Муқаддамот дарслари/ саккизинчи дарс :  фитрий эхтиёж сифатидаги шодлик ва уни қандай контрол қилиб бошқариш.

Муқаддамот дарслари/ саккизинчи дарс :  фитрий эхтиёж сифатидаги шодлик ва уни қандай контрол қилиб бошқариш.

Шайх Абу Хамза хўромий хафизахуллохни аудио тасмасидан ёзиб олинган

(45- қисм)  

Аёл киши ўзини қорнидаги инсонни қандай қилиб эхтиёт қилиши кераклигини яхши ўрганган бўлиши лозим, агар у бу нарсалардан огох бўлса, билган нарсаларини амалда яхши татбиқ қилиши керак, чунки ўртада ислом фитратида бўлган  бир инсонни жони уни ихтиёрига берилган, ана бу инсонни қонини қадри каъбани қадридан  хам юқорироқда туради, агар аёл киши хомиладорлик даврида бу дунёдан кўз юмса, у бир нав шахидлар жумласидан хисобланади, бу ерда аёл киши шундай бир неъматни эхтиёт қилиб сақлайдики, хўжайинини хурсанд қила оладиган бундан кўра юқорироқда турадиган бошқа неъматни ўзи йўқ, аммо мана бу қулоқсиз аёл бу нарсаларга эътибор бермайди ва қасддан, ўзини ихтиёри билан огох холида ана бу хомилани олдириб ташлайди ва бу болани ўлдиради,  у мана бу  шакл билан  боласини жонини хатарга солиб уни ўлдиради, натижада эса ўзидан ва хўжайинидан, уни атрофидагилардан шодликни тортиб олади. Бу нарса қасддан ва огох холида йўл қоидаларига хилоф равишда хайдовчилик қилиб одам ўлдирган ва қасддан одам ўлдириш жиноятини қилган  кишини мисолига ўхшайди. Бу ерда мана  бу аёл жиноятчи саналади, лекин кока Абдуллох айтганидек уни танбех қилиш талоқ қилиш даражасига етиб бормайди.

Шу борада дўстларимизга керакли изохларни бериб ўтмоқчиман: аллох таоло мархамат қилади:

 وَلاَ تَقْتُلُواْ النَّفْسَ الَّتِی حَرَّمَ اللّهُ إِلاَّ بِالحَقِّ (اسراء/33)

Аллох (ўлдиришни) харом қилган жонни ( яъни, қатл этилишга мустахақ бўлмаган жонни нохақ ўлдирмангиз, магар хақ шаръий қонун) билангина ўлдиришларингиз мумкиндир………….ана бу бола ўлдиришга лойиқ бўлган қандай  гунох қилган эди? Аллох таоло қуйидагича мархамат қилмаганмиди? 

مَن قَتَلَ نَفْساً بِغَیْرِ نَفْسٍ أَوْ فَسَادٍ فِی الأَرْضِ فَکَأَنَّمَا قَتَلَ النَّاسَ جَمِیعاً  وَمَنْ أَحْیَاهَا فَکَأَنَّمَا أَحْیَا النَّاسَ جَمِیعاً (مائده/32)

Кимки бирон жонни ўлдирмаган ва ерда бузғунчилик қилиб юрмаган одамни ўлдирса, демак, гўё барча одамларни ўлдирибди ва кимки унга хаёт ато этса ( яъни ўлдиришдан бош тортса), демак; гўё барча одамларга хаёт берибди.

Хомилани қасд қилмаган холда  ё қасдданга ўхшаган холда ўлдирилса, бу жиноятни  баробарида дия тўланиши керак бўлади, буни хукми қасд қилмаган холда ёки қасдданга ўхшаган холда одам ўлдиришни хукми билан бир хил бўлади:  

أَنَّ امْرَأَتَيْنِ مِنْ هُذَيْلٍ رَمَتْ إِحْدَاهُمَا الْأُخْرَى، فَطَرَحَتْ جَنِينَهَا، فَقَضَى فِيهِ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِغُرَّةٍ عَبْدٍ أَوْ أَمَةٍ[1]

Хузайл қабиласидаги икки аёл жанжаллашиб қолишади. Уларни бири бошқасини тош билан уради ва бу аёлни қорнидаги хомиласи билан бирга ўлдириб қўяди, бу ходиса борасида росулуллох саллаллоху алайхи васалламни хузурларига келган пайтларида, у киши мархамат қиладиларки: уни хомиласининг  дияси бир қул ё чўридур….. бу ерда ғурротиндан бўлган манзур оқ танли қул.   

