадиган киши хам муртад бўлади.

Мана бу вайронгар бало  янада равшан бўлиши учун қуръон ва суннат  ва  ижмоъда қандай далиллар  борлигини билишимиз лозим бўлади:

Қуръондаги далиллар:

Таъна қилиш, арзимаган деб санаш,  сўкиш  ва хар қандай равиш билан  аллох таолони зотига,росулуллох саллаллоху алайхи васалламга, қуръонга,аллохни шариатидаги қонунларни бирортасига  хурматсизлик қилиш мусулмон шахсни  муртад бўлишига боис бўлади ва уни ўлимга сазовор қилади. Ахли суннат имомларининг  ижмоъсига биноан айтиб ўтилган ўринларни  орасида хеч  қандай фарқ йўқ,мана бу жиноятларни  бирортасини қилган  киши айтиб ўтилган хукмлар,жазоларга сазовор бўлади.

Аллох таоло мархамат қиладики:

  ” ۆإِنْ نَكَثُوا أَيْمَانَهُمْ مِنْ بَعْدِ عَهْدِهِمْ ۆطَعَنُوا فِی دِینِكُمْ فَقَاتِلُوا أَئِمَّةَ الْكُفْرِ إِنَّهُمْ لا أَيْمَانَ ڵهُمْ ڵعَلَّهُمْ ێنْتَهُون  . ”   التوبه‌:12.

Агар ахдлашганларидан  кейин қасамларини   бузсалар ва  сизларнинг динингизга тош отсалар,у холда (бу кирдикорларидан) тўхташлари учун куфр етакчиларига қарши жанг қилингиз! Зеро, улар учун хеч қандай қасам  йўқдир. (яъни, улар мудом ўзлари ичган қасамларини бузаверадилар).

Яъни:  бу ерда аллох таоло динга таъна  қилувчини куфрни имоми,пешвоси  деб номлаган ва мана бу куфр хукмини  ўзидан кўра оғирроқ хукм  хисобланади.

Ибни Таймияни айтишича: динга таъна қилганликлари боис уларни  куфрни пешвоси,имоми деб номланган, энди шундан  келиб чиқиб собит бўладики,динга таъна қилган  кишини хар бири куфрни имоми ,пешвоси бўлади.

. ( الصارم المسلول:17 و 512 و546. )

Ибни Касир хам  айтадики: мана бу оятдан шу хукмни чиқарса бўладики, росулуллох саллаллоху алайхи  васалламни хақорат қилган  ёки ислом динига таъна  қилган ё уни хурматсизлик билан эслаган кишини хар бири ўлдирилади.

(давоми бор…..)  

دیدگاهتان را بنویسید

نشانی ایمیل شما منتشر نخواهد شد. بخش‌های موردنیاز علامت‌گذاری شده‌اند *