Четлаб ўтиб бўлмайдиган исломий “иттиход жараёни, бугунги кундаги тафарруқдан исломий “вахдат”га ўтиш давридир.(3)
(матлабни комил матни)
Барча кофирлар мўъминларни ошкор душмани бўлса хам:
إِنَّ الْکَافِرِینَ کَانُوا لَکُمْ عَدُوّاً مُبِیناً ( النساء/ 101)
Мана шу душманлар аллох таоло тарафидан даражаларга тақсим қилинган ва уларни хар бирига хос қонунлар таъйин қилинган бўлиб бизлар афзал “уч абзорни” бирини канали орқали шароитга мувофиқ равишда бу кофирлар билан алоқалар қиламиз ва иттиходиялар туза оламиз.
Албатта мушрикларга нисбатан қанчалик исломий хукуматни харбий қудратини меъзони кўпроқ бўлса, уларга хатто бошқа мушрик кофирларга нисбатан эхтиёж хам бартараф бўлиб боради ва мана бу секуляристлар фақат иймон келтирган пайтларидагина мўъминларга хамрох бўла олишади, шу сабабли хам қудрат мўъминларни қўлида бўлган мархалада биз улар билан фақат “вахдат”га рози бўламиз ва улардан аллох ва росулига иймон келтирасизларми?-деб сўралади.
«تُؤْمِنُ باللَّهِ وَرَسولِهِ؟»
Агар йўқ,дейишса. Биз хам уларга қайтиб кетавер,биз мушриклардан ёрдам олмаймиз,деймиз:
«فَارْجِعْ، فَلَنْ أَسْتَعِينَ بمُشْرِكٍ» [1]
Яъни агар бизларни “дорул исломимизни” харбий қудрати бошқа мушрик кофирларга қарши мана бу мушрик кофирлар билан “иттиход” тузишга “эхтиёж” бўлмайдиган даражада бўлса,биз уларга очиқ-ойдин қилиб айтамизки:
«فإنَّا لا نَستعينُ بالمُشرِكينَ على المُشرِكينَ»[2]
Шу шаклда секуляристларнинг юзига “иттиход” эшиги ёпилади, мана бу кимсалар агар дорул ислом билан паймон тузмаган бўлишса, иймон келтиришга мажбур бўлишади ва “вахдат” эшигидан киришади ёки жангни ихтиёр қилишади.
Агар диққат қиладиган бўлсак, хозирда мусулмонларга энг яқин бўлган кофирлар секуляристлар( ё араб тили билан айтганда мушриклар) бўлади. Мана бунга бирон киши шубха қиладими? Хозирги пайтда америка ва сехюнистлар режими ва уларни минтақадаги,жахондаги россия,хитой, бирлашган миллатлар ташкилотидаги натога ўхшаш муттахидлари аллохни шариатидаги қонунларга қарши секуляризм динини байроқдорлари эканига бирор ким шубха қиладими?
Бизлар ўзимиздаги хукумат қудратини химояси остида мана бу мухожим жиноятчи душманни дафъ қилиш учун аллох ва росулини,жибрилни,мекоилни бошқа душманлари билан, махрамлар билан зино қилувчилар,марямга ва росулуллох саллаллоху алайхи васалламни номусларига тухмат отувчилар билан муттахид бўла оламизми? Албатта. Бунга намуна, росулуллох саллаллоху алайхи васаллам ўзлари эга бўлган хукумат қудратини химояси остида яхудийлар, мушриклар,насронийлар, мажусийлар ва ички мунофиқлар тўдаси билан макка мушрикларига қарши муттахид бўлганлар. Мана бу мусулмонларни тарихий воқеиятларидан бири бўлиб уни хеч ким инкор қила олмайди.
