Шайх Абу Хамза хўромий: муқаддамот дарслари / бешинчи дарс:Шаръий душманшиносий (4) шаръий адабиётдаги муртадларни аниқлаш ва муртадларга, уларни жибхасига қандай муносабатда бўлиш

Шайх Абу Хамза хўромий: муқаддамот дарслари / бешинчи дарс:Шаръий душманшиносий (4) шаръий адабиётдаги муртадларни аниқлаш ва муртадларга, уларни жибхасига қандай муносабатда бўлиш

Шайх Абу Хамза хўромий хафизахуллохни аудио тасмасидан ёзиб олинган.

(39- қисм)

Иккинчи ўринда мусулмон кишини такфир қилинишига монеълик қила оладиган ишлар,қасддан қилинмаган унутиш,хато ва шунга ўхшаш ишлар хисобланади:

Инсонни ишлари қасддан ё қасд қилмаган холатда бўлишини хаммамиз яхши биламиз, унутиш ва хато ёки қаттиқ қўрқув ё ғазабланиш ё ўта қаттиқ хаяжонланиш сабабли инсон ўзи истамаган ишларни қилиши мумкин, мана булар қасддан қилинмаган ишлар жумласига киради ва шахс қасд қилмаган холатда хақдан узоқлашиб кетади ва жиноятга дучор бўлади, ишларни қасд қилмаган холатда бўлиши шахсни иймонига зарар етишига ва шахсни устида иртидод хукмини ижро этилишига монеъ бўлади. Аллох таоло бундай мусулмонлар хақида мархамат қиладики:

لَا يُكَلِّفُ اللَّهُ نَفْسًا إِلَّا وُسْعَهَا ۚ لَهَا مَا كَسَبَتْ وَعَلَيْهَا مَا اكْتَسَبَتْ ۗ رَبَّنَا لَا تُؤَاخِذْنَا إِن نَّسِينَا أَوْ أَخْطَأْنَا …(بقره/۲۸۶)،

Аллох хеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмайди. (хар кимнинг) қилган (яхши) амали ўзи учундир ва (ёмон) амали хам ўзининг бўйнигадир. Парвардигоро, агар унутган ёки хато қилган бўлсак, бизни азобингга гирифтор айлама!

لَيْسَ عَلَيْکُمْ جُناحٌ فيما أَخْطَأْتُمْ بِهِ وَ لکِنْ ما تَعَمَّدَتْ قُلُوبُکُمْ وَ کانَ اللَّهُ غَفُوراً رَحيماً (احزاب/۵(

Қилган хатоларингиз сабабли сизларга гунох йўқдир, лекин кўнгилларингиз (билан) қасд қилган нарсадагина (гунохкор бўлурсизлар). Аллох мағфиратли, мехрибон бўлган зотдир.

Хўп, росулуллох саллаллоху алайхи васаллам хам мана бу оят ва унга ўхшаган оятларни янада очиқроқ равшанлаштириш учун мархамат қиладиларки, агар умматим хатога,унутишга,мажбурий холатга дучор бўладиган бўлсалар, аллох таоло уларни мана бу  ишларини кечиради:

«إِنَّ اللهَ تَجَاوَزَ لِي عَنْ أُمَّتِي الخَطَأَ وَالنِّسْيَانَ وَمَا اسْتُكْرِهُوا عَلَيْهِ».

Бу ердаги хатодан мақсад, шахс бир ишни қилмоқчи бўлади, аммо у қилган ишни натижаси у назарда тутган  ишдан кўра бошқа нарса бўлиб чиқади,масалан:

Хайбар ғазотида қадрли сахобалардан бўлган Омир ибни Аквоъ розиаллоху анху душманни аскарини ўлдиришни қасд қилади, аммо урган зарбаси ўзига қайтади ва уни ўзи ўлади. Сахобаларни бири айтадики: Омир ўзини ўзи ўлдирди ва бу уни амалларини ботил қилади. Аквоъ розиаллоху анхуни акаси Салма розиаллоху анху ёшга тўла кўзлари билан росулуллох саллаллоху алайхи васалламни олдиларига келади,шунда у киши мархамат қиладиларки: сенга нима бўлди? Салма айтадики: Омирни амаллари ботил бўлди,дейишяпти. У киши мархамат қилдиларки: ким бу сўзларни айтди? Ёронларингизни бири,деб жавоб берди. Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам мархамат қилдиларки:

كَذَبَ مَنْ قَالَ ذَلِكَ، بَلْ لَهُ أَجْرُهُ مَرَّتَيْنِ.

Улар ёлғон айтишибди, буни ким айтган бўлса хам ёлғон айтибди, у учун икки баробар савоб мавжуддир.

(давоми бор…….)

دیدگاهتان را بنویسید

نشانی ایمیل شما منتشر نخواهد شد. بخش‌های موردنیاز علامت‌گذاری شده‌اند *