Исломий хукуматни ташкил қилинишига хужжат борми? Агар бўлса нимага кўрмаганга олинади? Жиходий ташкилотлар мана бу сўзларга қанчалик хамжихат бўлишган? (6)

Исломий хукуматни ташкил қилинишига хужжат борми? Агар бўлса нимага кўрмаганга олинади? Жиходий ташкилотлар мана бу сўзларга қанчалик хамжихат бўлишган? (6)

………аллох таоло мархамат қилган пайтда:

وَ مَا اَرْسَلنا مِنْ رَسُولٍ اِلا لِیُطاعَ بِاِذْنِ اللهِ . ( نساء/ 64)

Биз қай бир пайғамбарни юборган бўлсак, фақат аллохнинг изни-иродаси билан унга итоат қилинсин,деб юборганмиз.

Қуръони каримни ўқиган пайтимизда:

اَلَّذینَ اِنْ مَکَّناهُمْ فِی الارْضِ اَقامُو الصَّلوهَ وَ اتُو الزَّکاهَ وَ اَمَرُو بِالْمَعرُوفِ وَ نَهَوا عَنِ الْمُنکَرِ. ( حج/ 41)‏

Уларни ( яъни мусулмонларни) агар биз ер юзига ғолиб қилсак- улар намозни тўкис адо этадилар, закотни (хақдорларга) ато этадилар, яхшиликка буюрадилар, ёмонликдан қайтарадилар.

Мана бу ишларга  диний ва исломий хукуматни ташкил қилмасдан туриб муяссар бўлса бўладими? Агар (макканна) сўзини таъбири хар қандай қудратни беришни билдирса, оят далолат қилаётган нарса очиқ-равшандир; чунки хукумат қудратнинг энг кўзга кўринган мисоли бўла олади.

Қуръони каримда жуда кўп оятлар мавжудки, бу оятлардаги   иймондан мақсад илохий рахбарга итоат қилиш, унга эргашиш ва худони хукуматига бўйсинишдир, иймон келтириш фақатгина ислом динини усулларига иқрор бўлиш ва ахкомларни қабул қилишни эълон қилишни ташкил қилмайди, улар қуйидаги оятлардир:

وَاذْكُرُوا نِعْمَةَ اللَّهِ عَلَيْكُمْ وَمِيثَاقَهُ الَّذِي وَاثَقَكُمْ بِهِ إِذْ قُلْتُمْ سَمِعْنَا وَأَطَعْنَا. ( مائده/7)

Аллохнинг сизларга берган неъматини ва: “эшитдик  ва итоат қилдик”,деган пайтингизда сизлар билан боғлаган ахд-паймонини эслангиз!

«وَيَقُولُونَ آمَنَّا بِاللَّهِ وَبِالرَّسُولِ وَأَطَعْنَا ثُمَّ يَتَوَلَّى فَرِيقٌ مِنْهُمْ مِنْ بَعْدِ ذَلِكَ وَمَا أُولَئِكَ بِالْمُؤْمِنِينَ». (نور/47)‏

Улар (яъни мунофиқлар): “аллохга ва пайғамбарга иймон келтирдик ва буйсиндик,” дейдилару, шундан кейин улардан бўлган бир гурух юз ўгириб кетур. Улар мўъмин эмасдирлар.

Мана бу оятлардан ташқари бир мусулмон инсонни иймони ва исломини охирги пайғамбар саллаллоху алайхи васалламни хукуматини қабул қилишга боғлиқ қилиб қўяди, бунга мисол аллох таоло мархамат қиладики:

 فَلَا وَرَبِّكَ لَا يُؤْمِنُونَ حَتَّى يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيْنَهُمْ ثُمَّ لَا يَجِدُوا فِي أَنْفُسِهِمْ حَرَجًا مِمَّا قَضَيْتَ وَيُسَلِّمُوا تَسْلِيمًا‏. (نساء/65)

Йўқ, парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни хакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган хукмдан дилларида хеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича- бўйинсинмагунларича зинхор мўъмин бўла олмайдилар.

Бу ердаги “фима шажара байнахум” ни маъноси шуки, бу сўз хам  шахсий, хусусий масалаларни ўз ичига олади ва хам ижтимоъий масаларга хам шомил бўлади.

دیدگاهتان را بنویسید

نشانی ایمیل شما منتشر نخواهد شد. بخش‌های موردنیاز علامت‌گذاری شده‌اند *