Мана бу холатда бизлар афзал “уч абзорни” бирини канали орқали ошкор кофирлар ва мунофиқларни тўдаси билан паймон тузган пайтимизда “иттиход” ташкил бўлади, аввалги қадамлардаёқ бизлар ихтилофга эга эканимизни қабул қилишимиз лозим, хар икки тараф ўзини ақидасини муқобил томонга мажбурлаб қабул қилдира олмайди, балки сўзлашув учун муносиб шароитни мухайё қилиш билан хар икки тараф томонидан қабул қилинган муштарак нарсаларга диққатни жамлайди, мана бу фарқлар хар қанча кўп бўлган тақдирда хам муттахид хукуматни тузилишида қабул қилингандир ва уни мудирият қилинади.
Яна такрорлаб айтаман мухолиф,фарқли ақидага эга бўлган шахсни ё жамоатни ё жамиятни мавжуд эканини қабул қилишлик уларни ақидалари,ишончлари, ақидавий шахсиятларини қабул қилинади деган маънода эмас, балки мана бундай нарсани борлигини қабул қиламиз ва баъзи ўринларда бизларга мухолифдир, аммо хамиша ихтилоф ва ажралиш ўринларини нуқтаси, келишилган муштарак ўринларнинг тўлқинини таъсирида қолади.
Насроний ё яхудий ё мажус ё собеий ё мушрик шахс ёки хатто мунофиқларни тўдасидан бўлган шахс мўъминларни шахсиятидан фарқли ақидага эгадирлар ва улар айтишадики: мен ўртада тузган паймонга кўра агарчи сизларни исломий шахсиятингиз,ақидангизга мухолиф бўлса хам, ўзимни ақидам асосида яшаш,хаёт кечириш хаққига эгаман.
Сизлар исломий қонунларга қаршилик қилиш ё аллохни,малоикаларни тахқирлаш бахонаси билан ёки кофирларни ақидасида мавжуд турли-хил ширклар сабабли ўзларини фалон асл эътиқодидан ё рафторидан қўлини тортишини ё ақидаларини,ишончларини бир қисмидан воз кечишларини ёки шахс хақиқатни айтмасдан пинхон қилишини талаб қила олмайсизлар.
Агар мана бу шахсларни ақидасига босим ўтказилса ё тахдид қилинса ёки муқобил тарафни мавжудияти инкор қилинадиган бўлса, улар янада кўпроқ шиддат ва таъассуб билан мана бу ўзларини хос масалаларида оёқ тираб туриб олишади ва ғалат ишончларни сақлаб қолиш уларнинг асосий мақсадига айланади, аслида эса исломий жамиятдаги мақсад, хақни очиқ баён қилиш ва уни иккиланмасдан қабул қилиш учун озод, исломий фазода замина мухайё қилиш лозимдир.
Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам билан мадина яхудийлари ва нижронни насронийларини ва бани хузоъа,бани замрани мушрикларини ва бахрайн,Ахсоъни мажусларини хатто ички мунофиқлар тўдаси билан тузилган иттифоқ, ихтилофли ўриндаги эътиқодлардан воз кечиш маъносида эмас эди, ислом ё насроният ё яхудият,мажус ва бошқаларни ўртасида уларни бирини танланиши ва қолганларини бир четга суриб қўйилиши ё муғулларни ёсойига ўхшаш уларни хаммасидан муштарак равишда янги мазхаб ишлаб чиқарилиши ва ихтилофли ўринларни четга суриб турилиши лозим,деб хеч ким талаб қилмайди.
Бу ерда аниқ бўлган нарса шуки, “вахдат”ни ошкор кофирлар ё мунофиқлар ва секулярзадалар тўдаси билан тузиб бўлмайди, умуман “вахдат” бахси ўртага ташланмайди. Балки бу ерда ихтилофлар мавжудлигини қабул қилган холда, хамма ором ва комил хавфсизликка эга мухитда ўзини ақидасини исботлаш учун,бир йўналишда хақ талаб қилаётганлар матлуб натижани қўлга киритгунча ўзимизни билимларимизни ўртада бахам кўрамиз. Бу ердаги “иттиход” ва вохид жибхада харакат қилишлик, хақиқатни ва хилма-хил ақидаларни баён қилиш ва ақидаларни бир-бирига солиштириш билан қарама-қарши бўла олмайди, чунки қуръонни ўзи мана бу куфрларни, шикрларни хақиқати билан баён қилган ва уларни муқояса хам қилган, энди биз содиқлик,одоб,инсоф билан мана бу оятлар,хадисларни худди таълим олишда бўлганидек айъний,амалий суратда жамиятда пиёда қилишимиз керак холос.
