Шайх Абу Хамза хўромий: муқаддамот дарслари / бешинчи дарс:Шаръий душманшиносий (4) шаръий адабиётдаги муртадларни аниқлаш ва муртадларга, уларни жибхасига қандай муносабатда бўлиш

Шайх Абу Хамза хўромий: муқаддамот дарслари / бешинчи дарс:Шаръий душманшиносий (4) шаръий адабиётдаги муртадларни аниқлаш ва муртадларга, уларни жибхасига қандай муносабатда бўлиш

 
Шайх Абу Хамза хўромий хафизахуллохни аудио тасмасидан ёзиб олинган.

(50- қисм)

Яна қайтадан эслатиб ўтаман, яна такрорлайман,буни юз марта бўлса хам айтилиши керак, бутун тарих давомида мўътазила ва хаворижга ўхшаш жуда кўп фирқалар мавжуд бўлган ва хозирги пайтда улар мавжуд,лекин харгиз солих ва раббоний уламолар томонидан такфир қилинган эмаслар. Хаворижлар мусулмонларни қонини халол қилиб мусулмонлар қабул қиладиган усулларни кўпини инкор қилишган, Али ибни Аби Толиб розиаллоху анхудек кишини такфир қилишган ,бўлиб хам бу киши собиқунал аввалундан эди,ухудда ва бадрда,бошқа ғазотларда иштирок этгандилар, у киши ашара мубашшарадагиларни бири бўлиб байъатур ризвонда иштирок этганлар, мана бу қадрли сахоба хақида мана шунча ривоятлар мавжуд. Улар мана шундай кишини такфир қилишган. Шундай буюк инсонни такфир қилишган. Улар аллох ундан рози бўлган кишини такфир қилишган. Қуръон оятлари сабиқунал аввалун хақида таъкидлаб келган.  Байъатур ризвонда қатнашган кишилардан аллох рози бўлган ва росулуллох саллаллоху алайхи васаллам хам уларни ахли жаннат кишиларидан деганлар, байъатур ризвонда мунофиқлар бўлишмаган, росулуллох саллаллоху алайхи васаллам мана бу дунёда бўлган пайтларидаёқ уларга жаннатни ваъдасини бергандилар, аммо хаворижлар  у кишини такфир қилишади, бунга қўшимча равишда хаворижлар  Али ибни Аби Толиб  розиаллоху анху билан бирга бўлган минглаб сахобаларни хам такфир қилишади, аммо уларни қилган таъвиллари такфир қилинишларига монеълик қилди. Агарчи улар мана шунча буюк сахобаларни такфир қилишган бўлса хам ўзлари такфир қилинишмади, демак, сахобаларни хато таъвил билан такфир қилиниши хам, сен уларни такфир қилишингга боис бўла олмайди. Уларни ўзлари бу хатога дучор бўлишган ва уни тўловини хам тўлашлари лозим, сен нима учун уларни жиноятига ўзингни шерик қилишинг керак? Сен уларни такфир қилганингдан сўнг уларни қилган жиноятларига шерик бўласан.

Ибни Таймия рохимахуллох айтадики: “росулуллох саллаллоху алайхи васалламга эргашишни қасд қилган таъвилгар такфир қилинмайди,балки агар у ўзини қўлидан келганча харакат қилгач хатога дучор бўлган бўлса, уни хатто фосиқ хам демаймиз, мана бу одамларни наздида “амалий масалалар” борасида танилгандир. Аммо “ақидавий масалалар” борасида жуда кўп одамлар мана бу заминада хато қилган кишиларни кофир дейишган, аммо бу сўзлар сахобаларни хеч қайси бири ёки уларга яхшиликда эргашган кишилар ёки машхур мусулмон имомлар  томонидан хам  айтилмаган, балки аслида бу бидъат ахлини сўзидир.”

Қаранглар ибни Таймия нима дейди: росулуллох саллалоху алайхи васалламга эргашишни қасд қилган таъвилгарни такфир қилинмайди. У ўзини қўлидан келган харакатини қилган ва хатога дучор бўлган, хатто уни фосиқ хам демаймиз, у кишини айтишича: мана бу умум наздида танилган нарса, яъни амалий масалаларда  умумий бир нарсадир. Яна айтадики: бир гурух кишилар борки, агар бир киши ақида  бўйича таъвил ва хатога дучор бўладиган бўлса унга кофир дейишади. У киши айтадики: мана бундай сўз сахобаларни ва яхшилик билан эргашган сабиқунал аввалундан эшитилган эмас,балки бу сўз кимники? Мана бу сўз ахли бидъат бўлган кишиларни  сўзидир.

У киши бошқа бир жойда айтадики: ” мана шу равишда, бу айтган кимсани кофир дейилмайдиган сўзлардир, балким хақни танишга боис бўладиган хужжатлар сўзни айтган кишига етиб бормагандир, шояд унга етиб борган бўлса хам у учун исбот қилинмагандир, ёки уни фахмлашга қодир бўлмагандир, ёки унга шубхалар кўндаланг келгандир ва аллох шуни воситасида уни узрли қилган. Демак, мўъмин бўлган ва хақ талаб қилишда қўлидан келганча харакат қилган,аммо шунга қарамасдан хатога дучор бўлган кишининг хатосини худованд – хар нарса бўлишидан қатъий назар – кечиради. Бу назарий масалалардами ё амалий масалалардами фарқи йўқ, мана бу пайғамбаримиз саллаллоху алайхи васалламни асхобларини  ва ислом аиммаларини жумхурини равиши бўлади.” 

Ибни Таймиянинг мана бу  сўзлари ахли қибладан бўлган таъвил ахлига муомала қилишда хато йўлга тушиб олишган биродарлар учун нихоятда фойдали бўлиши мумкин. Махсусан ўзларини ибни Таймия рохимахуллохни шогирдларидан деб хисоблайдиган бузургвор кишиларга  фойдалидир. Улар мана бу сўзларни бир неча бор қайтариб эшитишсин, улар ўзларига устоз деб билишган кишининг, мана бу борада ахли қибланинг таъвил қилувчилари хақида, нима деганликларини  яхшилаб тушуниб олиш учун  ўзлари  бир неча марта такрорлашсин.

Албатта, ибни Таймия рохимахуллохни ўзи хам “ақида ва тавхид” борасида “Бакрий” билан бир неча марта мунозара қилган, Бакрий таъвил қилган эди,мана шу таъвиллар ибни Таймия рохимахуллох тарафидан такфир қилинишига монеълик қилган эди. Ибни Таймия “Бакрий” билан бирга тавхид масаласи бўйича мунозара қилган пайтида ( эътибор беринглар тавхид масаласи бўйича мунозара қилган) Бакрий ўзини эътиқодлари учун оят ва хадислардан фойдаланган ва таъвилотларни келтиради, ибни Таймия рохимахуллохни назари бўйича  мана шу таъвилотлар Бакрийни такфир бўлишига монеълик қилади! Қимматли дўстлар, биродарларим, агар яхшилаб эътибор берсангизлар, хозирда бизларни биродарларимиз томонидан такфир бўлаётган кишилар оятларга, хадисларга ва тарихий ривоятларга истинод қилишади ва уларни аллохга ва росулуллох саллаллоху алайхи васалламга итоат қилишдан бошқа мақсадлари хам йўқ. Мана бу аксар гурухлардаги холат, албатта орада мустасно холатлар хам мавжуд,аммо хукм истисно асосида содир қилинмайди.

(давоми бор……..)

Шайх Абу Хамза хўромий: муқаддамот дарслари / бешинчи дарс:Шаръий душманшиносий (4) шаръий адабиётдаги муртадларни аниқлаш ва муртадларга, уларни жибхасига қандай муносабатда бўлиш

Шайх Абу Хамза хўромий: муқаддамот дарслари / бешинчи дарс:Шаръий душманшиносий (4) шаръий адабиётдаги муртадларни аниқлаш ва муртадларга, уларни жибхасига қандай муносабатда бўлиш

Шайх Абу Хамза хўромий хафизахуллохни аудио тасмасидан ёзиб олинган.

