Савол: ислом аслни кофирлар билан жанг қилишга таъйин қилганми ё сулхни таъйин қилганми? Чунки қаерга қараманг мусулмонлар жанг қилаётган бўлади.
Жавоб: энди хамма жойда мусулмонлар жанг қилиши масаласига келсак, бу воқеият эмас. Аммо шуни айтиш лозимки, пайғамбаримиз саллаллоху алайхи васалламни дипламатикасини пойдевори, инсонсоз вахий хабарини хар қандай замонда хамма миллатларга етказишдан иборатдир, ислом инсонни мохиятига асосланган холда ижтимоъий алоқалар жанг ва сулх билан бирга бўлиши керак,деб билади.
Исломни назарига кўра, сулх механизмини вазифаси жанг илдизларини қирқишдир ва инсон фитратан жангни ёқтирмайди ва сулхга алоқаси бор. Худованди мутаол хам бу борада мархамат қиладики:
كُتِبَ عَلَيْكُمُ الْقِتَالُ وَهُوَ كُرْهٌ لَّكُمْ وَعَسَى أَن تَكْرَهُواْ شَيْئًا وَهُوَ خَيْرٌ لَّكُمْ وَعَسَى أَن تُحِبُّواْ شَيْئًا وَهُوَ شَرٌّ لَّكُمْ وَاللّهُ يَعْلَمُ وَأَنتُمْ لاَ تَعْلَمُونَ… (بقره / 216)
Сизларга ёқмасада жанг қилишингиз фарз қилинди. (зотан) сизлар ўзингиз учун яхши бўлган нарсани ёқтирмаслигингиз ва сиз учун ёмон бўлган нарсани яхши кўришингиз мумкин. Аллох билур,сизлар билмассиз.
Аллохни динига қилинаётган даъват йўлида қуролли жангни,диктаторликни, золимона чекловларни мўъминларга мажбурлаб юклаб қўядиган кимсалар хамиша топилади, улар фақатгина куч,зўравонлик тилини тушунишади холос. Исломни ташқи алоқалари бўйича жанг аслий нарса эмас ёки сулх хам доимий бўлмайди, ислом адолатли сулхга эришиш учун зулм билан мубораза қилишни ўртага қўяди ва зулмни ўртадан йўқотиш ислом жиходи лозим тутган нарсадир.
Бундан келиб чиқадики, ислом пойдевори мустахкам сулхга етишни жанг илдизларини йўқотишда, сулхни эса аслий,доимий қоида ва жангни эса зарурий ва хос холатлардаги чегараланган истисно,деб билади.
Шуниси қизиқки, жиходга буюришлар ва унга боғлиқ бўлган оятлар пайғамбаримиз саллаллоху алайхи васалламнинг мадинайи мунавварага хижрат қилганларидан сўнг нозил бўлган; бу шу маънони билдирадики,жиход қилиш исломдаги аввалги ва енгил эмас,балки охирги дипломатика йўли хисобланади.
Пайғамбаримиз саллаллоху алайхи васалламни ташқи сиёсатларида,таблиғ ва ислом даъватини сулх ва қуролли жангдан пархез қилган холда етказиш, миллатлараро муносабат бўйича асосий асл,деб назарда тутилган, у кишидан кейин хам бу мўъминларнинг ўртасидаги умумий қоида хисобланади.
Шуни ишонч билан айтиш керакки, исломдаги дипломатик алоқалар, таблиғ ва даъватни қуролли жангдан олдинги ўринга қўйиш, ислом зохир бўлган замондан буён мавжуд бўлган ( сулаймонни малака сабоъга ёзган номасига ўхшаш) пайғамбаримиз саллаллоху алайхи васаллам хам ўзларини рисолатларини таблиғи учун арабистон ярим оролида ва бошқа нуқталарда бу равишдан фойдаланганлар.
Қабилаларни бошлиқлари ва ғайри мусулмон бўлган хукуматларга элчиларни,номаларни юборилишига эътибор берадиган бўлсак, росулуллох саллаллоху алайхи васалламнинг мана бу ишларидан исломни тинчлик йўли билан бутун дунёга тарқатиш харакатида бўлганликларини тушуниб етамиз.
Шунингдек муроса қилувчи, тинчлик ва сулх тарафдори бўлган рух, исломнинг олий таълимотларидан хисобланади, агарда таблиғга ва ислом қонунларини ижро қилинишига монеъ бўлишмаганда ,хамда исломни таблиғ қилишга маъмур бўлган пайғамбаримиз саллаллоху алайхи васалламни жанг қилишга мажбурлашмаганда ва эътироз қилишмаганда, албатта мусулмонлар тарафидан уларга қарши хеч қандай қаршилик кўрсатилмасди.
Бугунги кунда хам қоида мана шу. Агар секуляр кофирлар таблиғга ва аллохни шариатидаги қонунларни ижро қилинишига қаршилик қилишмаса ва мусулмонларни жанг қилишга мажбур қилиб қўйишмаса, мусулмонлар харгиз жанг абзоридан фойдаланишмайди,аммо секуляристлар (мушриклар ё ахзоблар) ўзлари қудратга эга бўлган хамма жойда аллохни қонунларини ижро қилинишига рухсат беришмайди ва бунга қўшимча равишда мусулмонларни жанг қилишга мажбур қилишади ва исломий диёрларни ишғол қилишади.
Мана шу золим,секуляр, босқинчи диктаторларга қаршилик қилмасдан қараб туриш керакми?