
Жавоб: такфирни икки нави бор: 1- шаръий такфир қилиш, 2- ғайри шаръий такфир қилиш.
Шаръий такфир қилиш аллохни шариатидаги қонунларга эргашишни натижасида вужудга келади,муттахам қилинган шахс асл тўртта филтердан ўтказилиши лозим, ахли суннат ва жамоатни наздида агар бир мусулмон мукаффара бўлган жиноятга дучор бўладиган бўлса, уни “тўрт филтер”дан ўтказишдан бошқа чора қолмайди. Мана бу “тўрт филтер” қуйидагилардан иборат:
1-Жиноятни исбот қилиш ( мана бу шахс шундай жиноятни қилганлиги исбот қилиниши лозим)
2-Жиноят аллох ва росули саллаллоху алайхи васаллам тарафидан тасдиқланиши керак (бу жиноят аллох ва росули саллаллоху алайхи васаллам тарафидан мукаффара сифатида келтирилгани ёки фалончи шайх,мулло ва ……..томонидан келтирилгани аниқ бўлиши лозим)
3-Такфирни шартлари ( 1- мукаллаф бўлиши, 2- ўртада жахл бўлмаслиги керак, 3- бу шахс келтирган куфр ё айтган сўзи ошкор, равшан, аниқ ва очиқ далолат қилган бўлиши лозим, бу борада хеч қандай шубха,шак бўлмаслиги керак.)
4-Такфирни монеъликлари ( жахл, таъвил, хато, ёдидан чиқиб кетиши, икрох, ижбор, феълга нисбатан иродасиз бўлиш( у шунга ўхшайдики, шахсни хиссиёти қулфланиб қолади, буни натижасида қаттиқ хурсандлиги ё қаттиқ жахли чиққани ё хавотирлиниши, қўрқув,ғам сабабли нима деганини ё нима қилганини билмайди) бу ерда баъзилар тақлид қилишни хам такфирни монеъликларидан, тақлид қилмасликни эса уни шартларидан, деб хисоблашган.
1-Энди агар шахс мана бу “тўрт филтер”дан ўтказилиб уни 1- огох холда,2- қасддан, 3- ўзини ихтиёри билан мана бу гунохга дучор бўлгани ташхис берилса ва шаръий мўътабар узрга эга бўлмаса, хатто мана бу мусулмонни такфир қилишга монеълик қиладиган ва унга чанг солса бўладиган шубха мавжуд бўлса хам, мана шундан сўнг булғанган кишини такфир қилса бўлади.
Бу шароитда “ақидавий” жихатдан булғанган бемор шахсни бошқалардан жудо қилиш, худди спид,вабо, ўлат, каранавирусга ўхшаш “жисмий” юқумли касалликларга мубтало бўлган касалларни умум жамиятдан ажратишга ўхшайди. Бу шахсни ташхис бериб уни бошқалардан ажратиш, жамиятнинг “иймоний саломатлигини” сақлашга ёрдам берса, “жисмонан” бемор бўлган шахсни жудо қилиш жамиятни “жисмий саломатлиги” га манфаъатли бўлади.