Савол: европа хизбларни сонини кўплигини ва уларни янада кўпайишини қабул қилган, коммунист шахс сармоядор кишининг ёнида яшай олади, нима учун эрон ва толибон хизбларни сонини кўпайишини қабул қилмайди?
Жавоб: секуляристлар ёки мушрикларнинг қуръонда келган исмларидан бири “ахзоб” бўлади. Яъни секуляристлар хеч қачон битта хизб ва битта тафаккур бўлмаган ва бўлмайди хам, чунки уларда вахдатга боис бўладиган ягона муштарак манбаъни ўзи йўқ. Хар бир хизб ёки хар бир шахс ўзини хавоси ё хавасига итоат қилиб яшайди. Шу сабабли хам хавойи -нафслар ва хавасларни сонига қараб сон-саноқсиз хизбларни кўриш мумкин, фақатгина демократиядаги “аксарият” , мухолиф бўлганларни ўзига тобеъ қилиб эргаштиришга қодир холос.
Аммо биз исломда ягона манбаъга ва ягона маржаъга (мурожаъат қилинадиган асос) эгамиз,барча мусулмонлар унга мурожаъат қилиб тафарруқдан узоқлаша олишади.
Секуляристлар мусулмонларни ўртасидаги вахдатни ўзларини шубхалари билан нишонга олишни яхши кўришади ва уларни орасида тафарруқ ва ахзоблар системасини йўлга қўйишни хохлашади. Шуни айтиб ўтиш лозимки, европада секуляризм динини тарқалишига ёрдам берган далиллардан бири, протестатлар ва котоликларни ўртасидаги мазхабий тортишувларни тарқалиши бўлган эди, мана бу тортишувлар бир неча асрларга чўзилган жангларга боис бўлган.
Шунинг учун хам секуляризм динини исломий жамиятларга кириб боришини энг мухим далилларидан бири, мазхабий тортишувларни миқёсини кенгайтиришда бўлган,деса бўлади, шиъа ва суннийларни ўртасидаги ихтилофлар эса режа асосида ишлаб чиқилган нарса бўлиб, исломга паралел равишдаги тафсирлар ва жараёнларни ишлаб чиқиш лойихасига кўра,ғарб томонидан хидоят қилинади, бу иш ўтган даврдаги сенориони такрорлаш учун олиб борилмоқда.
Мунофиқлар тўдаси эса дорул исломга зарба уриш учун,кўпайтириш ва плуролизм бахонаси билан мусулмонларни ўртасида тафарруқни янада кўпроқ ижод қилишга харакат қилишмоқда. Улар кўп хизблилик маданиятини махсусан дорул исломни ичида тарқалишини исташади.
Исломда кўп хизблиликни қабул қилиш,бу яъни тафарруқни қабул қилиш ва мусулмонларни ўртасидаги исломий вахдатни баробарида тўсиқни ижод қилиш хисобланади.
Дорул исломда турли-хил барча шўроларни сонига қараб одамларни химоя қилувчи муассасалар,сендиколар ва синфлар хамда фаолият ва ислох қилиш учун каналлар мавжуд, исломда хизб ташкил қилиш учун хеч қандай шаръий бахонани ўзи топилмайди.