Турли –хил исломий мазхаблардаги дорул ислом ва дорул куфрни таърифи.

Турли –хил исломий мазхаблардаги дорул ислом ва дорул куфрни таърифи.

(4-қисм)

Эътиборли суратда эгалик қилиш қўлдан қўлга ўтади,шахсдан шахсга қоладиган нарса, бошқалар уни меърос қилиб олиш хуқуқига эга, аммо “илми фароиз”да шахсни  ирс ва меърос масаласида келган нарса шуки, хар қандай одам меъросхўр бўлиб кетавермайди, балки меъросга хақли бўлган кишиларгина аллохни шариатидаги қонунларга мувофиқ равишда меъросхўр бўла олади.

Шундай экан аллох таолони назари бўйича хар қандай киши ер юзига меъросхўр бўлиш хаққига эга эмас. Мана бу ташриъий аслдир, аммо воқеият ва “мавжуд вазият” мана бу аслга мувофиқ келмайди ва ер мусулмонлар билан кофирларни ўртасида тақсим бўлган ва дорул ислом ва дорул куфр ,доруш ширк ва дорул муслимин ва дорул фосиқин деб номланган.

Ерни мана бу икки “дар”га тақсим бўлиши хам қилиниши лозим бўлган ишдир:

 -Модомики ер юзида аллохни дини ўзини тўрт мафхуми билан бирга хукмронлик  қилиши керак экан

« کَلِمَةُ اللَّهِ هِيَ الْعُلْيا» (توبه/40)

куфр калимаси паст,қийматсиз қилиниб йўқотилиши лозим.

-Модомики  ер юзига рахбарлик  қилиш исломни хаққи бўлар  экан, кофирлар мана бу хокимиятни қабул қилишмайди ва аллохни шариатини қонунлари ер юзида татбиқ қилинишига қарши мўъминлар билан жанг қилишади ва ер юзига аллохни шариатидаги қонунлар  хукмронлик қилишига тўсқинлик қилмоқчи бўлишади.

Шунга қарамасдан мўъминлар кофирларларнинг ер юзидаги хокимиятларини,уларнинг дорул куфрларини расмий тан олишга ва шаръий деб санашга  хақлари йўқ, чунки хокимият иззатни жинсидан бўлади ва иззат хам фақат танхо аллохга ва уни росулига,мўъминларга тегишлидир:

وَلِلَّهِ الْعِزَّةُ وَلِرَسُولِهِ وَلِلْمُؤْمِنِينَ وَلَٰكِنَّ الْمُنَافِقِينَ لَا يَعْلَمُونَ»(منافقون/8)

Холбуки, куч-қудрат аллохники, унинг пайғамбариники ва мўъминларникидир. Лекин мунофиқлар (буни) билмаслар.

Бир мўъмин бўлиб ўтган мана бу  ишга иқрор бўлиши мумкин,чунки у мавжуддир,аммо уни шаръий эканлигига ва кофирларни хокимиятини хақ эканига иқрор бўлишга рухсати йўқ. Иқрор бўлиш билан уни шаръий эканини эътироф қилишни ўртасида катта  фарқ бор.

Кофирлар исломий хукуматни мавжуд эканига иқрор бўлишади, чунки бор; аммо харгиз уни ер юзига хокимият қилиши кераклигини қабул қилишмайди, бир нарсани борлигига эътироф қилиш билан уни тўғри эканига эътироф қилишни орасида жуда  катта фарқ бор.

Имоми Шофеъий хам кофирларни ер юзига хокимият қилишларини расмий холатда тан олмайдилар,аммо мана бундай исталмаган холатда вужудга келган шароитда ва вужудга келган “мавжуд вазиятда” имоми Шофеъий рохимахуллох уммунда айтадики: Абу Суфён ибни Харб дарул хузоъада (хузоъа водийсида) мусулмон бўлади ва у ер дорул ислом эди ва уни аёли Утбани қизи Хинд кофир эди ва маккада яшарди,макка эса у пайтда дорул куфр бўлган, сўнгра Хинд иддада бўлган пайтида исломни қабул қилди,макка ахли хам исломни қабул қилишган эди,энди макка дорул исломга айланади ва Сафвон ибни Умайяни ва Икрима ибни Аби Жахлни аёллари хам исломни қабул қилишади ва бу иккови исломда мустахкам бўлишади,аммо уларни эрлари мағлубиятга учраб бахрайн томонга қочиб кетишган эди, у ерлар дорул куфр бўлган, сўнг қайтиб келишади ва исломни қабул қилишади, аммо уларни аёллари иддада ўтиришган эди ва росулуллох саллаллоху алайхи васаллам уларни аввалги никохлари бўйича мустақар қилдилар.[1].

(давоми бор….)


[1]الأم 7/360)أسلم أبو سفيان بن حرب بمر وهي دار خزاعة وهي دار الإسلام وامرأته هند بنت عتبة كافرة مقيمة بمکة وهي دارالکفر ثم أسلمت هند في العدة …وأسلم أهل مکة وصارت مکة دارإسلام وأسلمت امرأة صفوان ابن أمية وامرأة عکرمة بن أبي جهل وهما مقيمان في دارالإسلام وهرب زوجاهما إلى ناحية البحرين وهي دار الكفر ثم رجعا فأسلما وأزواجهما في العدة فأقرهم رسول الله على النکاح الْاول 

دیدگاهتان را بنویسید

نشانی ایمیل شما منتشر نخواهد شد. بخش‌های موردنیاز علامت‌گذاری شده‌اند *