Исломий хукуматни ташкил қилинишига хужжат борми? Агар бўлса нимага кўрмаганга олинади? Жиходий ташкилотлар мана бу сўзларга қанчалик хамжихат бўлишган? (3)

Исломий хукуматни ташкил қилинишига хужжат борми? Агар бўлса нимага кўрмаганга олинади? Жиходий ташкилотлар мана бу сўзларга қанчалик хамжихат бўлишган? (3)

Ислом динидаги жуда катта хажмдаги ижтимоъий ахкомлар ва диний сиёсий хадафларга диққат қилиш билан, мана бу муқаддас диннинг асл мақсадларини билиб олса бўлади.

Исломий қонунларни ва қуръон оятларини қисқа суратда кўриб чиқилса, ислом хамма нарсани ўз ичига оладиган жомеъ дин экани ва инсонни хаётини барча қирраларини (шахсий, ижтимоъий, дунёвий, ухровий, моддий, маънавий) ўз ичига олиши равшан бўлади. Бу дин одамларни ягона аллохга сиғинишга даъват қилиш билан бирга, шахс ўзини қайта қуриб боришига оид ахлоқий буйруқларни хам беради.  Унда хукуматга, сиёсатга, иқтисодга, ижтимоъий ,қазоватга ва жамиятни тўғри идора қилишга,хуқуқга  оид  масалаларга тегишли ахкомлар,буйруқлар мавжуд. Шу билан бирга қазоват,хуқуқ,ижтимоий алоқалар,иқтисодий,тарбиявий ва ……..масалаларга тегишли қарорлар хам бор.

Мана бундай ахкомларни,буйруқларни ижро қилиш учун ижроий қудратга эхтиёж бўлиши аниқ ва ошкор нарса, диний хукумат номидан хам кўриниб турганидек жамиятни илохий қонунлар асосида идора қиладиган хукумат бўлади ва ахлоқий, ижтимоъий фасодларга ……..қарши мубораза қилади.

Яна бир мухим нуқталардан бири шуки, қуръони каримни 2000 атрофидаги оятлари шахсий, ижтимоъий, маданий, қазоий қирраларни ўз ичига олади, мана шунча ахкомларни ва иқтисодий ,ижтимоъий, жазоий, қазоий,жиходий, ташқи сиёсий усулларни ижро қилиш учун диний хукуматга эхтиёж борлигини изох бериб ўтирмаса хам бўлади, чунки худованд  мана бу талаб қилинган ахкомларни ижро қилиниши учун диний хукумат ташкил бўлишини таъкидлаган, шу сабабли хам диний хукуматни ташкил қилиш илохий талаб ,деса хам бўлади, чунки агар бундай қилинмайдиган  бўлса амал қилиш учун юборилган илохий ахкомлар бекор бўлиб қолади.

Ислом дини ўзи билан шахсий ва ижтимоъий ахкомларни олиб келган, мана бу ахкомлар эса ижро қилинган пайтдагина фойдали бўла олади, илохий қонунларни, ахкомларни ижро қилиш учун хам уни замонатчиси бўлган хукуматга эхтиёж бордир. Шундай қилинмаса  ё диний ахкомларни  ижро қилиб бўлмайди ёки агар уларни ижро қилиш хаммани қўлига тушиб қоладиган бўлса бошбодоқчилик юзага келади.

Қонунни ўзини мавжуд бўлишини жамиятга фойдаси, таъсири  йўқ, магар хукумат уни таълими, химояси ва ижроси бўйича масъул бўлсагина  манфаъатли бўла олади.

دیدگاهتان را بنویسید

نشانی ایمیل شما منتشر نخواهد شد. بخش‌های موردنیاز علامت‌گذاری شده‌اند *