Шаръий душманшиносий (3) умумий суратда тан олиш ва ички яширин кофирлар ё мунофиқлар ва секулярзодалар билан муомала қилиш равиши
Муқаддамот дарслари/ бешинчи дарс
Шаръий душманшиносий (3) умумий суратда тан олиш ва ички яширин кофирлар ё мунофиқлар ва секулярзодалар билан муомала қилиш равиши
(4-қисм)
Бу оят очиқ-ойдин асосий бир нуқтага ишора қиладики, мунофиқлар кофирдирлар ва башар томонидан хидоят қилиниб бўлмайди. Албатта бошқа жойларда хам мана бу мухим нарсага ишора қилинган:
«وَمِنَ النَّاسِ مَن یَقُولُ آمَنَّا بِاللّهِ وَبِالْیَوْمِ الآخِرِ وَمَا هُم بِمُؤْمِنِینَ» (بقره/8)،
Одамлар орасида шундай кишилар хам борки, ўзлари мўъмин бўлмаганликлари холда ” аллохга ва охират кунига иймон келтирдик”, дейдилар. [1]
وَمَا مَنَعَهُمْ أَن تُقْبَلَ مِنْهُمْ نَفَقَاتُهُمْ إِلاَّ أَنَّهُمْ کَفَرُواْ بِاللّهِ وَبِرَسُولِهِ وَلاَ یَأْتُونَ الصَّلاَةَ إِلاَّ وَهُمْ کُسَالَى وَلاَ یُنفِقُونَ إِلاَّ وَهُمْ کَارِهُونَ (توبه/54)،
Қилган инфоқ-эхсонлари ( аллох даргохида) қабул қилинишидан тўсган нарса фақат уларнинг аллох ва унинг пайғамбарига иймон келтирмаганлари, намозга фақат эринган холларида келишлари ва ўзлари истамаган холларидагина инфоқ- эхсон қилганликларидир.
Оятни айтишича: уларни нафақалари- эхсонларини қабул бўлишига монеълик қилган нарса,уларнинг аллох ва пайғамбарига кофир бўлганликларидир.
فَلاَ تُعْجِبْکَ أَمْوَالُهُمْ وَلاَ أَوْلاَدُهُمْ إِنَّمَا یُرِیدُ اللّهُ لِیُعَذِّبَهُم بِهَا فِی الْحَیَاةِ الدُّنْیَا وَتَزْهَقَ أَنفُسُهُمْ وَهُمْ کَافِرُونَ (توبه/55)،
Бас,сизни уларнинг молу-дунёлари ва бола-чақалари қизиқтирмасин! Чунки аллох ўша нарсалар сабабли хаёту дунёда уларни азоб-уқубатга солишни ва кофир бўлган холларида жонлари чиқишини истайди,холос.
Шу сабабли хам мунофиқ бўлган кишилар қиёмат кунигача ўзгаришмайди:
«فَأَعْقَبَهُمْ نِفاقاً فی قُلُوبِهِمْ إِلی یوْمِ یلْقَوْنَهُ بِما أَخْلَفُوا اللَّهَ ما وَعَدُوهُ وَ بِما کانُوا یکذِبُونَ» (توبه/77)،
Бас, (садақотлар берурмиз),деб аллохга берган ваъдаларига хилоф қилганлари ва (иймон келтирганмиз) деб ёлғон гапирувчи бўлганлари сабабли ( аллох) уларга то қиёмат кунига дилларида инфоқ бўлишини оқибат қилиб қўйди.
Аллох таоло мунофиқларни то қиёмат кунигача хам шундай холатда қолишларини баён қилиб беряпти:
«إِنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا سَوَاءٌ عَلَيْهِمْ أَأَنذَرْتَهُمْ أَمْ لَمْ تُنذِرْهُمْ لَا يُؤْمِنُونَ*خَتَمَ اللَّهُ عَلَىٰ قُلُوبِهِمْ وَعَلَىٰ سَمْعِهِمْ ۖ وَعَلَىٰ أَبْصَارِهِمْ غِشَاوَةٌ ۖ وَلَهُمْ عَذَابٌ عَظِيمٌ» (بقره/6-7)،
Куфр йўлини тутган кимсалар эса хох ( аллохни азобидан) қўрқитинг, хох қўрқитманг, уларга баробардир- иймон келтирмайдилар.*** Аллох уларнинг дилларини ва қулоқларини мухрлаб қўйган. Кўзларини эса парда қоплаб олган. Улар учун буюк азоб бордир.
Улар мана шу қоидага шомил бўлишади, уларни огохлантирасанми ё огохлантирмайсанми фарқи йўқ,иймон келтирмайдилар. Шунга қарамасдан, аллох таоло мана бу кофирларни икки даста сифатида таништиради:
1-Уларнинг бир гурухи шунга асосланган холда иймон келтирмайдилар, фақат зохирда ўзларини мусулмонларга ўхшатишади холос:
«أُوْلَئِكَ لَمْ يُؤْمِنُوا فَأَحْبَطَ اللَّهُ أَعْمَالَهُمْ وَكَانَ ذَلِكَ عَلَى اللَّهِ يَسِيرًا» (احزاب/19)،
Улар (сидқидилдан) иймон келтирмаганлар, бас (шу сабабли) аллох уларнинг амалларини бехуда кетказди.
