Дорул исломда асл ва фуруъларни ахамияти ва жойгохи.

Дорул исломда асл ва фуруъларни ахамияти ва жойгохи.

Дорул исломни дорул куфрдан ажратиб ташхис бериш учун ахли илм таъйин қилган меъёрлар, фақатгина мана бу жамиятда хоким бўлган  “асосий қонун” бўйичадир,ибни Қоййим рохимахуллох ислом уламоларининг назарини келтириб айтадики: жумхур уламолар айтадики:

 دار الإسلام هي التي نزلها المسلمون وجرت عليها أحكام الإسلام، وما لم تجر عليه أحكام الإسلام لم يكن دار إسلام.

Бундай бўлган тақдирда фиқхий қоидага биноан

«إذا سقط الأصل سقط الفرع»

бир диёрни дорул ислом деб номлашдаги асл, унда хоким бўлган “асосий қонун” га боғлиқ бўлади, агар мана бу асл ўртадан йўқоладиган бўлса, барча фуруълар хам ўртадан кетади ва беасар,истинод қилиб бўлмайдиган холга келади.

Мисол тариқасида:

-Иймон аслдир, мана шу иймон йўқоладиган бўлса яъни қуласа, намоз ва рўза,жиходга ўхшаш солих амаллар хам йўқ бўлади қулайди.

-Фарз намозлари аслдир, маълум кунларда бир аёлдан фарз намозларини ўқиш талаб қилинмайдиган бўлса,албатта суннат намозлари хам талаб қилинмайди. Чунки бу ердаги асл фарз намозлари бўлиб, суннат ва фуруълар хам асл кетгандан сўнг кетиши аниқ нарсадир.

-Кундалик хаётда хам вакил ёллаган кишининг вафот этиши билан уни вакили хам ишдан кетади.

Бундан хулоса қиладиган  бўлсак, мусулмонлар дорул ислом ва дорул куфрни масаласида уни аслини махкам ушлашлари лозим бўлади, мана бу жамиятга хоким бўлган “асосий қонунлар” асл хисобланади, мана бу “асл”га асосан бошқа вазифалар,фуруълар тартибга тушади ва қабул қилинади, шунинг учун бу масалага диққат билан эътибор беришлари керак.

Баъзи бир кишилар бизларни дорул исломимизга хамла қилишган пайтда тозалик,иқтисод ва …….ларга ўхшаш фаръий масалаларга эътиборни қаратишади ва мана бу фаръий  масалаларни ишириб кўрсатиш орқали “асл” га хамла қилишади,хатто уни арзимаган,майда нарса ,деб кўрсатишади;  аммо шуни яхши билиш керакки, агар дорул исломда баъзи фаръий нарсалар ўртадан кетадиган бўлса, аслни нобуд бўлишига сабаб бўлмайди, дорул ислом ўз холича қолади, агар баъзи камчиликлар,айбларга эга бўлса шу холда туради, худди шунга ўхшаш  дорул куфр хам ўзидаги айблар,камчиликларга қарамасдан шу холича  қолади.

دیدگاهتان را بنویسید

نشانی ایمیل شما منتشر نخواهد شد. بخش‌های موردنیاز علامت‌گذاری شده‌اند *