Савол: бугунги кундаги босқинчи исроил ахли китобни хукмига кирадими?

Савол: бугунги кундаги босқинчи исроил ахли китобни хукмига кирадими?

Жавоб: қуръони карим оятлари очиқ- ойдин суратда яхуд ва насороларга ахли китоб сифатида ишора қилган,аллох таоло мархамат қиладики:

 أَن تَقُولُوا إِنَّمَا أُنزِلَ الْكِتَابُ عَلَىٰ طَائِفَتَيْنِ مِن قَبْلِنَا وَإِن كُنَّا عَن دِرَاسَتِهِمْ لَغَافِلِينَ (انعام/156)

“биздан аввалги икки тоифага китоб нозил бўлган, биз эса уларнинг дарсларини ўрганишдан ғофилмиз”,демасларингиз учун,

Аммо жамият ва давлат қандай хукмга эга эканини билиш учун бу давлатни “асосий қонунларига назар ташлаш керак. Яхудий ё насроний ё исломий ё коммунистга ва ……нисбатан давлат таъйин қилган асос ва меъёр,фақат бу давлатга хоким бўлган “асосий қонун”ларга кўра бўлади.

Агар сехюнизм харакатининг  асосчиларини асарларига назар ташлайдиган бўлсак, мана бу шахслар ўзларини мазхабсиз миллиятчи хатто худосиз,деб таништирган, бугунги кундаги сехюнизм режимидаги сиёсий хизбларнинг  аксарини рахбарлари ўзларини секуляр,деб билишади.

Катта хизблар( партиялар) дан бўлмиш кадима,ишчи,ликуд ва кичик хизблардан бўлган израил битину( исроил,бизни уйимиз) блок яход- муртас ва бундан бошқа жуда кўп хизблар секуляр хисобланади ва улар ўзларини секуляр эканликларини таъкидлашади.

Усул бўйича мазхабчи  яхудийлар масих зохир бўлишидан олдин ташкил қилинган яхудийлар давлатини мусони  шариатидаги бидъат,деб хисоблашади. 1948 йилда девид бин гурюн мана бу мазхабийларни баъзи бир дасталарини ўзига хамрох қилганига қарамасдан,истиқлол баённомасида худони номига ишора қилиш бўйича секуляр яхудийлар билан  мазхабчи  яхудийларни  ўртасида бахс,тортишувлар вужудга келган.

Мазхабчи яхудийлар баённомани аввалида худони исми айтилишини хохлашган эди, аммо секулярлар бунга қаттиқ қаршилик билдиришади . Ва нихоят икки тараф келишилган бир сўзга рози бўлишади, бу мазхабчиларни назарида худовандни мавжуд эканига ишора қиларди, аммо секулярларни назарида эса бу сўз ўзига хос метофизик  мафхумга далолат қилмасди.

Яхудийлар жамиятда яхудий шариатини ахкомлари ижро бўлишини ва пиёда қилинишини исташган бўлса, секулярлар осмоний шариатни давлатдан жудо бўлишини ва давлатнинг яхуд миллиятининг,секуляризмнинг асоси бўйича ташкил бўлишини хохлашарди.

Икки тарафни ўртасидаги ихтилофлар шу даражада чуқурлашиб кетган эдики, сехюнистлар режими учун асосий қонунларни девон қилинишидан хам ожиз бўлиб қолишди,бугунги кунда  фаластинни ишғол қилинганига 60 йилдан кўпроқ вақт ўтганига қарамасдан, улар хозирда хам асосий қонунга эга эмас, оддий 11 банддан иборат қонунлар силсиласи асосида идора қилинади, бу поя  қонунлари номи билан шухрат қозонган ,хақиқатда эса бу қонунлар  секуляр  сехюнистлар режимининг нажодпарастлик орзуларини расмий ва ошкор бўлганлигини кўрсатиб турибди.

Шулардан хулоса қиладиган бўлсак, сехюнистларнинг  режими секуляр( мушрик) ва нажодпараст бўлади ва ахли китобни хукмига кирмайди,балки мушрикларни (секуляристлар) хукмига шомил бўлади, агарчи мана бу секуляристлар ўзларини хадафлари йўлида яхудиятдан бир абзор сифатида фойдаланишса хам, секулярист хисобланишади. Худди шунга ўхшаш мусулмонларни устига хоким бўлиб олган секуляр тоғутлар хам исломдан ўзларини хадафларига етиш йўлида абзор сифатида суистефода қилишади, бунинг учун сехюнистлар режимини  стратегия бўйича хамкорларидан бўлмиш эрдуғонни қора ўтмишини бир варағини ўқиб чиқилса кифоя қилади.   

دیدگاهتان را بنویسید

نشانی ایمیل شما منتشر نخواهد شد. بخش‌های موردنیاز علامت‌گذاری شده‌اند *