
Четлаб ўтиб бўлмайдиган исломий “иттиход жараёни, бугунги кундаги тафарруқдан исломий “вахдат”га ўтиш давридир.(1)
(1-қисм)
Бисмиллах валхамдулиллах
Аммо баъад: ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатух
Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам мархамат қиладиларки:
«الوَحدةُ خيرٌ مِن جليسِ السُّوءِ، و الجَليسُ الصالِحُ خيرٌ مِنَ الوَحدةِ»[1]
“Ёмон хамрохдан кўра ёлғизлик яхшироқдир, солих хамрох эса ёлғизликдан яхшироқ.”
Ёки мархамат қиладиларки:
لَوْ يَعْلَمُ النَّاسُ مَا فِي الْوَحْدَةِ، ما سار راكبٌ بليلٍ أبدًا [2] یا « مَا سَارَ رَاكِبٌ بِلَيْلٍ وَحْدَهُ»[3]
” Агар одамлар ёлғиз сафарга чиқишни хатарларини билишганда, хеч ким кечаси ёлғиз сафарга чиқмас эди.”
Шундай бўлгач “вахдат” вохид маъносидаги масдардир, ёлғиз ва якка бўлиш; истелохда эса “вахдат” икки ёки бир неча иш ва турли-хил тарафлар бўйича бирлашиш ва ихтилофли барча ўринларни пок қилишдир. Аллох таоло мўъминларга қарата мархамат қиладики:
وَاعْتَصِمُواْ بِحَبْلِ اللّهِ جَمِیعاً وَلاَ تَفَرَّقُواْ وَاذْکُرُواْ نِعْمَتَ اللّهِ عَلَیْکُمْ إِذْ کُنتُمْ أَعْدَاء فَأَلَّفَ بَیْنَ قُلُوبِکُمْ فَأَصْبَحْتُم بِنِعْمَتِهِ إِخْوَاناً (آل عمران/103)
Ва барчангиз аллохнинг арқонига (қуръонга) боғланингиз ва бўлинмангиз! Хамда аллохнинг сизларга берган неъматини эсланг: бир-бирингизга душман бўлган пайтларингизда дилларингизни ошно қилиб қўйди-ю, сизлар унинг неъмати сабаб биродарларга айландингиз.
Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам мархамат қиладиларки:
الْمُؤْمِنُ مَأْلَفَةٌ وَلا خَيْرَ فِيمَنْ لا يَأْلَفُ وَلا يُؤْلَفُ.[4]
Мўъмин киши мунисдир( улфат бўлади) ва сиз дўст бўла олмайдиган ва дўст бўлинмайдиган кишида яхшилик йўқдир.
Бундан келиб чиқадиган бўлса, мўъминларни якдил ,бирдам қиладиган омил ақида неъмати ва исломий вохид қонунлар бўлади, у барча ғайри шаръий фикрларни,сўзларни, рафторларни хазф қилиб қалбларни бирлаштиради,мунис қилади ва мана бу вохид қалб вохид дастур ва вохид хукм билан баданни бошқа аъзоларини ва мўъминларнинг жамиятини ижтимоъий биносини бошқаради. Шу сабабли хам гохида росулуллох саллаллоху алайхи васаллам мўъминларни вохид жисмга ё вохид бинога ўхшатиб мархамат қилганларки:
مَثَلُ الْمُؤْمِنِينَ فِي تَوَادِّهِمْ وَتَرَاحُمِهِمْ وَتَعَاطُفِهِمْ مَثَلُ الْجَسَدِ إِذَا اشْتَكَى مِنْهُ عُضْوٌ تَدَاعَى لَهُ سَائِرُ الْجَسَدِ بِالسَّهَرِ وَالْحُمَّى [5]
Мўъминларни шафқатдаги,дўстликдаги,мехрибонликдаги мисоли бир танадаги аъзоларга ўхшайди, улардан бир аъзо дард тортса бошқа аъзолар хам беқарор бўлади ва иссиғи кўтарилади ва ўзларини хамдардлигини изхор қилишади.
المؤمنونَ (یا در لفظ دیگری: الْمُسْلِمُونَ) كَرَجُلٍ واحِدٍ، إِنِ اشْتَكَى عَيْنُهُ اشْتَكَى كُلُّهُ وَإِنِ اشْتَكَى رَأْسُهُ اشْتَكَى كُلُّهُ.[6]
Мусулмонларни жамияти ё мусулмонлар бир инсонни баданига ўхшайди, уни кўзи оғриган пайтида бутун бадан дард тортади ва боши оғриган вақтида хам бутун бадан дард тортади.
الْمُؤْمِنُ لِلْمُؤْمِنِ كَالْبُنْيَانِ يَشُدُّ بَعْضُهُ بَعْضًا ثُمَّ شَبَّکَ بَینَ اَصابِعِهِ …[7]
Мўъмин киши бошқа мўъминга нисбатан мустахкам бир бинони бўлакларига ўхшашдир, уни бўлаклари ва турли-хил қисматлари бири-бири орқали махкам бўла олади ва икки қўлларининг бармоқларини бир-бирига киргиздилар.
(давоми бор…..)
[1] السيوطي: الجامع الصغير 9647
[2] صحيح ابن حبان2704
[3] بخاری 2998
[4] رواه أحمد (2/400) (9187) والحاكم (1/73) والبيهقي (10/236) (21627) و الهيثمي في مجمع الزوائد (10/276)
[5] مسلم(2586)، والبخاري (6011)
[6] بخاري (6011) مسلم (2586) أحمد (18417) أبو نعيم ، حلية الأولياء4/137
[7] بخاری :6027