Дорул ислом ва дорул куфр, ахкомлар ва вазифалар.

Дорул ислом ва дорул куфр, ахкомлар ва вазифалар.

(2-қисм)

Мана бу ошкор душманларни махсусан зохири исломий кўринган мунофиқлар тўдасини агар қоида ва асл уларнинг зарарларига ишлашини кўрган пайтларида қиладиган макр ва хийлалари шуки: фалон истелох ё қоидани инсонлар вужудга келтиришган ва инсонлар маъсум эмас, хато қилишлари мумкин. Уларнинг мана бунга ўхшаш сўзларни айтишларидан мақсад, ўзларини ботил шубхалари билан бирга хақ сўзларни аралаштириш орқали ботил сўзларини яширмоқчи бўлишади, аслида аллох таоло амр қилганки:

وَلاَ تَلْبِسُواْ الْحَقَّ بِالْبَاطِلِ وَتَکْتُمُواْ الْحَقَّ وَأَنتُمْ تَعْلَمُونَ ‏(بقره/42)

Хақни ботилга аралаштирманглар ва билган холингизда хақни беркитманглар.

Мана бу гурухдаги кишилар зохирий кўринишда сахих бўлган сўзларни ўзларини ёлғонларига,шубхаларига аралаштириш билан хақни пинхон қилишади ва манхаж ва исломий фиқхдан  бехабар мусулмонларни наздида уларни зарарларига тамом бўлаётган аслни,қоидани қийматини камайтиришни умид қилишади, ёки мана бу шаръий асл ва қоидани умуман савол остига қўйишни хохлашади,  аслида мана бу мунхариф кимсалар мусулмонларни гумрох қилиш учун ўзларига юзлаб ғайри шаръий истелохларни вужудга келтиришган.

Шуни яхши билайликки: “фиқх усулидаги илм” нубувват манхажига асосланган исломий хукумат қулагандан ва мусулмонларни фиқхий ва ижтиходий маркази сифатидаги улил амр шўроси йўқолгандан сўнг, ижтиход қилса бўладиган масалаларда ижтиходни йўллаш ва фиқхга оид ахкомларни чиқариш учун қоидаларга асосланган илм сифатида йўлга қўйилди, бу билан кўпроқ саргардон бўлишни,тафарруқни  олдини олишга харакат қилинган.

 “Фиқх далиллари” асосий ва шаръий чорчўпни баён қилиш билан барча исломий бахсларни, сўзлашувларни,тахқиқотларни бир натижага етказиш,хадафманд қилиш учун – агар фуқахоларни улил амр шўросини ичида фойдаланилса ва бу шўро хам дорул исломни хукуматий ва харбий қудратини химоясига эга бўлса – йўлни хар қандай қийшайиб кетиш ва суистефода қилишларга ёпиб ташлайди, ўзини кўз-қарашини баён қилмоқчи бўлган мужтахид ёки шаръий ахкомлардан бир нарсани чиқармоқчи бўлган кишилар мана бу усул ва далилларга мурожаъат қилишади.

Мана бу шаръий далиллар иккита мухим қисмга тақсим бўлади: муттафиқун  алайх ва мухталифун  фийх. Муттафиқун  алайхда ахли суннат деб машхур бўлган барча фирқалар иттифоқ қилишгандир: ( 1- қуръон, 2- суннат,3- ижмоъ,4- қиёс – ташайъю қиёсни ўрнига ақлни далил деб билишади) мухталифун  фийхда эса : ( 5- истихсон, 6- истихсоб, 7- урф ва одат, 8- биздан олдинги шарълар, 9- масолихи мурсила, 10 саддиз зарориъ, 11- таттабиъил истиқроъ, 12- сахобаларни сўзи ва …..)

Шубхасиз мана бу усул ва далилларни, истелохларни бирчасини илдизи,булоғи аллохни шариатидаги қонунларга қайтади. Ёки мана бу усуллар билан бирга биз фиқхдаги қоидаларни ва бошқа истелохларни хам кўришимиз мумкин, масалан:

“яқин ла язулу бишшак” : яъни шак қилиш билан бир нарса собит бўлмайди ва мана бу шак эътиборга олинмайди.

(давоми бор……)

دیدگاهتان را بنویسید

نشانی ایمیل شما منتشر نخواهد شد. بخش‌های موردنیاز علامت‌گذاری شده‌اند *