Илмий, мустанад назари бўйича истеъмор нима бўлади?

Илмий, мустанад назари бўйича истеъмор нима бўлади?

Истеъмор луғат жихатидан маданиятли давлатлардан бир гурух одамларни ахолиси йўқ ёки ободончилик,маданият жихатидан  кам ривожланган диёрларга мана бу диёрларни ободонлаштириш учун  мухожират қилишларига айтилади. Лекин истеъмор  сўзини воқеиятдаги кўриниши уни луғавий маъносидан фарқ қилади, амалда қудратли жамиятлар ва давлатларнинг бошқа жамиятлар ва диёрларни улардан фойдаланиш,бахра олиш ниятида  босиб олишларига айтилади.  

 (مجیدرهنما،مسائل کشورهای آسیایی،آفریقایی،ص۱۵)

“истеъмор” (colonialism) истелохи бошқани қўл остида бўлиш ва ижтимоий бандаликка ишора қилади, яъни давлат ё миллатнинг сиёсий,иқтисодий ё маданият жихатидан ривожланган жамият ё миллатнинг хукмронлиги остида бўлишидир. Бу истелох кўпроқ заиф тарафлар томонидан ишлатилади, чунки буни воситасида қудратли тарафлар томонидан уларни истакларига қарши олиб борилаётган хар қандай ишларни ойдинлаштиришга харакат қилишади.

( جولیوس گولد ، فرهنگ علوم اجتماعی، ص 57.)

Сиёсат иқтисодий жихатдан яхши ривожланмаган одамларни,давлатларни табиий манбаъларидан фойдаланишни,бахра олишни, уларни қул қилишни устига   ва истеъморгар давлатни сиёсий,харбий,иқтисодий хукмронлигини ўрнатиш учун уларни фан,иқтисод,маданият жихатидан  ривожланишига монеълик қилишни устига бино қилингандир. Ёки бошқа ибора билан айтганда, истеъмор шундай бир жараёнки буни воситасида бир қудратли миллат, ўзини иқтисодий,харбий,сиёсий,ижтимоъий хукмронлигини заиф жамият ё миллатни устида мажбурлаб юритади. Мана бу жараён жамиятдаги махаллий ахолини нобуд бўлишига ёки улардан бахра олинишига сабаб бўлиши  ёки мана бу жамиятдаги одамларнинг  бир қисмини ёрдами ва иштирокида бўлиши мумкин. 

( آقابخشى،فرهنگ علوم سياسى،ص 95)

Саййид Жамолиддин Асадободийни назарида “истеъмор” сўзи

ободонлаштиришдан кўра кўпроқ қулчилик,озод кишиларни қулга айлантириш, хароб қилишга яқиндир.

( سیداحمد موثقی ،علل وعوامل ضعف وانحطاط مسلمین دراندیشه‌های سیاسی وآرای اصلاحی سیدجمال‌الدین اسدآبادی،ص 94)

Истеъмор сўзини мазмунини ташкил қилган хилма-хил омилларни  назарга олган холда, қуйидаги таърифлар умумий суратда уни маъносини баён қила олади: “истеъмор сиёсий ва иқтисодий бир режим бўлиб бир диёр ё мамлакатда бошқа бир ёки бир неча давлат томонидан барқарор қилинади ва мана бу йўл орқали ташқи  давлат (ёки давлатлар) мана бу мамлакатда шундай тузумни ўрнатишадики, одамларни розилигисиз уни  уларга мажбурлаб юкланади, бундан бўлган асосий мақсад ташқи манфаъатларни таъминлашдир. 

(مجید رهنما، پیشین،ص۱۶)

Мана бу аслий истеъморгарларни биринчи мархаладаги белгилари, европа давлатларини манфаъатларини химоя қилиш учун қилинадиган зўравонликдир, иккинчи мархалада махаллий санъатгарларни фалаж қилиш бўлади; буни натижасида европа давлатлари ривожланади, мисол тариқасида хиндистонни 18 асрни иккинчи ярмида  британия томонидан эгаллаб олинишига ишора қилса бўлади.

 (همایون الهی،امپریالیسم وعقب‌ماندگی، ص۱۷)

Шунингдек истеъмор сиёсий жихатдан олиб қараганда  ташқи қудратли гурухнинг бошқа одамлар ё мамлакатни устида хукмронлик қилиши  маъносидадир. Марксистлар истеъмор сўзини ўрнига унга ўхшаш “империализм” сўзидан фойдаланишади. Хақиқатда империализм шундай бир хукуматга ишлатиладики, унда бир қудратманд хоким ўзини яқин ва узоғидаги  жуда кўп мамлакатларга хукмронлик қилади, ( императорларга ўхшаш) лекин кейинроқ мустақим ё ғайри мустақим қудратли давлатларнинг хокимиятига империализм номи берилди. 

(مومسن ولفگانگ، نظريه‌هاي امپرياليسم، صص 12 ـ‌7)

دیدگاهتان را بنویسید

نشانی ایمیل شما منتشر نخواهد شد. بخش‌های موردنیاز علامت‌گذاری شده‌اند *