Жохилиятни ўзи бир тушунча бўлиб

Жохилиятни ўзи бир тушунча бўлиб

Жохилиятни ўзи бир тушунча бўлиб, шаръий истелохда эса хақдан узоқлашиш ва тавхид, дини исломдан огох бўлмаслик маъносини билдиради. Шундай экан, жохилиятни бугунги кунни тажрибий илмлар  ё башариятнинг  тажрибий билимлардан  узоқлашиши  маъносида эмас, балки аллохнинг  шариатини қонунлари, арзишларидан узоқлашиш маъносида  тушунилади. Мана бу дунё-қараш орқали ўша замонни жамиятидаги  донишманд ва профессор  хисобланган Абул Хакам нима сабабли  Абу Жахл деб лақабланганлигини  тушуниб олсак бўлади.  

Ўша пайтларда араблар тажрибий илмлар борасида ўзларини атрофларидаги румликлар , эронликларга нисбатан орқада қолган бўлиши мумкин, аммо бошқа илмларда ўзига яраша афзалликларга эга бўлишган. Масалан жуғрофия, адабиёт, шеър,илми нужум, метеорология илми,насабга оид илмлар ва ……да афзал бўла олишган. Шундай экан , уларни жохилиятлари ўша кунни тажрибий илмлардан огох бўлмасликлари ё саводларини йўқлиги сабабли эмас эди; балки аллохнинг  шариатини қонунларини , диний арзишларни муқобилидаги жохилият бўлган. Шу сабабли хам аллох таоло савол кўринишида мархамат қилади:

  أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّهِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللَّهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ؛

Динсизлик хукмрон бўлишини истайдиларми?! Иймонлари комил бўлган қавм учун аллохдан хам гўзалроқ хукм қилгувчи ким бор?!

دیدگاهتان را بنویسید

نشانی ایمیل شما منتشر نخواهد شد. بخش‌های موردنیاز علامت‌گذاری شده‌اند *