(49- қисм)

Мана бу борада ибни Рушд рохимахуллох албаян ваттахсилда келтиришича, имоми Молик айтадики: одамлар учун фатво беришлик мана бу тарзда бўлмайди, яъни мана бу халол ва мана бу харом дейилмайди,балки мен мана бу ишни нотўғри деб биламан ёки мен мана бундай ишни қилмайман,дейилиши керак. Ўтган замонларда одамлар мана шу билан кифояланишган ва хурсанд бўлишган, улар айтишардики, биз буни хуник деб биламиз ёки ундан пархез қилиш керак, лекин улар мана бу халол ёки мана бу харом дейишмасди  ва ибни Рушд рохимахуллох давом этиб айтадики: менга шуниси қизиқки, бу бизни минтақаларимизда хам ривожланган нарса. Яъни ибни Рушд рохимахуллохни замонида хам шундай нарсалар бор бўлган.

Мусулмонлар яшайдиган диёрлардаги уламолар яна қайтадан мана шундай даркни қўлга киритишларига ва ижтиход қилса бўладиган ишларда ёки жуда кўп ижтиходлар қилишга тўғри келадиган ишларда мана буни  халол дейман  ва мана буни харом дейишади,демасликларини,балки мен буни нотўғри деб санайман ё мени назаримда бу тўғри бўлади  ёки мен бу ишни қилмайман, дейиш билан кифояланишларини умид қиламиз. Чунки бир-бирини зиддига айтилган сўзларни орқасидан ўзаро такфир қилишлар хам бошланади. Уламолар ўзларининг  солих ота-боболарини равишларига қайтишларини умид қиламиз.

Мана бу ижтиход қилса бўладиган ишлар бўйича турли-хил таъвилотлар вужудга келади, қишлоқда ва шахарда, минтақадаги мусулмонларнинг вохид улил амр шўроси ёки бутун жахоннинг вохид улил амр шўроси ташкил бўлгунича, бир мужтахиднинг ижтиходи билан бошқа бир мужтахидга ёки мана бундай ижтиходга амал қиладиган муқаллид кишига хамла қилиб бўлмайди, ёки уларни такфир хам қилиб  бўлмайди; балки уларни кўз- қарашларини танқид қилиш чорчўпи бўйича шаръий услубларни риоя қилган холда танқид қилса бўлади холос.

Демак, бир мужтахиднинг ижтиходи  билан бошқа бир мужтахидга ёки ана ўша бошқа бир мужтахид билан бирга бўлган муқаллидга хамла қила олмайсиз. Сиз хам бир мужтахиднинг тарафини олсангиз ва у хам бошқа бир мужтахидни тарафини олса, сен бир мужтахидни ижтиходи билан хамла қиласан ва у хам бошқа мужтахидни ижтиходи билан сенга хамла қилади, бу билан  хозирги даврларда бизлар гувох бўлиб турган   ўйинлар,жиноятлар содир бўлади.

Мусулмонлар яшайдиган диёрларда яна қайтадан исломий хукумат ташкил бўлиб улил амр шўроси шаклланмагунча ва ўзини вохид ижмоъси билан амр ба маъруф ва нахий аз мункарни рисолатини ўзини зиммасига олмагунича, мана бу изтирорий холат, яъни  худди ўлакса хайвонларни гўштини истеъмол қилишдек бу вазият ўртадан кетмагунча давом этади. Олдимиздаги мавзу билан тўғри муносабатда бўлишимиз  лозим.

Ибни Таймия рохимахуллох мазхабларнинг  имомлари хақида айтадики: уларни хеч қайси бири росулуллох саллаллоху алайхи васалламни сахих  хадисларига қасддан қаршилик қилишмаган. Демак сахих хадисларни тарк қилишда улар учун узр,асос келтиришимиз керак. Буни давомида айтадики: хамма узрлар уч хил бўлади:

1-Мана бу сўзни росулуллох саллаллоху алайхи васаллам айтганликларига ишонмаслик.

2-Хадисни хадафи фалончи мавзу эканига ишонмаслик.

3-Масалани хукми  мансух бўлганига эътиқод қилиш.

Хўп, хозирги пайтда исломий мазхабларни,фирқаларни барча  ихтилофларига назар солсангиз, бу ихтилофларнинг оятларга тегишли бўлган масалаларда,таъвилотларда ва ривоятларга тегишли  таъвилотларда эканини кўрасиз. Хамма исломий фирқаларни ,мазхабларни ихтилофлари мана шунда. Ёки улар росулуллох саллаллоху алайхи васалламнинг мана бундай сўзни айтганларига ишонишмайди. Ёки хадиснинг хадафи, сен сухбат қилаётган нарса хақидаги фалончи мавзу эканига ишонишмайди, ёки мана бу масалани мансух бўлган деб эътиқод қилишади.  Хўп, улар росулуллох саллаллоху алайхи васалламни мана бу ривоятларини таъвил қилишган эди ва улар учун узр келтирган ва улар узрга эгадурлар. Хўп, қуръон оятларидан хам шундай таъвилотлар мавжуд ва бундай таъвилотлар бутун жахон ё минтақадаги улил амр шўроси ташкил бўлгунича давом этади ва  ўша пайтгача исломий фирқаларни,мазхабларни шаръий таъвилотлар сабабли такфир қилиб бўлмайди; модомики улар аллохни шариатидаги чорчўпни ичида ва мусулмонларни жамоатида харакат қилишар экан.

Хатто ибни Таймия рохимахуллохни сўзи бўйича агар улар ботинда кофир бўлган  кофир мунофиқ бўлишса ёки аллохга иймон келтирган мунофиқ бўлишса хам, хар қандай холатда агар уларни мунофиқларни жумласидан,деб хисоблаганимизда хам улар мусулмонлардан хисобланади; мана буларни хаммаси хам узрдир. 73 фирқа хақидаги хадисда кўрганимиздек хамма фирқалар хам диндан четга чиқишмаган, чунки росулуллох саллаллоху алайхи васаллам уларни хаммасини ўзини уммати деб хисоблаганлар. Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам бир кофирни ўзларини умматларидан деб хисоблашлари мумкинми?

(давоми бор…….)

Шайх Абу Хамза хўромий: муқаддамот дарслари / бешинчи дарс:Шаръий душманшиносий (4) шаръий адабиётдаги муртадларни аниқлаш ва муртадларга, уларни жибхасига қандай муносабатда бўлиш

Шайх Абу Хамза хўромий: муқаддамот дарслари / бешинчи дарс:Шаръий душманшиносий (4) шаръий адабиётдаги муртадларни аниқлаш ва муртадларга, уларни жибхасига қандай муносабатда бўлиш

Шайх Абу Хамза хўромий хафизахуллохни аудио тасмасидан ёзиб олинган.

(48- қисм)

Хурматли сахобаларни асрида тахлил ва тахрим хаддидаги нотўғри таъвилотлар мавжуд бўлгандан сўнг, хозирги асрда мана бундай нарсалар бўлиши мумкин эмасми? Росулуллох саллаллоху алайхи васалламни шогирдлари мана бундай хатоларга дучор бўлишлари мумкину,лекин бизларни устозларимизни шогирдлари ва бизларни шогирдларимиз бундай хатоларга дучор бўлмасликлари керакми? Мана бу назар хатодир, мана бу назар росулуллох саллаллоху алайхи васалламни ўзларини  ва у кишининг шогирдларини хақорат қилиш ва бизни устозларимизни ва бизларни шогирдларимизни буюклаштириб кўрсатиш бўлади. Мана бу ғурур,такаббур, истикбордир. Демак, росулуллох саллаллоху алайхи васалламни асрларидан сўнг то бугунги кунгача ва то қиёмат кунигача хам шахслар мана бундай хатоларга дучор бўлмасликлари мумкин эмас. Бўлиб хам хозирги улил амр шўроси қулаган ва уламолар зарурат юзасидан шахсий ижтиходларга қўл урган ва кўпчиликни ижтиходини ва шўросини ўрнини шахсий ижтиходлар эгаллаган пайтда бундай бўлиши табиийдир. Уламолар мажбур бўлган шахсий ижтиходлар нимани ўрнини эгаллаб олган? Кўпчиликни ижтиходини,шўросини ўрнини эгаллаб олган:

«وَلْتَكُن مِّنكُمْ أُمَّةٌ يَدْعُونَ إِلَى الْخَيْرِ وَيَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنكَرِ ۚ وَأُولَئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ* وَلَا تَكُونُوا كَالَّذِينَ تَفَرَّقُوا وَاخْتَلَفُوا مِن بَعْدِ مَا جَاءَهُمُ الْبَيِّنَاتُ ۚ وَأُولَئِكَ لَهُمْ عَذَابٌ عَظِيمٌ»  (آل‌عمران/۱۰۵-۱۰۴)،

Ораларингиздан  яхшиликка (исломга) даъват қиладиган,ибодат- итоатга буюрадиган ва исён гунохдан қайтарадиган бир жамоат бўлсин. ана ўшалар нажот топгувчилардир. ** Аниқ хужжатлар келганидан кейин бўлиниб кетган ва бир-бирлари билан ихтилоф қилиб, талашиб – тортишган кимсалар каби бўлмангиз! ана  ундайлар учун улуғ азоб бордир.

