
Савол: имом яъни нима? Нима учун Мамусто Крикор хам оятуллох Хумайнийга имом ,дейди,хозирда хам баъзилар оятуллох Хоминаийга хам имом,дейишади? Эрон исломий жумхурияти хам инқилобни аввалида референдум ўтказди, сизни референдум хақида назарингиз қандай?
Жавоб: имоми Мовардий айтадики: имомликни воситасида, нубувватга ўринбосар бўлиш ва дин, дунё сиёсатини қўриқлаш мавзусидаги имоматдир, имоми Нававий айтадики: имомга халифа,имом, амирал мўъминин дейилиши жоиздир. Бу ердаги имом сўзи ханафий, жаъфар содиқ, зайд,табарий, моликий, шофеъий, ахмад ибни ханбалга ўхшаш ахли фиқх катталарига нисбатан ишлатилган маънода эмас, балки бу ердаги манзур дорул исломни “рахбари” маъносидадир.
Референдум масаласида хам ўша йилларда бу масала хақида хаммани фикрини сўралиши борасида мувофиқ ва мухолиф бўлганлар мавжуд эди, аммо эрон дорул исломини асосчисини дастурига кўра икки асосий ўрин бўйича хаммани назарини сўралди: биринчиси 1357 йилни 10 ва 11 фарвардинида хукуматни қолиби хақидаги ўрин танловида исломий жумхурий хукуматни қолиби танланди ва иккинчиси 1357 йилни 11 ва 12 озарида асосий қонунлар мана бу хукуматни қолибига жойланди,бу борада хаммани назари сўралди, эрондаги 99% одамлар бу борада ўзларини мусбат назарларини эълон қилишди.
Мана бу референдум ва хаммани назарини сўраш аслида “умумий,ом байъат” бўлиб, амирал мўъминин Али ибни Аби Толибни сўзларига амал қилиш бўлади, у киши айтадиларки: ” бу сизнинг хаққингиз, ишларингизни тизгинини хохлаган кишингизга топшира оласиз ва бу борада хеч кимни хаққи йўқ магар ўзингиз бу кишини бошлиқ қилиб сайлайсизлар. Мен хам сизларни химоянгиз бўлмайдиган бўлса,сизларни устингизда хеч қандай волийлик қила олмайман. [1]
Мўъминлар хам 57 йилдаги исломий инқилобни бошида фақих рахбарият ироя берган хукумат қолибига хам ўзларини мусбат назарларини беришди ва бу ишлари билан “умумий байъат” беришди ва олимлар, улил амр кишилари тузиб чиққан қонунларга хам байъат беришди, мана бу шакл билан одамлар ўзларини фақих рахбариятга,низомга,асосий қонунларга нисбатан химоятларини “умумий байъат” орқали эълон қилишди ва низом ўз ўрнида қарор топди.
Аслида мана бу бугунги эрон дорул исломидаги равиш бўйича ахли хал ва ақдни хос байъатидан кейинги умумий байъат хисобланади; худди шунга ўхшаш ғарбий хўромон исломий иморатини дорул исломида ё афғонистон исломий иморатида ва молида,сумолида бизлар суннатий ва қабилавий равиш билан ўтказилган референдум ё хаммани сайловига гувох бўлганмиз.
Мана бу “умумий байъат” хам одамлар томонидан исломий низомга фақат бир марта берилса кифоя қилади, уни бир муддатдан сўнг такрорланиб туришига хожат йўқ. Энди рахбарият масаласида хам ахли шўро танлаган рахбарга одамлар ўзларини умумий назарларини эълон қилишади, чунки янги рахбар мана шу ахли шўро томонидан сайланади, ахли шўро хам аслида одамлар томонидан ўзини вақтида сайланган. Мўъмин киши турли-хил шўроларни сайловида иштирок этиши билан ўзини исломий низомга,рахбариятга нисбатан химоятини эълон қилади.
(давоми бор….)
[1]مسند احمد (524).