Партия (хизб),партиявийлик ва дорул ислом ва дорул куфрдаги хизблар (1) (22 бўлим)
(7-қисм)
Агар бир жойда “шўрони” ва “улил амрни” ва “вохид умматни” ва мусулмонларни “вохид жамоати”, “вохид ижмоъси” йўлида яъни “сиротол мустақим”да харакат қилишни номи келтирилган бўлса, хукуматни хаётидаги шахсий масъулиятларни,вазифаларни мушаххас қилинган дорул исломдаги бирлашган хукуматни тузумини мавжудлигини ва бунга қўшимча равишда хизбгароликка,гурухларга бўлинишга чизиқ тортганлигини англатади.
Комил суратдаги ислом динига ва шўрога,хилма-хил хелфларга ўхшаган ахкомлар,абзорларни барчасини илмига эга бўлган исломий хокимият ва дорул ислом мавжуд бўлар экан, хизбгаролик деган нарса умуман мавжуд бўлмайди. Шунингдек айтиб ўтилганидек , хизбгаролик ўзларининг хаво ва хавасларига тобеъ бўлган ва ўзларининг турли-туман нафсоний истак-хохишларидан бошқа нарсага эга бўлмаган мушриклар ва секуляристларни энг кўзга кўринган сифатларидан хисобланади, шунинг учун хам аллох таоло мўъминларга мушрикларга ё секуляристларга ўхшаш ахли тафарруқ,хизбгаро бўлмасликни таклиф этиб амр қилади……
Албатта бутун тарих давомида “қуръонда”ги “ахзоблар” калимаси фақат мушриклар учун ишлатилган. Аллох таоло секуляристлар ва “ахзобларни” тарихчаси хақида оятларни келтирган бўлиб, мана бу оятларни бир қисмига ишора қилмоқчимиз:
کَذَّبَتْ قَبْلَهُمْ قَوْمُ نُوحٍ وَعَادٌ وَفِرْعَوْنُ ذُو الْأَوْتَادِ (ص/12)
Улардан илгари хам нух қавми (Нухни), Од (қабиласи Худни) ва қозиқлар (яъни ерга қозиқдек қоқилган баланд эхромлар ва қасрлар) эга бўлган фиръавн ( ва унинг одамлари Мусони) ёлғончи қилгандирлар.
وَثَمُودُ وَقَوْمُ لُوطٍ وَأَصْحَابُ الأَیْکَةِ أُوْلَئِکَ الْأَحْزَابُ (ص/13)
Шунингдек, Самуд (қабиласи Солихни), Лут қавми (Лутни) ва дарахтзор эгалари (Шуайбни ёлғончи қилгандирлар). Ана ўшалар ( хам ўзларига юборилган пайғамбарларга қарши чиққан) фирқалардир.
إِن کُلٌّ إِلَّا کَذَّبَ الرُّسُلَ فَحَقَّ عِقَابِ (ص/14)
Барчаларига фақат пайғамбарларни ёлғончи қилганликлари сабабли менинг азобим хақ бўлгандир.
کَذَّبَتْ قَبْلَهُمْ قَوْمُ نُوحٍ وَالْأَحْزَابُ مِن بَعْدِهِمْ وَهَمَّتْ کُلُّ أُمَّةٍ بِرَسُولِهِمْ لِیَأْخُذُوهُ وَجَادَلُوا بِالْبَاطِلِ لِیُدْحِضُوا بِهِ الْحَقَّ فَأَخَذْتُهُمْ فَکَیْفَ کَانَ عِقَابِ (غافر/5)
Улардан (яъни макка кофирларидан) илгари Нух қавми ва у (қавмдан) кейинги (Од, Самуд қабилалари каби турли) фирқалар хам ( ўз пайғамбарларини) ёлғончи қилганлар. (Ўша миллатлардан) хар бир миллат ўзларининг пайғамбарларини тутишга- ўлдиришга қасд қилган ва ботил (хужжатлар) билан талашиб- тортишиб, унинг ёрдамида хақни енгмоқчи бўлган эдилар. Шунда мен уларни ( ўз азобим билан) ушладим. Бас, менинг азобим қандай бўлди?!
وَقَالَ الَّذِی آمَنَ یَا قَوْمِ إِنِّی أَخَافُ عَلَیْکُم مِّثْلَ یَوْمِ الْأَحْزَابِ (غافر/30)
مِثْلَ دَأْبِ قَوْمِ نُوحٍ وَعَادٍ وَثَمُودَ وَالَّذِینَ مِن بَعْدِهِمْ وَمَا اللَّهُ یُرِیدُ ظُلْماً لِّلْعِبَادِ (غافر/31)
Иймон келтирган киши деди: “Эй қавмим, хақиқатан мен сизларнинг устингизга хам худди Нух қавми, Од, Самуд (қабилалари) ва улардан кейинги (куфр йўлини тутган) кимсаларнинг иши- ўша фирқаларнинг куни тушиб қолишидан қўрқурман. Холбуки, аллох ўз бандаларига зулм қилишни истамас ( яъни аллох ўша фирқаларни халок қилиш билан уларга зулм қилгани йўқ,балки улар ўзларини куфру туғёнлари сабабли халокатга мустахақ бўлдилар).
إِنَّ اللَّهَ هُوَ رَبِّی وَرَبُّکُمْ فَاعْبُدُوهُ هَذَا صِرَاطٌ مُّسْتَقِیمٌ (زخرف/64)
Албатта аллохнинг ўзи парвардигорим ва парвардигорингиздир. Бас (ёлғиз) унга ибодат қилингиз! Мана шу тўғри йўлдир”.
فَاخْتَلَفَ الْأَحْزَابُ مِن بَیْنِهِمْ فَوَیْلٌ لِّلَّذِینَ ظَلَمُوا مِنْ عَذَابِ یَوْمٍ أَلِیمٍ (زخرف/65)
Сўнг (насронийларнинг ичидан чиққан) фирқалар ( Ийсо хусусида,айримлари уни “худо” деб, айримлари “худони ўғли” деб) ўзаро ихтилоф қилдилар. Бас, у золим кимсаларга аламли кун – қиёматнинг азоби- халокат бўлгай!
(давоми бор……)