
Исломий хукуматга эга бўлмасдан туриб исломий шариатни татбиқ қилиб бўлмайди
Исломда шундай ахком ва программалар борки, уларни шахсий хатто жамоатга,гурухга тегишли томонлари хам мавжуд, уларга амал қилиш учун хукуматни бўлиши шарт эмас. Масалан шахс якка ўзи ёки жамоат билан намозни барпо қилиши ёки садақа бериши ёки хажга бориши мумкин.
Аммо исломда мана бу хукмларни ёнида шундай қонунлар ва ахкомлар хам борки, уларни фақат хукумат ва хукумат қудратини воситаси билан ижро қилса бўлади холос, агар исломий хукумат бўлмайдиган бўлса мана бу қонунлар ва ахкомларни ижро қилиб бўлмайди, исломий шариатнинг энг катта мақсадларидан бири хисобланган исломий жамиятни ёки башарият жамиятини хавфсизлигини,саломатлигини сақлашлик хам, фақатгина аллох таолони худудларини, илохий қонунларни татбиқ қилишни соясида амалга ошиши мумкин.
Ислом ёш болаларни, ота-оналарни, башарни ,табиатни,хайвонотни хуқуқи учун мушаххас хуқуқларни таъйинлаб қўйган, мана бу хуқуқларни хукумат мавжуд бўлган тақдирдагина ижро қилинади ва расмий равишда тан олинади ва хукумат қудратини воситасида бу хуқуқларни химоя қилса бўлади ва мана бу хуқуқларни оёқ- ости қилган жиноятчи кимсаларга нисбатан аллохни шариатига мувофиқ холда муносабат билдирса бўлади.
Шу сабабли хам жиход,ўғрилик хадларини ижро қилиш,зинокор,машрубхўр, қароқчиликка ўхшаш аллохни шариатидаги қонунларни хукумат мавжуд бўлмайдиган бўлса, ижро қилиб бўлмайди, ислом динини хукумат ишлари ва хукумат тармоқларидан жудо холатда ,деб биладиган кимсалар ёки динни аслини яхши танишмайди ёки бўлмасам динни усуллари ва уни аслий биносига ноўрин тухматлар қилган бўлади.
Қонунларга эга бўлмаган ноқис исломни одамларни ўртасида тарқалишини ё ривожланишини хохлайдиган кимсаларни назарида масжид,майхона,каъба, бутхона, никох дафтарлари,фохишахона,куфр, ислом, ширкни орасида ……..хеч қандай фарқ йўқ.
Секуляризм тарафдорларини назарида:
Мусулмон киши жиход масаласини ўртага ташламаслиги керак,чунки жиход қўполлик бўлиб, босқинчиларнинг исломий диёрлардаги режаларига тўсиқ бўлади!
Мусулмон исломий хукумат ё диний хукумат хақида хам сухбат қилмаслиги лозим, чунки америка ва нато хамда либирализм демократияси коммунизм тузуми кетгандан сўнг, сармоядорлик ва копитализмдан ташқари бошқа алтернатив тузумларни қабул қилмайди!
Секуляризм ва либирал демократия тузуми миср – тунис- алжазоир,фаластин ва бошқа исломий диёрларда шуни кўрсатдики, улар амал қилиш пайтида хатто ўзларини либирал демократия тузумининг қонунларига хам куфр келтиришади ва либирал демократияни тузумини қадр-қийматини ботқоқга ботиришади ва уни оёқ-ости қилишади.
فاعتبروا یا أولی الأبصار