Ахли китоб ё шибхи ахли китоб бўлган шахс ўзидаги нарсаларни аллохни хузуридан келган,деб эътиқод қилади, ўзидаги нарсаларни аллохни томонидан келмаганлигини тушунган пайтда пайғамбари хотамни шариатига иймон келтириши мумкин:
وَمَا لَنَا لَا نُؤْمِنُ بِاللَّهِ وَمَا جَاءَنَا مِنَ الْحَقِّ وَنَطْمَعُ أَن يُدْخِلَنَا رَبُّنَا مَعَ الْقَوْمِ الصَّالِحِينَ (مائده/84)
Шундай экан улар қисқа ё узоқ муддатда ислох бўлишлари мумкин, шу сабабли хам тузилган паймонларга мувофиқ мусулмонларни ўртасида мушаххас ихтиёрлар билан хаёт кечиришади.
Узоқ муддат давомида мана бу фарқларни,ихтилофларни,маданиятни қабул қилиш ва тўғри идора қилиш, назарларни иттифоқли бўлиши,ижтимоъий интизом, ғайри мусулмонларнинг мусулмон бўлишларига ва исломий “вахдат” сари харакатига боис бўлади. Шу сабабли хам хамиша ғалаба исломни қўлида бўлган ва ахли китоб,шибхи ахли китоб хатто мушрик( секуляр) кофирлар аста-секинлик билан мусулмон бўлишган.
Ички пинхон кофирлар хам ислом, қуръон, шариат номи билан жуда кўпчиликни алдашган, алданган кишилар хам уларни хақ ,деб ўйлашади, агар уларга хақиқат ошкор бўладиган бўлса албатта ислох бўлишади ва мўъминларни доирасига киришади,ислохгар хам бўла олишади. Мунофиқлар тўдаси билан ёзилмаган холда тузилган паймонга кўра, худудларни ижро қилишда улар билан бошқа мўъминларни ўртасида фарқ бўлмайди, аммо буни баробарида улар масалан мўъминларни жиходларида иштирок этмаслик,музика эшитиш, сустлик билан намоз ўқиш ёки қуръонда баён қилинган бошқа юзлаб сифатларда озоддирлар.
Ислом далил,хужжат жихатидан кучлидир,мансух бўлган хилма-хил тафаккуротларни,шариатларни мавжудлиги пайғамбари хотам саллаллоху алайхи васалламнинг шариатини раъйи,хужжатини саломатлигини,қудратини вакцина ўрнида кўрсатиб беради, шу сабабли хам очиқ-ойдин рақобатга чақиради ва мархамат қиладики:
« قُلْ هَاتُوا بُرْهَانَكُمْ إِنْ كُنْتُمْ صَادِقِينَ»
Далил жихатидан заъиф бўлган кишиларгина шаръий сўзлашувлардан қўрқишади, шунинг учун хам кофирлар махсусан секуляр кофирлар доим мўъминларни жанг қилишга мажбурлаб келган.
