Муқаддамот дарслари / учинчи дарс: тоғутни таниб олишлик, исломга киришдаги аввалги қадамдур.

Муқаддамот дарслари / учинчи дарс: тоғутни таниб олишлик, исломга киришдаги аввалги қадамдур.

(3-қисм)

  Агар ақида шунчалик содда ва хаммага тушунарли бўлмаганда, хар қандай киши қиёмат кунида,қуръон ва ақида биз тушунадиган даражада эмас эди,деб бахона қила оларди, ва бу суратда фақатгина саводли кишилар,ёшлар, диплом эгалари, бакалаврлар,докторлар, муллолар, мавлавийлар,шайхлар, донишмандлар уни тушуришар эди. Аммо кўриб турганимиздек бундай эмас, ақидани хар қандай ақлли,болиғ ва хар қандай ақлни даражасидаги киши ўзини тушунчасини андозасига қараб тушуна олади ва иймон келтиради ёки уни қабул қилмайди. Бу ерда фақат ақлсиз кишилар,ёш болалар узрли бўлишади.

Яна бир мухим нуқта шуки, хар бир шахс танхо ва бошқалардан якка холда қиёматда хисоб-китоб қилинади ва ўзини ақидада саводсиз бўлгани боис ихтиёрини,ақлини бошқаларга бериб қўйганини  бахона қила олмайди ва ўзини инсон бўлганидан воз кечиб қуръондаги аллохнинг  шариатини оддий йўналишига  қаршилик кўрсата олмайди.

Ақида тақлид қиладиган нарса эмас ва бизлар хеч қандай бахонани қабул қила олмаймиз. Шу сабабли хам ақидамизни тўғри йўл орқали ўрганишимиз лозим. Тоғутни танимаган киши қандай қилиб тоғутга куфр келтиришни хам билмайди. Хақиқатда бу киши йўлни танимасдан туриб қандай қилиб мақсадга етиб боради, ёки бўлмасам мақсадга етиб боргунича жуда кўп мушкилотларга,монеъликларга дучор бўлиши мумкин, ёки умуман йўлни йўқотиб қўйиб бошқа жойларга бориб қолиши хам мумкин, худди шунга ўхшаш жуда кўп кишилар динга алоқаси бўлмаган гурухларга кириб қолишади. 

Ахли илм олиб келган жуда кўп луғавий маъноларни хисобга олмайдиган бўлсак, тоғут шаръий маънода “кофир” дегани бўлади, қуръон ва суннатни хар жойида тоғут исми келтирилган вақтда, ундан мақсад “тоғутни” мисдоқи бўлган “кофир” назарда тутилган бўлиб, аввало шайтон ва ундан сўнг унга эргашганлар кофир хисобланишади, бундай инсонлар пайғамбаримиз хотам саллаллоху алайхи васалламни юборилган даврдан бошлаб то қиёмат кунигача инсонларни орасида бешталик аслий дастага эга:

1- الَّذِينَ هَادُوا 2-  وَالصَّابِئِينَ 3-  وَالنَّصَارَىٰ 4-  وَالْمَجُوسَ 5-  وَالَّذِينَ أَشْرَكُوا (حج/17)

Тоғутга куфр келтириш яъни шайтонни ва барча кофирларни инкор қилиш демакдир. Содда холатда айтамизки: кафарна бикум – сизларни қабул қилмаймиз. Нима учун мана бу тоғутларни ва кофирларни қабул қилмаймиз?

ذَلِكَ بِأَنَّ اللَّهَ هُوَ الْحَقُّ وَأَنَّ مَا يَدْعُونَ مِنْ دُونِهِ هُوَ الْبَاطِلُ (حج/62)

Бунга сабаб аллохнинг ўзигина хақиқий илох экани ва сизлар уни қўйиб илтижо қилаётган бутлар эса ботилнинг ўзи эканидур.

Мана бу тоғутлар аллохни ўрнига қўйиб олиб фарёд уриб чақираётган ва улар учун одатдаги холатдан ташқари хақ таъйин қилишган нарсаларига “жибт” дейилади. “Жибт” тоғутларни махсули ва тузоғи бўлиб, мана бу “жибт”лар учун мустақил равишда  манфаъатни жалб қилиш ё зарарни дафъ қилиш каби хислатларни бериб қўйиладиган бўлса, бу “жибт”лар “илох”га айланиб қолади, натижада эса  баъзилар мана бу “илох”ларга иймон келтиришади,

 «واتَّخَذُوا مِن دُونِ اللَّهِ آلِهَةً لَعَلَّهم يُنْصَرُونَ (یس/74)

(Йўқ, улар шукр қилмадилар, балки) аллохни қўйиб ёрдам олиш умидида (ўзга) “худо”ларни тутдилар.

“Жибт”ларга ё “илох”ларга иймон келтириш хам ўз-ўзидан тоғутларни тасдиқлашга ва тоғутларга иймон келтиришга махсусан мўъминларни баробарида тоғутларни тасдиқлашга сабаб бўлади. Аллох таоло мархамат қиладики:

 أَلَمْ تَرَ إِلَى الَّذِینَ أُوتُواْ نَصِیباً مِّنَ الْکِتَابِ یُؤْمِنُونَ بِالْجِبْتِ وَالطَّاغُوتِ وَیَقُولُونَ لِلَّذِینَ کَفَرُواْ هَؤُلاء أَهْدَى مِنَ الَّذِینَ آمَنُواْ سَبِیلاً ‏(نساء/51)

Китобдан насибадор бўлган кимсаларнинг бут ва санамларга сиғинаётганларини хамда кофир кимсалар хақида: “ўшалар иймон эгалари бўлган мусулмонлардан кўра тўғрироқ йўлдалар,” деяётганларини кўрмадингизми?

(давоми бор……)

دیدگاهتان را بنویسید

نشانی ایمیل شما منتشر نخواهد شد. بخش‌های موردنیاز علامت‌گذاری شده‌اند *