2-Мана бу кофирларни бошқа бир дастаси эса, аввал мусулмон бўлишади ,сўнгра эса иймон хам келтиришади, яъни бир мархала юқорироқда туришади, аммо охирида кофир бўлишади. Улар биринчи мусулмон бўлиш даражасидан хам юқорига чиқишади ва иймон келтиришади,аммо иймондан сўнг кофир бўлишади. Шунинг учун хам уларнинг қалбларига мухр босиб қўйилади ва қалблари аллохни динига нисбатан тафаққух,фахмлашга қодир бўлмайди:
إِذَا جَاءکَ الْمُنَافِقُونَ قَالُوا نَشْهَدُ إِنَّکَ لَرَسُولُ اللَّهِ وَاللَّهُ یَعْلَمُ إِنَّکَ لَرَسُولُهُ وَاللَّهُ یَشْهَدُ إِنَّ الْمُنَافِقِینَ لَکَاذِبُونَ* اتَّخَذُوا أَیْمَانَهُمْ جُنَّةً فَصَدُّوا عَن سَبِیلِ اللَّهِ إِنَّهُمْ سَاء مَا کَانُوا یَعْمَلُونَ* ذَلِکَ بِأَنَّهُمْ آمَنُوا ثُمَّ کَفَرُوا فَطُبِعَ عَلَى قُلُوبِهِمْ فَهُمْ لَا یَفْقَهُونَ» (منافقون/3-1)،
(эй Мухаммад), қачон мунофиқлар сизнинг олдингизга келсалар: “гувохлик берамизки, сиз шак-шубхасиз, аллохнинг пайғамбарисиз” дерлар. аллох, дархақиқат, сиз ўзининг пайғамбари эканлигингизни билур, яна аллох у мунофиқларнинг шак -–шубхасиз ёлғончи эканликларига хам гувохлик берур.*** Улар ўзларининг (мусулмон эканликлари хақида ичган ёлғон) қасамларини қалқон қилишиб олиб, (одамларни) аллохнинг йўлидан тўсдилар! Уларнинг қилгувчи бўлган амаллари нақадар ёмондир!*** Бунга сабаб уларнинг (тилларида) иймон келтириб, сўнгра (дилларида) кофир бўлганларидир. бас,уларнинг диллари мухрлаб қўйилди. Энди улар (иймоннинг хақиқатини) англай олмаслар!
یَحْلِفُونَ بِاللّهِ مَا قَالُواْ وَلَقَدْ قَالُواْ کَلِمَةَ الْکُفْرِ وَکَفَرُواْ بَعْدَ إِسْلاَمِهِمْ وَهَمُّواْ بِمَا لَمْ یَنَالُواْ وَمَا نَقَمُواْ إِلاَّ أَنْ أَغْنَاهُمُ اللّهُ وَرَسُولُهُ مِن فَضْلِهِ فَإِن یَتُوبُواْ یَکُ خَیْراً لَّهُمْ وَإِن یَتَوَلَّوْا یُعَذِّبْهُمُ اللّهُ عَذَاباً أَلِیماً فِی الدُّنْیَا وَالآخِرَةِ وَمَا لَهُمْ فِی الأَرْضِ مِن وَلِیٍّ وَلاَ نَصِیرٍ (توبه/74)،
Улар (яъни мунофиқлар сизга етиб келган хақорат сўзларини) айтмаганликларига қасам ичадилар. Холбуки, куфр сўзини аниқ айтган эдилар ва исломга кирганларидан сўнг яна куфрга қайтган эдилар хамда ўзлари етолмаган нарсага (яъни пайғамбарни жонига суиқасд қилишга) қасд қилган эдилар. Улар (мунофиқлар) фақат аллох ва унинг пайғамбари уларни ўз фазлу карамидан (қаттиқ эхтиёжлари вақтида ғаниматлар билан) бой-бадавлат қилиб қўйгани учунгина ( аллох ва унинг пайғамбарини) ёмон кўрдилар, холос. Бас, энди агар тавба қилсалар, ўзлари учун яхши бўлур. Агар юз ўгирсалар, аллох уларни дунёю охиратда аламли азоб билан азоблар ва улар учун ер юзида бирон дўст ва ёрдамчи бўлмас!
Диққат қилинглар, улар икки гурух бўлишган бири аслан иймон келтирмаган кишилар бўлиб,аввалдан хам улар фақат мусулмонларни қилиқларини қилиб юришарди ” иймон келтиришмаган”, бошқа бир кимсалар эса “иймон келтириб сўнгра кофир бўлгандилар” аввал мусулмон бўлишади,сўнгра кофир бўлишади ва мусулмонларни қилиқларини қилишади,улар ўзларини исломий қолибларида қолишади, лекин кофир холатда, шунинг учун хам аллох уларга нисбатан
«آمَنُوا ثُمَّ کَفَرُوا»
жумласини ишлатади ва айтадики:
«کَفَرُواْ بَعْدَ إِسْلاَمِهِمْ»،
Улар мусулмон бўлганларидан сўнг кофир бўлишди.
(давоми бор…….)
[1] یعنی به خدایی که خودش را قرآن و سنت صحیح معرفی کرده و روز قیامتی که الله در قرآن و سنت صحیح شناسانده باور ندارند حالا ممکن است خدایان توهمی یا قیامتهای توهمی و خیالی هم برای خودشان تراشیده باشند .