Бу ерда амр ба маъруф ва нахий аз мункар қилишга лойиқ бўлган мақом “уммат”дир. Хурматли биродарлар ва опа-сингиллар, қулоқ солинглар “валтакун минкум умматун” мана бу маржаъ умматдир,

«يَدْعُونَ إِلَى الْخَيْرِ وَيَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنكَرِ»

Мана бундай уммат сизларни орангизда бўлиши лозим. Амр ба маъруф ва нахий аз мункар қилишга лойиқ,муносиб маржаъ уммат бўлади.  Умматни мавжуд бўлиши хам шўрога боғлиқ нарса, чунки шу шўрони канали орқали  амр ба маъруф ва нахий аз мункар қилмоқчи бўлган кишиларга “ижмоъ” сифатида вохид назар ироя берилади.

Мана бу уммат ягона раъйни амр ба маъруф ва нахий аз мункар қилган кишиларни хаммасига ироя беради,  одамларни бошини айлантириб бир неча бўлакларга бўлиб ташлайдиган  хилма-хил раъйларни ироя бермайди.  Дўстлар  бир эътибор беринглар,уммат ижмоъ номли  бир раъйни ироя беради; мана бу ижмоъ амр ба маъруф ва нахий аз мункар қиладиган кишиларни хаммасига ироя берилади ва турли-хил шахарларга,қишлоқларга ёки хохлаган жойларига бориб таблиғ қилмоқчи бўлган  барча шахсларга,минглаб нафарларга,бир қанча минг кишиларга ягона раъйни ироя беради. Нима учун? Чунки  уларни хаммасини раъйи умматники ва мана бу умматни вохид ижмоъсидир. Энди мана бу пайтда фалончи қишлоқни, фалончи шахарни,фалончи вилоятни,фалончи давлатни раъйини бир-биридан фарқи йўқ, уларни хаммасини сўзи битта. Фалончи махаллани муллоси бир нарса дейдиган бўлса, бошқа бир махаллани муллоси бошқачароқ нарсани айтибди,деган нарса бўлмайди. Ёки ота бир масжидга бориб бир нарсани эшитиб келган бўлса, ўғил бошқа бир масжидга бориб бошқа бир нарсани эшитибди ёки куёв ва бошқа қариндошларни хар бири бошқа бир нарсани эшитибди, бўлмайди. Энди мана бу кишиларни хаммаси жамланиб сухбатлашган пайтларида уларнинг хар бири бир-биридан фарқли сўзларни айтишади. Бири келиб бизни муллойимиз бундай ,деди деса,бошқаси бизни муллойимиз мана бундай деди,дейди, шунинг учун хам аллох таоло амр ба маъруф ва нахий аз мункарни ўзига муносиб мақомга ато қилган яъни “уммат”га:

«وَلْتَكُن مِّنكُمْ أُمَّةٌ يَدْعُونَ إِلَى الْخَيْرِ وَيَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنكَرِ».

Мана бу уммат шўродан вужудга келган ва ягона раъйни ироя беради.

Хўп, уламолар мана бу даъватни вазифаси “шўродан” келиб чиққан ягона “уммат”ни бўйнида эканини ва мана бу умматни аъзолари уларга ироя берилган “ижмоъ”га эргашган холда хаммалари бир хил шева билан мусулмонларга сухбат қилишларини яхши билишган, аимма ва уламолар буни яхши билишарди. Улар мана бу даъватни илгари юргизишлик шўродан чиқиб келган  умматнинг  вазифаси эканини ва мана бу умматни аъзолари хам мана бу ижмоъ ироя берган раъйга эргашишларини ва уларни хаммаси мусулмонларга бир хил шева билан сухбатлашишларини ва одамларнинг бошлари айланиб саргардон бўлиб қоладиган холатга туширмасликларини  билишарди. Улар умум мусулмонларга вохид раъйни етказишади ва мана бу вохид раъйга итоат қилиш вожиб ва унга қаршилик қилиш харомдир. Шунинг учун хам танхо мана бу ташкилот мустахдиса ва кундалик масалалар бўйича харом ва халол қилиш мақомига лойиқдир,уламолар мана буни жуда яхши билишган.

Аммо улар шуни хам яхши билишардики, энди хозирги пайтда исломий хукумат хам қулаган ва мана бу буюк мусибатни кетидан “вохид уммат” хам мавжуд эмас ва ўртада кичик,тарқоқ умматлар  вужудга келган, яъни ўнлаб кичик,тарқоқ умматлар вужудга келишган ва улил амрни  “вохид шўро” си хам нобуд бўлган, шўрони вохид ижтиходини ва вохид умматни  ўрнини бир неча шахсларнинг ижтиходлари эгаллаган ва “вохид ижмоъ” хам табиий равишда ўртадан йўқолган; бу ерда “аззаруроту  тубихул махзурот” қоидасини хукми бўйича, хар бир олим ночор холда ўзларининг мавжуд вазиятларидаги мусулмонларнинг эхтиёжлари тақозо қилган масалалар бўйича аниқлаштириб беришга мажбур бўлганлар, улар ана ўша ўзларининг  замонларида ойдинлаштириб беришга мажбур бўлишган. Аммо мана бу уламолар ўзларини раъйлари “ижмоъ”ни раъйига ўхшамаслигини хам яхши билишган, мана бу раъй умматдан келиб чиққан ижмоъни раъйи эмас эди ва  кундалик ижтиходий ишлар бўйича халол ва харом меъёрида бўла олмайди. Шу сабабли, олдин хам айтиб ўтганимиздек,  имоми Молик рохимахуллохга ўхшаган кишилар учун бир муфтининг ихтилофли масалалар бўйича мана бу харом,дейиши нихоятда оғир бўлган, балки улар мен буни нотўғри деб биламан ,дейишлари лозим бўлади.

(давоми бор……..)

Шайх Абу Хамза хўромий: муқаддамот дарслари / бешинчи дарс:Шаръий душманшиносий (4) шаръий адабиётдаги муртадларни аниқлаш ва муртадларга, уларни жибхасига қандай муносабатда бўлиш

Шайх Абу Хамза хўромий: муқаддамот дарслари / бешинчи дарс:Шаръий душманшиносий (4) шаръий адабиётдаги муртадларни аниқлаш ва муртадларга, уларни жибхасига қандай муносабатда бўлиш

Шайх Абу Хамза хўромий хафизахуллохни аудио тасмасидан ёзиб олинган.

(47- қисм)

Ибни Таймия рохимахуллох айтадики: хаворижлардаги бидъатни сабаби уларнинг қуръонни ёмон тушунганликларини кетидан бўлган эди, унга қарши чиқишликни мақсад қилишмаган, унга далолат қилмаган нарсани тушуниб олган эдилар,бу нарса гунохкор кишиларни такфир қилишга сабаб бўлади ,деб ўйлашарди. Кўрдингизми, ибни Таймия рохимахуллохни  хавориж хақида айтишича, уларнинг қилаётган ишлари улар қуръонни нотўғри тушуниб олганликларини кўрсатиб турибди, улар қуръонга қарши чиқиш ё душманчилик қилишни қасд қилишмаган, уларни тушунчаларига кўра мана бу гунохларга дучор бўлган кишилар кофир бўлади,деб ўйлашарди. Улар шундай таъвил қилган эдилар, улар қуръонни оятлари ва ривоятларига нисбатан шундай истинод қилган эдилар. Уларнинг хато таъвиллари сабабли хеч ким уларни такфир қилмади.