Умар ибни Хаттоб розиаллоху анхуни назари бўйича хам хомила нутфа холига ўтгандан сўнг бир инсонни нафсини хукмига ўтади, чунки бу нутфани бир инсонга ё нафсга айланиши учун имконият бор. Шунга асосланган холда, имом Мухаммад Ғаззолий Тусий хомилани олдириб ташлашни барча мархалаларини  харом деб хисоблайди. 12 имомлик шиъаларни фиқхида хам хомилани олдириб ташлаш (ижхаз) хар қандай мархалада ва хар қандай йўлга кўра бўлса хам харом хисобланиб унга дия вожиб бўлади, чунки уларни эътиқоди бўйича инсонни хилқати нутфа пайтидан бошланади,

«إنَّ اوّلَ ما یُخْلَقُ نُطْفَه» .[2]

Ривоят қилинишича бир хомиладор аёлни Умар ибни Хаттоб розиаллоху анхуни хузурида ёмонлашади ва у киши бу аёлни чақиртирадилар, шунда бу аёл айтадики:

یَا وَیْلَهَا مَا لَهَا وَلِعُمَرَ!

Менга вой бўлсин, Умарни мен билан нима иши бор! Бу аёл йўлда келаётган пайтида тўсатдан оғриғи бошланиб қолади ва бир уйга кириб фарзандини дунёга келтиради; аммо бу бола икки марта фарёд ургач ўлади,

فَصَاحَ الصَّبِیُّ صَیْحَتَیْنِ ثُمَّ مَاتَ..[3]

Шунга асосланган холда, имоми Нававий рохимахуллох шу воқеага истинод қилиб айтади: агар бир аёлни хокимни ё қўмондонни хузурида ёмонланса ва уни муттахам қилинса, сўнгра хоким бир кишини юбориб мана бу аёлни хузурига келтиришни буюрса ва  ана бу аёл эса қўрққанидан қорнидаги боласини тушуриб қўйса, хоким мана бу болани диясини тўлайди. Бу фатво Абу Ханифа томонидан берилган. Ханбалийларни пешвоси Ахмад хам айтганки: болани диясидан ташқари ана бу аёл учун хам дия берилиши керак; чунки хоким уни чақиртирган; шундай экан у мана бу аёлни сақлашга хам замонатчидур; бу нарса шунга ўхшайдики, гўёки бу аёлни урилади ва у буни натижасида ўлади.  .[4]

(давоми бор……..)


[1]  متفق علیه . همچنین: كتاب السنن الكبرى(الديات ) المعجم الكبير) باب الحاء) المعجم الأوسط (باب الميم) التلخيص الحبير )الديات) سنن أبي داود (الديات)سنن ابن ماجه (الديات) سنن الترمذي (الديات –الفرائض) سنن الدارقطني (الحدود والديات وغيره) سنن الدارمي (الديات) سنن النسائي (القسامة) صحيح البخاري (الديات) صحيح مسلم (القسامة والمحاربين والقصاص والديات) فتح الباري شرح صحيح البخاري (الديات) مسند الإمام أحمد- باقي مسند المكثرين / البحر الزخار المعروف بمسند البزار/  حديث أبي المليح عن أبيه/ المصنف/  أقضية رسول الله / مصنف عبد الرزاق/  العقول/ موطأ مالک/ نصب الراية في تخريج أحاديث الهداية/ اقتتلت امرأتان من هذيل فرمت إحداهما الأخرى بحجر قتلها وما في بطنها ، فاختصموا إلى النبي صلى الله عليه وسلم فقضى : ” أن دية جنينها غرة عبد أو وليدة ، وقضى أن دية المرأة على عاقلتها ، وقد رواه مسلم أيضا قال : حدثني أبو الطاهر قال أخبرنا ابن وهب رحمه الله قال وأخبرنا حرملة بن يحيى التجيبي ، قال أنبأنا ابن وهب قال أخبرني يونس بهذا الإسناد .

[2] محمدبن حسن حرّ عاملی، وسائل الشیعه الی تحصیل مسائل الشریعه، ج۱۹، ص۱۵، چاپ عبدالرحیم ربانی شیرازی، بیروت ۱۴۰۳/۱۹۸۳.

[3] الصنعانی،  أبو بكر عبد الرزاق بن همام (متوفای211هـ)، المصنف، ج 9، ص 458، ح18010،  باب من أفزعه السلطان، تحقیق حبیب الرحمن الأعظمی، ناشر: المكتب الإسلامی – بیروت،  الطبعة: الثانیة، 1403هـ.

[4] النووی،  أبی زكریا محیی الدین (متوفای676 هـ)، المجموع، ج 19، ص 12، ناشر: دار  الفكر للطباعة والنشر والتوزیع، التكملة الثانیة.

دیدگاهتان را بنویسید

نشانی ایمیل شما منتشر نخواهد شد. بخش‌های موردنیاز علامت‌گذاری شده‌اند *