Дорул исломни навлари.

(2-қисм)

Албатта фуқахолар дорул исломда мавжуд хукуматларни даражаларга бўлишган:

1-Биринчи даражадаги дорул исломни “дорул адл” деб номлашган.

2-Ундан кейинги даражадагисини эса “дорул фисқ” ва “дорул бағий” дейишган.

3-Охирги даражадагисини эса “дару ахли зимма” дейишган.

Дарул адл ана ўша “хилафату ала минхажин нубувват”ни ўзи бўлиб, росулуллох саллаллоху алайхи васалламни ўринбосарларидан тортиб амирал мўъминин Аби ибни Аби Толиб ва фарзанди Хасан розиаллоху анхугача  давом этган, дорул бағий хам мусулмонлардан ахли бағий бўлган кишиларни ихтиёрида бўлган хокимиятдир, исломий хилофатни қаршисига чиқиб келган ва маълум минтақаларни ўзини тасарруфига олган  муовияни хукуматига ўхшайди. Дорул фисқ хам унда фисқлар озод суратда қилинадиган дорул ислом бўлади, бунга умавийларни,аббосийларни,усмонийларни шохигарлик хукуматининг бир қисм даври мисол бўлади.

Мана бу ўринларни барчаси “дорул ислом”ни жумласига киради, аммо “дорул фисқ” ва “дарул бағий”ни ислом тасдиқламайди, агар Хасан ибни Али розиаллоху анхуга ё ана ўшанча сахобалар бунга тан беришган бўлса, бу улар тушиб қолган изтирорий холатдаги  ночорлик ва мажбурлик сабабли эди,бундан бошқа йўл қолмаганди.

Ёки язид ибни муовия ва абдулмалик ибни марвон ва хажжож ибни юсуф сақафийни бошчилигидаги хокимият шаклланиб, мусулмонларни устида дорул фисқ вужудга келган пайтда хам, улар энг катта фисқ яъни мусулмонларни қонини нохақ тўкилишига дучор бўлишган, бу даврда Хасан ибни Али ва Абдуллох ибни Зубайр розиаллоху анхумга ўхшаш бошқа минглаб мусулмонларни бошига хар ким ўзи хохлаганбалоларни олиб келган ва буни хеч ким олдини олмаган. Чунки хукумат қудратини фақат хукумат қудрати билангина жиловласа бўлади холос, худди росулуллох саллаллоху алайхи васаллам ва Абу Бакр ва Умар,Усмон сосонийлар,румликлар билан қилганига ўхшайди, худди шу ишдан  муовия Али ва Хасан розиаллоху анхуга  қарши фойдаланган эди.

 Ёки бундан пастроқдаги даврда маъмун ва мўътасим ва восиқ аббосий тарафидан вужудга келтирилган холатда қуръон халқидаги машаққатли 15 йил мобайнида юзлаб мўъминлар зиндонларда азоб берилиб ўлдирилади. Худди шунга ўхшаш турли-хил даврларда хилма-хил фисқлар мусулмонларни ўртасида “дорул фисқлар” вужудга келишига боис бўлган. Мана бу “дорул бағий” ва “дарул фисқ”ларни ислом харгиз тасдиқламаган ва тасдиқламайди хам, аммо мусулмонлар хилафату ала минхажин нубувватни “дарул адл” ни қулашига шароитни мухайё қилиб ўзларини неъматдан махрум қилгач, ўзларини минглаб фисқларга мубтало қилиб булғашди, улар яна қайтадан дорул адл хилафату ала минхажин нубувватга қайтмас эканлар, мана бу “дорул бағий” ва “дарул фисқ”лар мавжуд бўлади, бундан ташқари минглаб ғайри шаръий  тафарруқга ва мусулмонларни устида душманни эгаллаб олишига,фақирликка,ошкор гумрохликларга, ахлоқий ва рафторий фасодларга гувох бўлишади, буларни нобуд қилишни танхо йўли нубувват манхажидаги исломий хукумат ва вохид умматни вужудга келтиришдир, бу фисқларни нобуд қилиш йўқотиш харгиз инсонларни ё гурухларни, хилма-хил жамоатларни,хайрия анжуманларини қўлидан келадиган иш эмас, балки  фақат нубувват манхажига асосланган исломий хукумат бўлиши лозим. Чунки Умар ибни Хаттоб ва Усмон ибни Афвон розиаллоху анхуни сўзига кўра:

« إنَّ اللهَ یَزَعُ بالسُّلطان ما لا یَزَعُ بالقرآن»

Худованд хукумат қудрати орқали  қуръон билан хам амалга ошириб бўлмайдиган ишни амалга оширади.

(давоми бор……)

دیدگاهتان را بنویسید

نشانی ایمیل شما منتشر نخواهد شد. بخش‌های موردنیاز علامت‌گذاری شده‌اند *