Хўп, энди садрил исломни бошланғич даврида исломий хукумат мавжуд бўлган пайтда, мана бу адашган харакатлар ўша даражада қолишади ва ғолиб харакатга айланишмайди. Аммо росулуллох саллаллоху алайхи васалламни равишлари бўйича қурилган исломий хукумат қулагач ва вахдатга сабаб бўладиган ягона улил амр шўроси йўқолгач, хилма-хил кўз-қарашларга вахдат бағишловчи маржаъ исломий хукуматни қулаши оқибатида йўқолгач,бу ерда мусулмонлар мурожаъат қиладиган бошқа маржаъ мавжуд эмас эди, хар ким ўзини хақ деб билмаслиги учун мана бу маржаъ ўзини ижмоъси билан охирги назарини содир қиларди. Мана бу маржаъ йўқолгач вужудга келган ихтилофлар сабабли фирқаланиш, мазхабларга бўлиниш вужудга келади.  Бизларни барчамиз бутун тарих давомида кўриб турганимиздек, мана бу ошкор хақиқатни хеч ким кўрмаганликка ола олмайди.

Мана бу мазхабларга бўлинишлар, фирқаланишлар, гурухларга тақсимланишлар ана ўша она маржаъни бузилгани ва шўродан вужудга келган хамда вохид ижмоъни ироя берадиган вохид умматни йиқилиши сабабли юзага чиққан эди, мана бу маржаъ яна қайтадан қайтиб келгунича мана бу мазхабларга бўлинишлар, фирқаланишлар, хилма-хил гурухларга тақсимланишлар ва турли-хил таъвилотлар асосида вужудга келадиган турли-туман ихтилофлардан қутулишни иложи йўқ, хеч ким бундан қочиб қутулиб кетолмаган, шунингдек бу нарса  бутун тарих давомида доим мавжуд бўлган.

Мусулмонлар мана бундай мусибатга дучор бўлиб ўзларини исломий хукуматларини қўлдан бой берган пайтларида, мана бу харакатлар аксар жамиятларда ўз-ўзидан хоким бўлди,мазхабларга бўлинишди. Бундан ташқари мунофиқлар ва секулярзадалар хам фирқалашни ва ўзларини атрофларига бир гурух мусулмонларни жамлашни  бошлаб юборишди. Ўтган даврларда хам улар хилма-хил фирқаларни вужудга келтиришган ва хозирда хам мана шу секулярзадалар ўзлари учун турли-туман тафсирлар ва ахзоблар унвони остида фирқалашларни ва ўзларини атрофларига бир гурух мусулмонларни жамлашни  давом эттиришяпти. Хозирги даврда улар  ўзларининг  исмларини хизб қўйиб олишган.

Исломий хукуматни ва шўрони қўлдан бой берилгани сабабли осонлик билан ўтган бир неча асрдан хозирги пайтгача исломий диёрларни ва мусулмонлар яшайдиган минтақаларни жуда кўпида ёлғон ва тўғри ижтиходларни,таъвилотларни бозори чаққон бўлиб қизиган. Энди бу ерда ихтилоф хоким эмас, балки тафарруқ вужудга келган.

Ихтилофни умри қисқа бўлиб ўзини самарасини беради ва шўрони ўзида дафн бўлади. Аммо тафарруқ асрлар давомида чўзилиши ва фожеъаларни келтириши мумкин. Мана бу бизларни хаммамиз кўриб турган тафарруқни ўзи бўлиб, улил амр шўроси  ташкил бўлгунича ва мана бу шўродан вохид уммат ижод бўлгунича ва бу умматдан вохид ижмоъ чиқиб келгунича, мана бу тафарруқ ўзини фожеъали хаётини давом эттиради.

(давоми бор……..)

Шайх Абу Хамза хўромий: муқаддамот дарслари / бешинчи дарс:Шаръий душманшиносий (4) шаръий адабиётдаги муртадларни аниқлаш ва муртадларга, уларни жибхасига қандай муносабатда бўлиш

Шайх Абу Хамза хўромий: муқаддамот дарслари / бешинчи дарс:Шаръий душманшиносий (4) шаръий адабиётдаги муртадларни аниқлаш ва муртадларга, уларни жибхасига қандай муносабатда бўлиш

Шайх Абу Хамза хўромий хафизахуллохни аудио тасмасидан ёзиб олинган.

(46- қисм)

Бу ерда аллох таоло очиқ-ойдин мисолларни зикр қилиш билан бирга, бизларга вохид умматни вужудга келтириш учун охирги элчини шариатининг канали орқали аллох таолони ибодатларини қилиш эканини етказяпти, мана бу элчи хам шариатга эргашиш ва аллохни дастурларини баён қилиш билан исломий давлатни қобиғини остидаги улил амр шўросини, вохид умматни сақлаб қолиш учун ягона абзор деб таништиради:

«الَّذينَ اسْتَجابُوا لِرَبِّهِمْ وَ أَقامُوا الصَّلاةَ وَ أَمْرُهُمْ شُوري بَيْنَهُمْ وَ مِمَّا رَزَقْناهُمْ يُنْفِقُونَ» (شوری/38).

Улар парвардигорларига ижобат-итоат этган ва намозни тўкис адо қилган зотлардир. Уларнинг ишлари (мудом) ўзаро шўро- маслахат (билан) бўлур ва биз уларни ризқлантирган нарсалардан инфоқ – эхсон қилурлар.

Ха, улил амр шўроси қулашидан олдин ихтилоф зиддият эмас,балки хилма-хиллик бўлган, хилма-хиллик эса хамиша бойлик ва баракотни масдари бўлади ва бўлган, мусулмонларнинг ихтилофи хато йўлни босиб ўтаётган пайтида у ўша унутиш,хато доирасида қолади ва мусулмонларни шўросига мурожаъат қилиш билан бу иш хал бўлади; уммул мўъминин Оиша розиаллоху анхо улар билан назар бўйича ихтилофга эга бўлган сахобалар хақида шундай деб мархамат қилган эдилар: у ёлғон айтмаган, эхтимолан у ё унутиб қўйган ёки хато қилган ёки матлабни нотўғри тушунган. Мана бундай жамиятда баъзи кишилар ижтиход қилинадиган масалалар бўйича гўёки бошқачага ўхшаб туюлишади ва  хукмга,сурат масаласида  эътиқод қилиш бўйича бошқалар билан ихтилофга эга эмас, балки уларни бошқалар билан ягона фарқи баён қилиш,тушунтириш равишидадир. Улар хукмга ва масалани суратига эътиқод қилишда эмас ,балки  хукмни  баён қилиш,тушунтириш шевасида  бошқалар билан ихтилофга эга.

Албатта олдин хам айтиб ўтганимиздек, шаръий хужжатларга нисбатан хато таъвил қилишлик, росулуллох саллаллоху алайхи васалламни ва сахобаларни асрларида хам содир бўлган, хатто тахлил ва тахрим хаддидаги таъвилга Қуддома розиаллоху анху ва уни хамрохлари дучор бўлишади. Аммо исломий хукуматни ва сахобаларни шўросини мавжудлиги сабабли, шахсни устида “набавий хужжат” иқома қилинмагунича ва уларни жохилликлари шаръий канал орқали йўқотилмагунича ва улардан тавба қилишни талаб қилинмагунича, Қуддома розиаллоху анху ва у кишини хамрохлари оят ва шаръий манбаълар бўйича қилган хато таъвиллари учун такфир қилинишмаган.

