
Савол: агар мунофиқлар мусулмонларнинг энг ёмон душманлари бўладиган бўлса, нима учун дорул исломни ичида бостириб ташланмайди? Нима учун улар мусулмонларни орасида ташлаб қўйилган? Мунофиқларга қарши жиход қилиш қандай бўлади?
Жавоб: аввало шуни айтиш лозимки, инсонларни орасидаги мўъминларни душманлари уч дастага тақсим бўлади:
1-Ошкор кофирлар, улар муртадлардан ташқари 5 та аслий дастага бўлинади:
الَّذِينَ هَادُوا وَالصَّابِئِينَ وَالنَّصَارَىٰ وَالْمَجُوسَ وَالَّذِينَ أَشْرَكُوا(حج/17)
Яхудийлар,собеин,насоро,мажус ва секуляристлар (секуляр араб тилидаги мушрик сўзини баробаридадир)
2-Ички яширин кофирлар ёки мунофиқлар, улар ўзлари учун мусулмонларни орасидан бир гурухни вужудга келтиришган бўлиб, умум жамиятни ўртасида яшириниб олишган ва уларни бу дунёда алданган мусулмонлардан ажратиб олишга қодир эмасмиз.
3-Жиноятчи мўъминлар баъзи бир далилларга кўра бошқа мўъминлар билан душманчилик қилишлари мумкин.
وَإِنْ طَائِفَتَانِ مِنَ الْمُؤْمِنِينَ اقْتَتَلُوا فَأَصْلِحُوا بَيْنَهُمَا ۖ (حجرات/9)
Энди мана бу душманчилик рухий ва совуқ жанглар кўринишида ёки иссиқ ва совуқ жангни икковидан таркиб топган бўлиши хам мумкин, мисол тариқасида айтадиган бўлсак ,аллох таоло мархамат қиладики:
يَا أَيُّهَا النَّبِيُّ جَاهِدِ الْكُفَّارَ وَالْمُنَافِقِينَ وَاغْلُظْ عَلَيْهِمْ ۚ (توبه/73)
Эй пайғамбар,кофир ва мунофиқларга қарши курашинг ва уларга қаттиққўл бўлинг.
Бу ерда агар диққат қилсангиз, ошкор кофирларга қарши жиход ички мунофиқларга қарши жиходдан кўра муқаддамроқ бўлади,шу сабабли хам мунофиқларни тўдаси кўпинча кўрмасликка олинади,гўёки умуман уларни йўқ,деб назарда тутилади.
Мунофиқларга қарши қилинадиган жиход, таблиғий ва юмшоқ кураш ва тўхтатиб турувчи омилларни ишга солиш кўринишида ва уларни ичкарида бошқариш орқали олиб борилади, уларга қарши қуролли иссиқ жангни кераги йўқ, агар хад ижро қилиниши лозим бўлган жиноятларни қиладиган бўлишса,шундагина уларга хукмни татбиқ қилинади ёки исломдан четга чиқиб кетадиган бўлишса,бу пайтда уларни хукми секуляристларни хукми билан бир хил бўлиб қолади.
Шу сабабли хам имоми Табарий рохимахуллох қуйидаги оятни тафсирида ибни Аббосдан
«يا أَيُّهَا النَّبِيُّ جاهِدِ الْکُفَّارَ وَ الْمُنافِقينَ وَ اغْلُظْ عَلَيْهِمْ …»
ривоят қилиб айтадики:
فَأَمَرَهُ اللَّهُ بِجِهَادِ الْكُفَّارِ بِالسَّيْفِ وَالْمُنَافِقِينَ بِاللِّسَانِ، وَأَذْهَبَ الرِّفْقَ عَنْهُمْ؛
Худованд ўзини пайғамбарига кофирлар билан шамширни воситасида жиход қилишга амр қилди,мунофиқларга нисбатан эса забон-тил ва баённи воситасида жиход қилишга ва уларга нисбатан юмшоқ,мехрибон бўлмасликка буюради.
ёки:
الْكُفَّار بِالْقِتَالِ، وَالْمُنَافِقِينَ : أَنْ تَغْلُظ عَلَيْهِمْ بِالْكَلَامِ.
кофирларга қарши қитол ва жанг қилинсин, мунофиқларга нисбатан эса қопол,шиддатли сўзлар билан муомала қилинсин. Ёки Хасан ибни Али розиаллоху анхумдан ривоят қилинадики:
جَاهِدِ الْكُفَّارَ بِالسَّيْفِ، وَالْمُنَافِقِينَ بِالْحُدُودِ، أَقِمْ عَلَيْهِمْ حُدُودَ اللَّهِ.(الطبری، محمد بن جریر؛ جامع البیان فی تأویل آیِ القرآن، دارالمعرفة، بیروت – لبنان ج10 ص183)
Мунофиқларни тўдасига қарши рухий жанглардаги ана ўшанча қуръон оятларидан ташқари, росулуллох саллаллоху алайхи васалламнинг зирорни бузиш пайтидаги қаттиққўллигини,шиддатини хам кўрганмиз, бу ерда тафрақа солувчилар ва хизб кўпайтирувчиларга нисбатан исломий жамиятдаги аллох таолони худуди ижро қилинган эди.