Секуляризм дини ва секуляристлар хурматга лойиқми?
(1-қисм)
Бисмиллах валхамдулиллах
Аммо баъад: ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатух
Аллох таоло мархамат қиладики:
وَمَا كَانَ لِمُؤْمِنٍ وَلَا مُؤْمِنَةٍ إِذَا قَضَى اللَّهُ وَرَسُولُهُ أَمْرًا أَن يَكُونَ لَهُمُ الْخِيَرَةُ مِنْ أَمْرِهِمْ ۗ وَمَن يَعْصِ اللَّهَ وَرَسُولَهُ فَقَدْ ضَلَّ ضَلَالًا مُّبِينًا (احزاب/36)
Аллох ва унинг пайғамбари бир ишни хукм қилган-буюрган вақтида бирор мўъмин ва мўъмина учун (аллохнинг хукмини қўйиб) ўз ишларидан ихтиёр қилиш жоиз эмасдир. Ким аллох ва унинг пайғамбарига осий бўлса, бас у очиқ йўлдан озиш билан йўлдан озибди.
Имоми Авзоъий рохимахуллох айтадики:” Умар ибни Абдулазизни ёзишича, қуръонда хеч кимни раъйи йўқ ва қуръонда нозил бўлмаган ва росулуллох саллаллоху алайхи васалламни суннатларида нақл қилинмаган нарсалар хақида аимма раъйларини билдиришган, росулуллох саллаллоху алайхи васаллам суннат қилиб қўйган нарса хақида хеч ким раъй бера олмайди.”[1]
Шу сабабли хам мўъминлар аллохни шариатидаги қонунларни баробарида бахслашиб ё гап талашиб ўтиришмайди, уларни ўринлари қуйидагичадир:
إِنَّمَا كَانَ قَوْلَ الْمُؤْمِنِينَ إِذَا دُعُوا إِلَى اللَّهِ وَرَسُولِهِ لِيَحْكُمَ بَيْنَهُمْ أَن يَقُولُوا سَمِعْنَا وَأَطَعْنَا ۚ وَأُولَٰئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ (نور/51)
Аллох ва унинг пайғамбарига ўрталарида хукм чиқариш учун чорланган вақтларида, мўъминларнинг сўзи “эшитдик ва бўйинсиндик”.(демоқдир) Ана ўшалар нажот топгувчилардир.
Бундан кўриниб турганидек инсонни ақида ва ишончлари икки манбаъдан чиқариб олинади:
1-Аллохни шариатидаги қонунлардан ва аллох таоло росулуллох саллаллоху алайхи васалламни тили орқали баён қилган нарсалардан.
2-Башарни ўзини тушунчасидан.
Ўзларини ақидаларини маъсум вахийдан олган мўъминлар ақидаларини хақ деб билишга ва ғайри исломий ақидаларни ботил дейишга хақлари бор.
Мана булар билан бирга биз турли-хил башарий ижтиходларга гувох бўлиб турибмиз, мана бу ижтиходлар ва таъвилотлар вохид шўрода жамламагунча ва вохид ижмоъни ироя бермагунича хурматга лойиқдирлар.
Лекин секуляристлар (араб тилида айтганда мушриклар)ни айтган гаплари бўйича,инсонлардаги барча ақидалар ва ишончлар башарни зехни вужудга келтирган нарса ва уларда хато,сихат бўлишини эхтимоли бор ва уларни хаммасини хурмат қилиш керак,деган сўзлар ёлғон,алдовдан бошқа нарса эмас.
(давоми бор…..)
[1] حجة الله البالغه: ج۱ ص۴۸۱