Мана шу намуна хақида биз қайта-қайта хаворижлар хақида жуда кўп такрорий холда баён қилганмизки, алмуғнийда қуйидагиларни ўқиймиз:” агар шахс бегунох кишиларни ўлдиришни ва уларни молларини тортиб олишни хеч қандай шубхасиз ва таъвилсиз жоиз деб билса, кофир бўлади, лекин агар хаворижга ўхшаб уни таъвил қиладиган  бўлишса, агарчи улар мусулмонларни қонини тўкишни  ва молларини тортиб олишни мубох деб билишса ва бу ишларни аллохга яқинлашиш учун қилишса хам уламолар уларни такфир қилишмаган”. Буни давомида айтадики: ” шу жумладан хавориж мазхабида танилган ўринлардан бири шуки, улар жуда кўп сахобаларни, тобеъинларни такфир қилишган, шунингдек уларни молларини ва қонларини халол қилишган ва уларни ўлдиришлик худога яқинлашишга сабаб бўлади ,деб санашган,лекин мана бу масалаларга қарамасдан фуқахолар улардаги таъвил сабабли уларни устида кофирлик хукмини содир қилишмаган.”

Қаранглар дўстлар, айтишларича хаворижлар жуда кўп сахобаларни такфир қилишган, жуда кўп тобеъинларни такфир қилишган, уларни мол ва қонларини халол қилиб олишган, уларни ўлдириш  воситаси билан  аллохга яқинлашиш содир бўлади,деб санашган. Уларни фикрлашича, агар улар имоми Али розиаллоху анхуни ўлдиришса худога яқинроқ бўлишади. Улар ашара мубашшарадан хисобланган ва аллохни шариатида буюк мақомга эга бўлган имоми Алидек шахсни ўлдиришлик орқали  аллохга яқинлашиш  хосил  бўлади ,деб билишарди, аммо шунга қарамасдан хеч ким уларни такфир қилмади. Нима учун? Чунки таъвил қилишган эди.

Демак дўстлар диққат қилинглар, бизларнинг катта кишиларимиз сахобаларни,тобеъинларни такфир қилган кишиларни хам такфир қилишмаган. Улар ўзларини хақларига зулм қилган кишилар эди, сен хам ўзингни хаққингга зулм қилма. Чунки агар сен хам уларни такфир қиладиган бўлсанг, улардан фарқинг қолмайди, худди уларга ўхшаган  золим бўласан. Шунинг учун хам алмуғнини сохиби айтадики: сахобаларни,тобеъинларни такфир қилган ва уларни молларини,қонларини халол қилиб олган ва бу ишлар уларни аллохга яқинлаштиради,деб фикрлайдиган кишиларни хеч ким такфир қилган эмас.

(давоми бор…….)

Шайх Абу Хамза хўромий: муқаддамот дарслари / бешинчи дарс:Шаръий душманшиносий (4) шаръий адабиётдаги муртадларни аниқлаш ва муртадларга, уларни жибхасига қандай муносабатда бўлиш

 
Шайх Абу Хамза хўромий: муқаддамот дарслари / бешинчи дарс:Шаръий душманшиносий (4) шаръий адабиётдаги муртадларни аниқлаш ва муртадларга, уларни жибхасига қандай муносабатда бўлиш

Шайх Абу Хамза хўромий хафизахуллохни аудио тасмасидан ёзиб олинган.

(45- қисм)

Мана бу борада ислом тарихида жуда кўп намуналар мавжуд, хаворижларга ўхшаб таъвил қилган гурухлар хам бор, мўътазилага ўхшаш пайғамбаримиз саллаллоху алайхи васалламни ёлғончига чиқаришмаган, аммо бидъат сабабли ўзларини йўқотиб қўйишган ва ўзларининг  гумонларида ўзларини хақ деб ўйлайдиган гурухлар хам бор, мана бунга ўхшаган барча гурухларни ахли таъвил дейишган ва хеч ким уларни такфир қилган эмас. Шунинг учун хам  сахобалар хаворижнинг саргардон ва муртад эканига иттифоқ қилишган эди,  бу борада сахих хадислар хам ворид бўлган. Шу билан бирга уларнинг исломдан четга чиқмаганликларига хам иттифоқ қилишган, агарчи улар мусулмонларни қонини халол қилиб олишганига ва жуда кўп шаръий ишларни инкор қилишганига қарамасдан уларни диндан чиқмаган дейишади, чунки уларнинг қилган таъвиллари такфир бўлишларига монеълик қилади.

Биз мана бу ўринларни яна қайтадан такрорлаб айтяпмиз, чунки мана бу такрорлашларни хатога дучор бўлган дўстларимизга  фойдаси тегиб  қолар деган умиддамиз. Бизлар мана бу борада бутун тарих давомидаги ёки ўтган бир неча асрлардаги хато йўлга тушиб қолган  ахли суннатга мансуб бўлган фирқаларнинг ва бошқа фирқаларнинг орасидаги  буюк имомларнинг юзлаб ижтиходларига эгамиз, мана буларнинг хаммаси шаръий манбаълардан хато таъвил қилишга очиқ-ойдин намуна бўла олади. Хозирни ўзида хам ташқи секуляр босқинчиларга ва уларнинг  махаллий навкарларига ва махаллий тоғутларга қарши жиход қилиш бўйича хам турли-хил ижтиходлар мавжуд, аммо уларга нисбатан садрил исломнинг  кенг-кўламли назари билан қараш ва унга муносабат билдириш керак бўлади.

Олдин хам айтиб ўтганимиздек, ихтилоф  илохий хикмат тақозо қилган суннат хисобланади, аллох таоло бу хақида мархамат қиладики:

«وَلَوْ شَاء رَبُّکَ لَجَعَلَ النَّاسَ أُمَّهً وَاحِدَهً وَلاَ یَزَالُونَ مُخْتَلِفِینَ‏* إِلاَّ مَن رَّحِمَ رَبُّکَ وَلِذَلِکَ خَلَقَهُمْ وَتَمَّتْ کَلِمَهُ رَبِّکَ لأَمْلأنَّ جَهَنَّمَ مِنَ الْجِنَّهِ وَالنَّاسِ أَجْمَعِینَ»(هود/١١٨)،

Агар парвардигорингиз хохлаганида,барча одамларни бир миллат (яъни бир динга эргашувчи) қилган бўлур эди. ( Лекин у зот бундай бўлишини истамади. Шунинг учун ) улар (одамлар) мудом ихтилоф қилурлар. магар парвардигорингиз рахм қилган кишиларгина (хақ йўлда иттифоқ бўлиб яшарлар). Уларни шунинг учун ( яъни бировлари хақ йўлда хидоят топишлари, бошқалари нохақ йўлларда талашиб- тортишиб юришлари учун) яратгандир. Парвардигорингизнинг “мен жаханнамни (кофир) жин ва (кофир) одамларнинг барчаси билан тўлдирурман”,деган сўзи тўла хақ бўлди.

Демак аллох таоло “ла язалуна мухталифина” деган пайтида хамма инсонларни вохид уммат қилмаган, бу ерда шуни айта оламизки, ихтилоф қочиб қутулиб бўлмайдиган нарса, мусулмонлар мана бу калон яъни катта ихтилофларни енгиб ўтган пайтларида, бошқа инсонлар хамма инсонларни ўртасида  хам ихтилофларга эга бўлишади ва  мана буларни барчасидан қочиб қутулиб бўлмайди, аммо мусулмонлар мана бу буюк ихтилоф ( куфр ва иймон) дан ўтиб олишгач ва вохид шўро орқали вохид умматни ташкил қилган пайтларида ва :

كُنتُمْ خَیْرَأُمَّةٍ أُخْرِجَتْ لِلنَّاسِ

бўлишади, мана бу ерда уммат бўлишади. Ичкарида мана бу шўро умматни ташкил қилади, аммо мана бу умматни орасида турли-туман назарлар мавжуд бўлади.

