Шайх Абу Хамза хўромий: муқаддамот дарслари / бешинчи дарс:Шаръий душманшиносий (4) шаръий адабиётдаги муртадларни аниқлаш ва муртадларга, уларни жибхасига қандай муносабатда бўлиш

Шайх Абу Хамза хўромий: муқаддамот дарслари / бешинчи дарс:Шаръий душманшиносий (4) шаръий адабиётдаги муртадларни аниқлаш ва муртадларга, уларни жибхасига қандай муносабатда бўлиш

Шайх Абу Хамза хўромий хафизахуллохни аудио тасмасидан ёзиб олинган.

(29- қисм)

Энди,агар мусулмон шахс куфрли,булғанган сўзни айтган ё амални қилган бўлса ва мана бундай жиноятни қилганлиги исбот қилинган бўлса ва такфирни шартлари хам мавжуд бўлса хам, шунга қарамасдан мана бу булғанган  сўз ё амал билан уни иймонини  ўртасига монеълик қиладиган тўсиқ мавжуд бўлиши мумкин, мана шу монеъликлар шахсни иймонига кириб боришига хамда унга зарба уришига  йўл қўймайди, мана бу монеъликлар шахснинг иймони билан  куфрли,булғанган амали ё сўзини ўртасига туриб олади ва шахсни иймонига зарба урилишига йўл қўймайди ва шахсни иймонини мухофизат қилади.

Иймон ва куфрни орасидаги ва шахсни мусулмонлар жамиятидан кофирларни жамиятига қайтишига йўл қўймайдиган ва тўсиқ ижод қиладиган ва шахсни исломи нобуд бўлишига йўл қўймайдиган шаръий монеъликларни энг мухими қуйидагилардан иборатдир: жохиллик,таъвил, хато,унутиш, икрох,мажбурлик, иродасини қўлдан бой бериш ( шахсни иродаси қулфланиб қолади,бу уни қаттиқ хурсандчилиги ёки қаттиқ асабийлашиши,қўрқуви,ғам – ғуссаси,хавотири натижасида бўлиши мумкин, шахс нима қилаётганини ва нима деяётганини билмайди). Баъзилар тақлидни хам такфирни монеъликларидан деб баён қилган бўлса, тақлид қилмасликни эса шартлардан бири деб хисоблаган. Ибни Таймия рохимахуллох айтадики: ахли қибладан бўлган тақлид қилувчи шахсни аслан мазхаби йўқдир, шу сабабли хам узрли бўлади,деб хисоблашади.

Умумий қилиб айтганда, такфирни шартлари бу такфирни монеъликларига мухолиф бўлган хар қандай нарса,масалан: илм,огох бўлиш,қасд қилиш, ихтиёр, таъвил қилмаслик, буларни бир қисмига олдин хам ишора қилиб ўтганмиз, агар такфирни монеъликлари хақида изох берилса, шартлар хам ўз-ўзидан равшан бўлади ,деб фикрлайман.

Аввало у хақида жуда кўп гапирилган такфирни монеъликларини бири  бўлмиш узр ба жахлга тўхталамиз:

Инсон онасини қорнидан илм ва огохликлар билан бирга туғилмаслигини  яхши биламиз, балки инсон оппоқ варақга ўхшайди, унда аста- секинлик билан нарсалар ёзиб борилиши керак,шунда инсон ўзини ички,моддий хаётини идора қилиш қудратига етадиган  ўсиш ва тахассус даражасига чиқади. Демак, инсон илм билан дунёга келмайди,буни хаммамиз яхши биламиз. Хозирги кунда хам сизларни кўпингиз талабасизлар ,олий ўқув юртларида  таълим олаяпгансизлар  ёки турли-хил сохадаги ишларда анча муддатдан буён шогирд бўлиб иш ўрганиб устоз даражасига етгансизлар, сўзлашув одобини ,ўтириш одобини, оилавий алоқалар одобини, сиёсий ва ижтимоъий, маданий одобларини ўрганишда хам аста-секинлик билан уларни турли-хил манбаълардан олиб таълим олгансизлар,қабул қилгансизлар.

Мана бу холатда, қоида бўйича инсон меърос бўлиб қолган ё онасидан унга ўтган нарсалардан бошқасини, мана бу дунёда ўзи қўлга киритиши лозим, аслида уни ўзи жохил,илмсиздур:

«وَاللّهُ أَخْرَجَكُم مِّن بُطُونِ أُمَّهَاتِكُمْ لاَ تَعْلَمُونَ شَيْئاً وَجَعَلَ لَكُمُ الْسَّمْعَ وَالأَبْصَارَ وَالأَفْئِدَةَ لَعَلَّكُمْ تَشْكُرُونَ» (نحل/۷۸)،

Аллох сизларни оналарингиз қорнидан бирон нарса билмаган холингизда чиқарди ва шукр қилиш учун сизларга қулоқ,кўзлар ва дилларни берди.

(давоми бор…….)

دیدگاهتان را بنویسید

نشانی ایمیل شما منتشر نخواهد شد. بخش‌های موردنیاز علامت‌گذاری شده‌اند *