Хавфсизликни таъминлашни асли (4) ( 21 бўлим)

Хавфсизликни таъминлашни асли (4) ( 21 бўлим)

(9-қисм)

Ибни Қоййим ханбалий рохимахуллох мана бу дастадаги инсонлар хақида айтадики: одамларни баъзиси чўчқани табиатига эгадурлар. Пок нарсалардан юз ўгиришади ва мана бу пок нарсаларга эътибор беришмайди. жуда кўп одамлар шундай бўлишади, сендан жуда кўп яхшиликлар кўришади, аммо яхшиликларингни сақлаб уни бошқаларга нақл қилишмайди ва мана бу яхшиликлар уларни холига муносиб эмас. Аммо бирорта айб, ноўрин сўзни кўришса, мана бу ерда ўзларини мақсадларини топиб олгандай ёки ширин бир нарсани қўлга киритгандай қаерда бўлса нақл қилиб юришади. [1]

Хозирда даъват ва таблиғни баробарида мана бу чўчқа сифат мусулмонлар икки дастага тақсим бўлишади:

 1-Биринчи гурух уларни таблиғотларига қулоқ солишади ва уларга эргашиб ахли жаханнам бўлишади.

دُعَاةٌ إلى أَبْوَابِ جَهَنَّمَ، مَن أَجَابَهُمْ إلَيْهَا قَذَفُوهُ فِيهَا

2-Бошқа бир гурух эса имоми Моликий,Шофеъий, Ханбалий ва бошқаларга ўхшаб мана бу адашишларни, мусбат ва манфий нуқталарни кўришади,аммо мусулмонларни имоми,дорул исломни рахбари, мусулмонларни жамоати билан бирга хамрох бўлишади.

 تَلْزَمُ جَمَاعَةَ المُسْلِمِينَ وإمَامَهُمْ،

агар дорул исломни мана бу имоми, рахбари бўлмайдиган бўлса, барча тарқоқ гурухлардан узоқлашишади.

Мана бу холатда очиқ кўриниб турган нарса шуки: мана бу гумрох қилувчи рахбарларни,жаханнам томонга даъват қилувчи даъватчиларни пайдо бўлишлари, тафарруқни пайдо бўлишига ва мусулмонларнинг улил амр шўросини йўқолишига ва вохид умматни, мусулмонларни вохид жамоатини ўртадан кўтарилишига ва мусулмонларни ўртасида саргардонликни,ички жангларни вужудга келишига ва мусулмонларни орасида очлик,фақирликни тарқалишига ва дорул исломни жуда катта қисматлари қўлдан бой берилишига ва мусулмонларни устида кофирларнинг хукмронлик қилишларига ва мусулмонларнинг диёрларининг   бир-бири билан келиша олмайдиган ўнлаб бўлакларга тақсимланишига ва  бошқа ўнлаб ақидавий,рафторий мушкилотларга,фасодларга боғлиқ бўлиб улар мусулмонларнинг ўзларини рафторлари,адашишлари,бурилиб кетишлари сабабли вужудга келгандир.

«وَمَا أَصَابَکُم مِّن مُّصِیبَةٍ فَبِمَا کَسَبَتْ أَیْدِیکُمْ وَیَعْفُو عَن کَثِیرٍ» (شوری/30)

(Эй инсонлар), сизларга не мусибат етса, бас ўз қўлларингиз қилган нарса – гунох сабабли (етур). Яна у кўп (гунохларнинг жазосини бермасдан) авф қилиб юборур.

Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам “аимматул музиллин” дан гумрох қилувчи рахбарлардан умматлари учун қўрқардилар, аллох таоло бу хақида мархамат қиладики:

  وَجَعَلْنَاهُمْ أَئِمَّةً یَدْعُونَ إِلَى النَّارِ وَیَوْمَ الْقِیَامَةِ لَا یُنصَونَ (قصص/41)

Ва уларни (динсиз кимсаларни) дўзахга чорлаб турадиган пешволар қилиб қўйдик. Қиёмат кунида хам уларга ёрдам берилмас.  Энди агар мўъминлар даъват,жиходга ўхшаш ишларда “уммат”ни канали орқали харакат қилишмаган пайтда, мусулмонлар  учун  бурилиш ва адашиш,тафарруқ,мағлубиятдан бошқа нарсани ижод қилиш, хамда мусулмонларни исломий вахдатини бузишдан ва дорул  исломни нобуд қилишдан ўзга  қасди бўлмаган мана бу рахбарлар пайдо бўлишса нима бўлади?

(давоми бор……)


[1] مدارج السالكين ١/ ٤٠٣ ‌‌

دیدگاهتان را بنویسید

نشانی ایمیل شما منتشر نخواهد شد. بخش‌های موردنیاز علامت‌گذاری شده‌اند *