Мана бу холатда, исломий давлатда ва унга  хоким бўлган шўрода ва мана бу шўрода вужудга келган умматда ихтилофни мавжуд бўлишлиги нафақат зарурат эмас, балки фиқхни тирик ушлаб туриш ва уни янада кенгайтириш учун рахмат хам хисобланади, мана бу умматнинг кундалик ижтиход қилса бўладиган масалалар борасида турли-туман кўз –қарашларга ва хилма-хил, янги  назарларга эга бўлмасликларини иложи йўқ. Шунга қарамасдан уларни барчасини бир жойда жамлайдиган абзор, исломий хукуматни қобиғи остидаги улил амр шўросидир. Турли-хил раъйларни илохий суннат ва бизларни ихтиёримиздаги абзорлар  билан  муттахид қилиш учун  иддао қилинган нарсалар айни хақиқатдир, кимки шундан бошқача  иддао қиладиган бўлса қаттиқ хато қилади, аллохни суннати ва уни қонунларига қарши бўлган нарсалар албатта мағлубиятга учраши аниқ. Ягона йўл шўро бўлади, мана бу шўро қандай сатхда ташкил бўлгани мухим эмас.

Мана бу суратда, аллох таоло ўтган замонлардаги пайғамбарларни достонларини зикр қилиш билан мархамат қиладики:

«إِنَ هَذِهِ أُمَّتكُمْ أُمَّة وَاحِدَة وَأَنَا رَبّكُمْ فَاعْبُدُونِ» (انبیاء/۹۲)،

(эй инсонлар), сизларнинг миллатингиз –динингиз хақиқатда бир диндир ( яъни исломдир). Мен эса (барчаларингизнинг) парвардигорингиздирман. бас, менгагина ибодат қилинглар!

Ёки қуйидагича мархамат қилган пайтида:

«وَإِنَّ هَذِهِ أُمَّتُکُمْ أُمَّةً وَاحِدَةً وَأَنَا رَبُّکُمْ فَاتَّقُونِ» (مؤمنون/۵۲)،

Шак-шубхасиз (барчангизнинг) миллатингиз (яъни динингиз) бир миллат (яъни исломдир). мен эса сизларнинг парвардигорингиздирман, бас, мендангина қўрқингиз”.

(давоми бор……)

Шайх Абу Хамза хўромий: муқаддамот дарслари / бешинчи дарс:Шаръий душманшиносий (4) шаръий адабиётдаги муртадларни аниқлаш ва муртадларга, уларни жибхасига қандай муносабатда бўлиш

Шайх Абу Хамза хўромий: муқаддамот дарслари / бешинчи дарс:Шаръий душманшиносий (4) шаръий адабиётдаги муртадларни аниқлаш ва муртадларга, уларни жибхасига қандай муносабатда бўлиш

Шайх Абу Хамза хўромий хафизахуллохни аудио тасмасидан ёзиб олинган.

(44- қисм)

Мана бу суратда хақиқат улар учун муштабих бўлган шахслар,гурухлар, тоифалар, ахзоблар, мазхабларни вазияти нима бўлади? Муштабих, яъни улардан донороқ бўлган кишилар хам хатога дучор бўлган масалалардир. Муштабих яъни мубхам, шубхали, яширинган, ўхшаш, мушкил, номаълум.Муштабих яъни айтиб ўтганимиздек, шундай бир масалалар борки, тоифаларга ва гурухларга, ахзобларга, мазхабларга хам муштабих бўлган, хатто донороқ кишилар хам муштабих бўлишган, бундай кишилар хам хатога дучор бўлишган.

Ха, баъзи мусулмонлар оятларга ва ривоятларга ва тарихий ёзилган нарсаларга истинод қилиш орқали, ишлар  уларга шу даражада муштабих бўлганки, мусулмонларни мутахассислари хам нима қилишларини билмай қолишган, хатоларга дучор бўлишган……. вохид умматни ва вохид ижмоъни ташкил қиладиган мусулмонларнинг шўройи улил амри ташкил бўладиган замонгача вазият шу холида давом этади, ўша замонгача хеч хам ўзини мутлақ дейишга ва бошқаларни шаръий манбаълардан қилган ижтиходлари,таъвиллари сабабли такфир қилишга хаққи йўқ. Мана бу аксар мусулмонлар тушиб қолган изтирорий холатдир. Мана бу холатга сабр қилишлик худди ўлган хайвонни гўштини ейишга ўхшаган нихоятда оғир, аммо бошқа чора йўқ ва бундай масалаларни хал қиладиган маржаъ ёки ўша исломий хукуматни шўроси ташкил бўлгунича сабр қилиш керак. Харакат қилиш билан бирга сабр қилиш лозим, мубораза қилиш билан бирга хам сабр қилиш керак бўлади.

Қимматли дўстлар, росулуллох саллаллоху алайхи васаллам қуйидагича  мархамат қилган пайтларида: “менинг умматим 73 фирқага тақсимланиб кетади”  мана бу фирқаларнинг барчаси диндан чиқиб кетмасликларига далолат қилади; чунки росулуллох саллаллоху алайхи васаллам мана буларни барчасини ўзимнинг умматим деб хитоб қиляптилар, хаммани ўзларининг  уммати  деб санаганлар, бу таъвил қилувчиларнинг агарчи ўзларини таъвилларида хатога дучор бўлишган бўлса хам,  диндан чиқиб кетмасликларига далолат қилади.

Ибни Таймия рохимахуллох айтадики: 72 фирқа хам мана шунга ўхшашдир, уларни орасида ботинда кофир бўлиб  мунофиқ бўлганлар хам бор, уларни орасида шундайлари хам борки, мунофиқ эмаслар, балки дилларида аллох ва пайғамбарига мўъмин бўлиб ботинда кофир хам эмасдур; улар таъвилда хатога дучор бўлишлари мумкин, энди бу хар қандай хато бўлишидан қатъий назар……. энди мана бу 72 фирқани хаммаси кофир ва ислом миллатидан чиққан деган кимсага ; китоб ва суннат , сахобаларни ижмоъси – уларга аллохни розилиги бўлсин – тўрт имомни ижмоъси ва ундан бошқа имомлар хам қаршилик билдиришган, зеро уларни хеч қайси бири 72 фирқани кофир демаган,балки мана бу фирқаларни ўзлари баъзи ақидалар асосида бир-бирларини такфир қилишади.  Бўлмасам аиммаларни хеч қайси бири уларни такфир қилган эмас. Мана бу гурухларни хеч қайси бири хатто ўзларини ўзлари такфир қилган гурухлар хам такфир қилинган эмас.”

Демак хатто ибни Таймияни сўзи бўйича ботинда кофир бўлган мунофиқлар ёки мунофиқ бўлмаган ва дилида худога иймон келтирган,лекин хато таъвил қиладиган кишилар, ибни Таймия айтадики: энди мана бу таъвилдаги хато хар қандай нарса бўлишидан қатъий назар, агар кимки мана буларни кофир ва ислом миллатидан чиққан,деса, китоб ва суннатга ва сахобаларни ижмоъсига – аллох улардан рози бўлсин- ва тўрт имомни ижмоъсига ва бошқа имомларни ижмоъсига мухолифат қилибди;  мана бу таъвил қилган кишилар хақидаги ибни Таймиянинг айтган сўзларидир. Агарчи мана бу гурухлар ўзларини ўзаро таъвил қилишган бўлса хам ёки бир-бирларини такфир қилишган бўлса хам, бу уларни ўзларининг  мушкилотлари ва ўзларининг  хатолари хисобланади. Мана бу уларни ўзларини манхажлари бўлади, уларнинг мана бу такфир қилишлари хам қуръонга, суннатга ва сахобаларни ижмоъсига, тўрт имомни ва бошқа имомларни ижмоъсига  қаршилик қилиш бўлади.(давоми бор…….

Шайх Абу Хамза хўромий: муқаддамот дарслари / бешинчи дарс:Шаръий душманшиносий (4) шаръий адабиётдаги муртадларни аниқлаш ва муртадларга, уларни жибхасига қандай муносабатда бўлиш

Шайх Абу Хамза хўромий: муқаддамот дарслари / бешинчи дарс:Шаръий душманшиносий (4) шаръий адабиётдаги муртадларни аниқлаш ва муртадларга, уларни жибхасига қандай муносабатда бўлиш

Шайх Абу Хамза хўромий хафизахуллохни аудио тасмасидан ёзиб олинган.

