Савол: такфир масаласи бўйича биринчи куфрга хукм берилади сўнгра шартлар ва монеъликларга эътибор берилиши керакми ёки биринчи шахсга ислом хукми берилиб сўнг шарт ва монеъликларга диққат қилинадими?
Жавоб: бизни олдимиздаги қабул қилинган қоида шуки, шахсни исломи ишонч билан собит бўлгандан сўнг, шубха ва гумон билан уни олиб ташлаб бўлмайди, фақатгина далил ва ишонч билан ислом доирасидан чиқа олади, шу равиш бўйича аслий кофирларни исломи хам фақатгина далил ва ишонч билан қабул қилинади.
Ханафийларни мазхаби:
Мулло Али Қори рохимахуллох шифони шархида айтадики: бизларни уламоларимиз айтадиларки: агар бир мусулмонни такфир қилиниши учун 99 та далил мавжуд бўлса ва буни қаршисида фақатгина бир далил уни исломда эканига далолат қиладиган бўлса, муфти ё қози ана ўша бир далилга кўра амал қилиши лозим; буни росулуллох саллаллоху алайхи васалламни сўзларидан олингандир:
ادرءوا الحدود عن المسلمين ما استطعتم.”
Моликийлар мазхаби:
Хофиз рохимахуллох фатхда ибни Баттолдан ривоят қилиниб келтирилган нарса хақида айтадики:
لِأَنَّ مَنْ ثَبَتَ لَهُ عَقْد الْإِسْلَام بِيَقِينٍ لَمْ يَخْرُج مِنْهُ إِلَّا بِيَقِينٍ “
Қосимий ибни Арабийдан нақл қилиб айтадики: мана бу умматни жохил ва хатокори ,агарчи куфр ва ширк амалини қилган бўлса хам мушрик ва кофир бўлмайди; унда узр ба жахл ва хато мавжуддир, тоинки хужжат ва далил унга ошкор,очиқ-ойдин қилиб кўрсатилгунча шу тарзда бўлади, аммо бундан кейин агар огох бўлган холда бу амални қиладиган бўлса кофир бўлади; ёки у хақида қатъий ижмоъ мавжуд бўлган ва хар қандай мусулмон хеч қандай назарсиз уларни таниб оладиган диндаги ошкор,маълум,зарурий ишларни инкор қиладиган бўлса хам кофир бўлади.
(محاسن التأويل: 5/1307 ـ 1308)
Шофеъий мазхаби:
Хофиз рохимахуллох Ғаззолийдан нақл қилиб айтадики: хар қандай йўл билан бўлса хам, мусулмон кишини такфир қилишдан пархез қилиш, шахс учун сазоворроқ ва муносиброқдир, тавхидга иқрор бўлган мусулмонни қонини мубох қилиш хато хисобланади, минглаб кофирни хаётини тарк қилишдаги хато, фақатгина бир мусулмонни қонини тўкишдаги хатодан кўра енгилроқдир.
(الفتح: 12 / 300 )
Ахмад ибни Ханбални мазхаби:
Абдуррохман ибни Носир Саъдий рохимахуллох айтадики: адашган ва китоб,суннатда келган нарсаларни тушуниш бўйича хато қилган ахли қибла борасидаги таъвил ахли,пайғамбарга нисбатан иймонлари ва у киши айтган нарсаларга комил эътиқод қилишлари ва ва у киши айтган нарсаларни хаммаси хақ,деб билишлари билан бирга, унда мустахкам туришса,аммо хабарий ё амалий масалаларни баъзисида хатога дучор бўлишган бўлса, бундай шахслар борасида китоб ва суннат далолат қилган нарса шуки, улар диндан чиқиб кетишмайди ва уларга нисбатан кофирларни ахкомини татбиқ қилиб бўлмайди; сахоба розиаллоху анхумни барчаси ва тобеъинлар ва улардан кейинги хамма имомлар мана бу қоидага иттифоқ қилишган.
Зайдия мазхаби:
Шавконий рохимахуллох айтадики: шунингдек мусулмон шахс жахлни воситасида фосид ақидаларни мусибатига тушиб қолса ва исломий йўлга мухолифат қилса ва ёинки жахлни воситасида куфр омиз амални қилса ва ёки мусулмон шахс куфрга далолат қиладиган сўзни оғизга олса,аммо уни маъносига эътиқод қилмаган бўлса, мана бу ўринларни барчасида уни исломдан чиқариш хукми эътиборсиз бўлиб қолади.
(السيل الجرار المتدفق على حدائق الأزهار. ص: ٩٧٨)