Четлаб ўтиб бўлмайдиган исломий “иттиход жараёни, бугунги кундаги тафарруқдан исломий “вахдат”га ўтиш давридир.(3)
(2-қисм)
Яна такрорлаб айтаман мухолиф,фарқли ақидага эга бўлган шахсни ё жамоатни ё жамиятни мавжуд эканини қабул қилишлик уларни ақидалари,ишончлари, ақидавий шахсиятларини қабул қилинади деган маънода эмас, балки мана бундай нарсани борлигини қабул қиламиз ва баъзи ўринларда бизларга мухолифдир, аммо хамиша ихтилоф ва ажралиш ўринларини нуқтаси, келишилган муштарак ўринларнинг тўлқинини таъсирида қолади.
Насроний ё яхудий ё мажус ё собеий ё мушрик шахс ёки хатто мунофиқларни тўдасидан бўлган шахс мўъминларни шахсиятидан фарқли ақидага эгадирлар ва улар айтишадики: мен ўртада тузган паймонга кўра агарчи сизларни исломий шахсиятингиз,ақидангизга мухолиф бўлса хам, ўзимни ақидам асосида яшаш,хаёт кечириш хаққига эгаман.
Сизлар исломий қонунларга қаршилик қилиш ё аллохни,малоикаларни тахқирлаш бахонаси билан ёки кофирларни ақидасида мавжуд турли-хил ширклар сабабли ўзларини фалон асл эътиқодидан ё рафторидан қўлини тортишини ё ақидаларини,ишончларини бир қисмидан воз кечишларини ёки шахс хақиқатни айтмасдан пинхон қилишини талаб қила олмайсизлар.
Агар мана бу шахсларни ақидасига босим ўтказилса ё тахдид қилинса ёки муқобил тарафни мавжудияти инкор қилинадиган бўлса, улар янада кўпроқ шиддат ва таъассуб билан мана бу ўзларини хос масалаларида оёқ тираб туриб олишади ва ғалат ишончларни сақлаб қолиш уларнинг асосий мақсадига айланади, аслида эса исломий жамиятдаги мақсад, хақни очиқ баён қилиш ва уни иккиланмасдан қабул қилиш учун озод, исломий фазода замина мухайё қилиш лозимдир.
Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам билан мадина яхудийлари ва нижронни насронийларини ва бани хузоъа,бани замрани мушрикларини ва бахрайн,Ахсоъни мажусларини хатто ички мунофиқлар тўдаси билан тузилган иттифоқ, ихтилофли ўриндаги эътиқодлардан воз кечиш маъносида эмас эди, ислом ё насроният ё яхудият,мажус ва бошқаларни ўртасида уларни бирини танланиши ва қолганларини бир четга суриб қўйилиши ё муғулларни ёсойига ўхшаш уларни хаммасидан муштарак равишда янги мазхаб ишлаб чиқарилиши ва ихтилофли ўринларни четга суриб турилиши лозим,деб хеч ким талаб қилмайди.
Бу ерда аниқ бўлган нарса шуки, “вахдат”ни ошкор кофирлар ё мунофиқлар ва секулярзадалар тўдаси билан тузиб бўлмайди, умуман “вахдат” бахси ўртага ташланмайди. Балки бу ерда ихтилофлар мавжудлигини қабул қилган холда, хамма ором ва комил хавфсизликка эга мухитда ўзини ақидасини исботлаш учун,бир йўналишда хақ талаб қилаётганлар матлуб натижани қўлга киритгунча ўзимизни билимларимизни ўртада бахам кўрамиз. Бу ердаги “иттиход” ва вохид жибхада харакат қилишлик, хақиқатни ва хилма-хил ақидаларни баён қилиш ва ақидаларни бир-бирига солиштириш билан қарама-қарши бўла олмайди, чунки қуръонни ўзи мана бу куфрларни, шикрларни хақиқати билан баён қилган ва уларни муқояса хам қилган, энди биз содиқлик,одоб,инсоф билан мана бу оятлар,хадисларни худди таълим олишда бўлганидек айъний,амалий суратда жамиятда пиёда қилишимиз керак холос.
(давоми бор….)