(43- қисм)

5-Қуддома ибни Мазъун  бир гурух кишилар билан бирга Умар ибни Хаттобни хукумати даврида тахлил хаддидаги хато таъвилга дучор бўлади, улар шаробни ўзларига халол қилишади, аллох таолонинг қуйидаги мархамат қилган оятида таъвил қилишади:

«لَیْسَ عَلَى الَّذِینَ آمَنُواْ وَعَمِلُواْ الصَّالِحَاتِ جُنَاحٌ فِیمَا طَعِمُواْ إِذَا مَا اتَّقَواْ وَّآمَنُواْ وَعَمِلُواْ الصَّالِحَاتِ ثُمَّ اتَّقَواْ وَّآمَنُواْ ثُمَّ اتَّقَواْ وَّأَحْسَنُواْ وَاللّهُ یُحِبُّ الْمُحْسِنِینَ» (مائده/93)،

Иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотлар учун – агар (харом нарсалардан) сақланиб, иймон ва яхши амалларида собит бўлсалар, сўнгра ўзларини сақлаб ( у нарсаларнинг харомлигига) иймон келтирсалар, сўнгра аллохдан қўрқиб чиройли амаллар қилсалар- (илгари) еб- ичган нарсаларида гунох йўқдир. Аллох чиройли амал қилувчиларни севади.

«لَیْسَ عَلَى الَّذِینَ آمَنُواْ وَعَمِلُواْ الصَّالِحَاتِ جُنَاحٌ»

Бу шахс юқоридаги жумлани атрофидаги дўстлари билан бирга шундай таъвил қилган ва тушунган  эдиларки, агар хар қандай киши иймон келтирса ва яхши амаллар қилса ва ўзига эхтиёт бўлса шароб ичса хам бўлаверади; агар маст қилувчи шароблар истеъмол қилишса хам мушкили йўқ,деб тушунишади. Улар таъвил қилишган эди, мана бу кишилар хам такфир бўлишгани йўқ, балки хужжат иқома қилинади ва тавба қилишади, албатта уларни устида шароб ичган кишининг хадди ижро қилинади.

6-Ўтган дарслар мобайнида ишора қилиб ўтганимиздек бошқа бир намуна хаворижлардир, улар хам сахобаларни асрида нотўғри таъвилга дучор бўлишади, мана шу нотўғри таъвиллар билан мусулмонлар такфир бўлишади ва қўллари мусулмонларни қонига беланади. Аммо Али ибни Аби Толиб розиаллоху анхуни ўзи мана бу кимсаларнинг таъвилини қурбони бўлган, аммо у кишининг ўзлари  уларни такфир қилмаганлар. Хатто уларни мунофиқлар тўдаси деб хам номламаганлар,балким уларни мусулмонларга қарши қўзғалон қилган бағий бўлган кишилар деганлар.

Мана бу ва шунга ўхшаган баён қилиб ўтилган  бир неча воқеалар ўтган дарсларимизда хам уларга ишора қилганмиз,бу пайтларда исломий хукумат ва мурожаъат қилинадиган ва сенга нима қилишинг лозимлигини айтадиган хамда мана бу хато таъвиллар, нотўғри ижтиходларга муносабат билдирадиган  маржаъ мавжуд бўлган, энди хозирда мана бундай неъматлардан махрум бўлган вохид ижмоъга хам эга бўлмаган ва содиқ уламоларнинг бир-бирига зид,турли-туман ижтиходлари,таъвилларидан қутулишни имкони бўлмаган ва шу билан бирга аксар жамиятларда ғолиб бўлган мунофиқларнинг шубхалари хам мавжуд бўлган хозирга даврда, мана бу изтирорий вазиятда нима қилиш керак?

Улил амр шўроси бўладиган ва мана шунча ижтиходлар ва таъвилларга бир ижмоъ сифатида  ироя берадиган   қози хам мавжуд эмас,сени ўзинг хам шикоятчи ва хам қози бўла олмайсан, демак бир қозини дунёга келтириш керак, унинг  хар қандай сатхда бўлиши  (қишлоқдами, шахардами, жамоатдами ёки бир неча жамоат биргами, давлатдами, минтақадами ёки жахон сатхидами) мухим эмас, албатта қозини вужудга келтириш керак, мана бу қози вужудга келмас экан, сен фақат ўзингни фикрингни баён қила оласан ва ўзингни химоя қиласан. Хатто фикрингни баён қилаётганингда хам эхтиёт бўлишинг лозим. Шу сабабли хам имоми Молик рохимахуллохга  ўхшаган кишилар учун, бир муфтининг ихтилофли масалалар борасида: мана бу харом дейиш  нихоятда оғир ботарди, балким улар имоми Молик рохимахуллохни айтишларича қуйидаги сўзларни айтишлари лозим эди: мен уни яхши иш эмас,деб билардим.

(давоми бор……)

Шайх Абу Хамза хўромий: муқаддамот дарслари / бешинчи дарс:Шаръий душманшиносий (4) шаръий адабиётдаги муртадларни аниқлаш ва муртадларга, уларни жибхасига қандай муносабатда бўлиш

 
Шайх Абу Хамза хўромий: муқаддамот дарслари / бешинчи дарс:Шаръий душманшиносий (4) шаръий адабиётдаги муртадларни аниқлаш ва муртадларга, уларни жибхасига қандай муносабатда бўлиш

 
Шайх Абу Хамза хўромий хафизахуллохни аудио тасмасидан ёзиб олинган.

(42- қисм)

Сахобаларни асридаги ёки ундан кейинги асрлардаги  хато таъвилларга, хато ижтиходларга мисоллар жуда кўп, бизларга мавзуни яна ёритиб бериши учун уларни бир нечасига ишора қилиб ўтмоқчимиз:

1-Росулуллох саллаллоху алайхи васалламни сахобаларидан бўлган Жобир розиаллоху анху айтадики: сафарга чиққан эдик, бизларни биримизни бошимизга тош келиб тегди ва уни бошини яралади, бу шахс эхтилом бўлган эди, шунда у атрофидагилардан менда таяммум қилишга рухсат борми?-деб сўради. Бизни назаримиз бўйича сен учун таяммумга рухсат йўқ,чунки хозир сенда тахорат қилиш учун сув мавжуд,дейишди. Мана бу шахс ғусл қилди ва халок бўлди. Росулуллох саллаллоху алайхи васалламни хузурларига келган пайтимизда, у киши бундан хабар топдилар ва мархамат қилдиларки:

«قَتَلُوهُ قَتَلَهُمُ اللَّهُ، أَلَا سَأَلُوا إِذَا لَمْ يَعْلَمُوا؟ فَإِنَّمَا شِفَاءُ الْعِيِّ السُّؤَالُ، إِنَّمَا كَانَ يَكْفِيهِ أَنْ يَتَيَمَّمَ وَيَعْصِرَ- أَوْ يَعْصِبَ- عَلَى جُرْحِهِ خِرْقَةً ثُمَّ يَمْسَحُ عَلَيْهَا، وَيَغْسِلُ سَائِرَ جَسَدِهِ».‌

Уни ўлдиришди, аллох уларни халок қилсин, агар билишмас экан нима учун савол қилиб сўрашмаган? Нодонликни ягона чораси,иложи сўрашдир, у фақат таяммум қилса ва бир эски латта билан ярасини  боғлаб олса бўлди эди, шундан сўнг ярасини устига масх тортарди ва баданидаги қолган қисмини юварди.

Бу ерда кўриб турганимиздек нотўғри ижтиход бир мусулмонни ўлимига сабаб бўлди, аммо бу ердаги ижтиходда қилинган хато,жохиллик сабабидан  хеч ким жазоланмади. Мана бу қадрли сахобалар таяммумга, намозга,тахоратга оид масалада ижтиход ва таъвил қилишади ва уларни қилган таъвили хато бўлиб чиқади ва шу таъвил бир мусулмонни ўлимига сабаб бўлади, аммо шунга қарамасдан уларнинг мана хато таъвиллари қабул қилинади ва шаръий манбаълардаги хато таъвил сабабли хеч ким жазоланмайди.

2-Иккинчиси росулуллох саллаллоху алайхи васалламнинг “рожиъ” ва “биърул маъуна” фожеасидаги ўзларини ижтиходлари бўлиб, бу ижтиход  ана ўшанча сахобаларни ўлимига боис бўлган эди. Аввал бир марта бу фожеа бўлиб ўтади, росулуллох саллаллоху алайхи васаллам иккинчи марта хам юборадилар, аммо бу сафар хам шу фожеа содир бўлади.

3-Бошқа бир ўринда эса қадрли сахоба Бароъ ибни Маърур розиаллоху анхуга ишора қиламиз. Бу қадрли сахоба қибла ўзгаришидан олдин барча мусулмонларга хилоф равишда қиблага қараб намоз ўқийди, мана бу пайтда бошқа мусулмонлар байтул муқаддасга қараб намоз ўқишарди, росулуллох саллаллоху алайхи васаллам мана бу сахобани макка томонга қараб намоз ўқиётганидан  хабар топганларидан сўнг, бошқа мусулмонларга хабар берган холда, унга хам мусулмонлар билан бир хил бўл ва хамма намоз ўқиётган томонга қараб намоз ўқи,деб амр қилдилар; унга қараб намозларини яна қайтадан ўқишга буюрмадилар, нима учун??? Чунки у таъвил қилган эди.

4-Ўтган дарсларимизда ишора қилганимиздек, Хотиб ибни Балтаъа хам хато таъвил сабабли жосуслик гунохига дучор бўлади, Умар уни устида иртидод хукмини содир қилгандан сўнг; Хотиб розиаллоху анху ўзининг  қилган иши иртидодга боис бўлишини яхши биларди, шунинг учун хам ўзига қарши Умар розиаллоху анхунинг содир қилган хукмини баробарида айтадики: мен муртад бўлганим йўқ,деб ўзини далилларини келтиради.

Бу ердаги сухбат уни иртидоди хақида кетаётганлиги мушаххас, уни мақсади муртад бўлиш бўлган эмасди……яъни агар бир киши мана бу ишни мусулмонларга қарши кофирларни химоя қилиш учун қиладиган бўлса ва мусулмонларга қарши кофирларга ёрдам берадиган бўлса, бу уни иртидодига боис бўлишини яхши биларди. Аммо у мана бу ният билан бу ишни қилмаган эди, балки уни келтирган далиллари аслида уни мақсади бошқа нарса эканини кўрсатади, шу сабабли хам мен муртад бўлганим йўқ,деб далил келтиради ва росулуллох саллаллоху алайхи васаллам уни келтирган далилини қабул қиладилар, пайғамбаримиз уни хато таъвил қилганлиги боис узрини қабул қиладилар. Мана бу борада нозил бўлган оятлар хам Хотибнинг хато таъвил қилганини собит қилади.

(давоми бор…….)

Шайх Абу Хамза хўромий: муқаддамот дарслари / бешинчи дарс:Шаръий душманшиносий (4) шаръий адабиётдаги муртадларни аниқлаш ва муртадларга, уларни жибхасига қандай муносабатда бўлиш

Шайх Абу Хамза хўромий: муқаддамот дарслари / бешинчи дарс:Шаръий душманшиносий (4) шаръий адабиётдаги муртадларни аниқлаш ва муртадларга, уларни жибхасига қандай муносабатда бўлиш

Шайх Абу Хамза хўромий хафизахуллохни аудио тасмасидан ёзиб олинган.

(41- қисм)

Такфирга монеълик қиладиган ва такфирни монеъликларидан бири хисобланган ўринлардан яна бири, икрох ва мажбурликдир:

Икрох холатида шахс бир ишни мажбурият сабабли қилади ва агар мажбур бўлмаса, мана бу шахс бу ишни қилмасди. Худди қурайшни секуляристлари Аммор ибни Ёсир розиаллоху анхуни унинг  ўзи эътиқод қилмайдиган сўзларни айтишга мажбур қилганларига ўхшайди, аллох таоло кофирларни қўлига тушиб қолган  мана бу сахоба хақида ва унга ўхшаганлар борасида қуйидагича мархамат қилади:

«مَن کَفَرَ بِاللّهِ مِن بَعْدِ إیمَانِهِ إِلاَّ مَنْ أُکْرِهَ وَقَلْبُهُ مُطْمَئِنٌّ بِالإِیمَانِ وَلَکِن مَّن شَرَحَ بِالْکُفْرِ صَدْراً فَعَلَیْهِمْ غَضَبٌ مِّنَ اللّهِ وَلَهُمْ عَذَابٌ عَظِیمٌ»‏ (نحل/۱۰۶)،

Ким аллохга иймон келтиргандан кейин (яна қайтиб ) кофир бўлса ( аллохнинг ғазабига дучор бўлур). Лекин ким қалби иймон билан ором олган холда ( куфр калимасини айтишга ) мажбур қилинса, ( унинг иймонига зиён етмас). Аммо кимнинг кўнгли куфр билан ( яъни,диндан чиқиб кофир бўлиш билан) ёзиладиган бўлса, бас,ундай кимсаларга аллох томонидан ғазаб ва улуғ азоб бордир.

Энди бир мусулмон кофирларнинг мажбур қилган нарсаларини баробарида қанчалик даражада чидаб бериши, унинг иймонига боғлиқ, бу учун хад,чегара таъйин қилинмаган. Сумайя розиаллоху анхо кофирлар талаб қилган нарсага бардош беради ва хатто жонини берган тақдирда хам куфрли сўзларни тилга олишга хозир бўлмайди ва олмайди хам ва ўша тоғутни юзига туфуради. Аммо уни ўғли Аммор ўша куфр сўзларини мажбурлиги сабабли айтади. Демак, шахсга бу борада таклиф,хад таъйин қилиб бўлмайди, бу шахсларнинг иймонини меъзонига, кенглигига боғлиқ бўлади. Аммо ислом уламолари ўлим ва зинони мана бу қоидадан мустасно қилишган ва хар қандай суратда мусулмон киши мана бу икки жиноятни агарчи жонини бериш эвазига бўлса хам қилмаслиги керак,деб эътиқод қилишади.

Муттахам шахсга нисбатан иртидод хукмини содир қилинишидан  олдин текшириб чиқилиши лозим бўлган ва бу шахсни муносабат билдиришда охирги мархала сифатида ишлатиладиган такфирни монеъликларидан хисобланган  нарса, таъвил бўлади. Мана бу мархалада хукмни содир қилмоқчи бўлган шахс комил ишончга эга бўлиши керак.

Шаръий таъвил қилиш ва шаръий ижтиход қилиш хам, хато қилиниши мумкин бўлган ўринлардан бири хисобланади, шу билан бирга у шахсни иймонига зарар етишига монеълик қилади ва мусулмон шахс ислом доирасидан чиқиб кетишига йўл қўймайди. Таъвил қилаётган кишининг хадафи аллохнинг шариатидаги қонунларга итоат қилишдир, аммо у қилган ижтиходида хатога дучор бўлади. Яъни таъвил қилувчининг асли мақсади аллохнинг шариатидаги қонунларга итоат қилиш,бўйсинишдан иборат бўлиб, у аслида аллохни буйруғига эргашмоқчи бўлади, аммо ижтиходда хато қилиб қўяди.

Шаръий хужжатларга нисбатан хато таъвил қилишлик, росулуллох саллаллоху алайхи васалламни асрларида содир бўлган, хатто тахлил ва тахрим хаддидаги таъвилларга бир неча ўринда ишора қилиб ўтдик, яна бир марта уларга ишора қилмоқчимиз. Аммо у пайтда росулуллох саллаллоху алайхи васалламни борликларига ва исломий хукуматни ва сахобаларни шўросини мавжудлигига қарамасдан, шахсни устида “набавий хужжат” иқома қилинмагунча ва шаръий каналлар орқали уни жохиллиги йўқотилмагунча ва ундан тавба қилиш талаб қилинмагунча, шахснинг қилган хатоси сабабли уни устида иртидод хукми ижро қилинмаган, агарчи Хотиб ибни Балтаъа розиаллоху анхуни воқеасида  аввал у киши такфир қилинади, аммо кейинги қилинган текширувлар натижасида Хотиб розиаллоху анху хақидаги такфир хато бўлганлиги маълум бўлади, шу сабабли хам бу иш  иртидод хукмини ижро қилинишигача етиб бормайди.

(давоми бор…….)