Турли-хил исломий фирқаларни орасида хам далил ,хужжат жихатидан заъиф бўлган кишилар ўзларини мухолифлари билан “иттиход” тузишга қўрқишади, шу сабабли хам аксаран қўполлик, ёмон оғизлик, қочиш ва жангни ихтиёр қилишади, аслида эса росулуллох саллаллоху алайхи васаллам мархамат қилганларки:
«مَنْ آمَنَ رَجُلا عَلَى دَمِهِ فَقَتَلَهُ فَأَنَا بَرِيءٌ مِنَ الْقَاتِلِ، وَإِنْ كَانَ الْمَقْتُولُ كَافِرًا»[3]
“омонлик берилган кишини ўлдирган кимсадан мен безорман; агарчи ўлдирилган кимса кофир бўлса хам. Баъзи ривоятларда келишича
«وَجَبَتْ لَهُ النَّارُ»[4]
яъни (жаханнамни) олови қотилга вожиб бўлади.”
Бизларни мувозанатсиз биродарларимиз ва огох душманлар келтириб чиқарган нуқталардан бири шуки, улар ўзларини мухотобларига кофирлар билан “иттиход” тузиш билан “валоъ” хам вужудга келишини кўрсатмоқчи бўлишади, аслида эса уларнинг кўпчилиги “валоъ” билан мухаббатни,дўстликни фарқини хам билишмайди, “валоъ” “иттиход” да эмас ,балки фақат “вахдат” да вужудга келишини хам тушунишмайди.
Бизлар шаходатайнни тилга олиб тоғутга куфр келтирганимизни баён қилган пайтимизда, кофирларни барча куфр ақидаларидан бароат қиламиз, бунга қўшимча равишда фақатгина мушрикларни ақидаларидан эмас, балки мушрикларни ўзларидан хам бароат қиламиз,албатта мушрикларни вужудидан бароат қилишни татбиқ қилиш аста-секинлик билан амалга ошадиган нарса. Шундай бўлгач бизлар уларни қонунларини қуйидаги аслга асосан қабул қилмаган пайтимизда
«وَلَن یَجْعَلَ اللّهُ لِلْکَافِرِینَ عَلَى الْمُؤْمِنِینَ سَبِیلاً» (نساء/141)
Аллох таоло хам мана бу орқали кофирларни қонунлари хам, ўзлари хам мўъминларни устидан хукмронлиги учун йўл қўймайди.
Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам мушрикларни ўзларидан ва ақидаларидан бароат қилиш борасидаги аслга эргашиш орқали – дорун надва номи остидаги- мушрикларни парламентларида иштирок этишни қабул қилмасликдан ташқари хатто мушрикларни рахбариятини, уларга хоким бўлишни хам қабул қилмаганлар, бутун араб ярим оролига рахбар бўлишни хам истамаганлар.
Секуляристлар росулуллох саллаллоху алайхи васаллам томонидан бир озгина бўлса хам келишувни кутишарди,чунки буни натижасида улар тезлик билан келишувга рози бўлишарди, аллох таоло мархамат қиладики:
وَدُّوا لَوْ تُدْهِنُ فَيُدْهِنُونَ؛
Аммо мусулмонлар секуляристик қонунларни хокимияти остида яшай олишмайди ва динни тўрт мафхумини ( яъни: 1- хокимият қудрати,2- қонун ва дастурлар,3- итоат қилиш ва бўйсиниш,4- жазолаш ва мукофот бериш) ни аллохни динидан жудо қилиб секуляристларни динига бера олишмайди, шу сабабли хам аллох таоло росули саллаллоху алайхи васалламга мушрик кофирларга ё секулярларга қуйидагиларни айтишга буюриб мархамат қиладики:
لَكُمْ دِينُكُمْ وَلِيَ دِينِ. (کافرون/6)
Сизларни динингиз ўзингиз учун, мени диним ўзим учундир!
Яхудий,насроний,мажус кофирлари ва ички мунофиқларнинг исломий хокимият ва дорул ислом билан “иттиход”га томон тортилишига боис бўладиган ташқи омиллардан бири, “вахдат”ни вужудга келишига сабаб бўладиган ақидавий ва диний асослар эмас, исломий хукуматни қудрати ёки кофирларни ўзини орасидаги ички рақобат бўлади.
Мўъминларни қалбида улфатни ва жамиятда “вахдат” ни юзага келтирадиган нарса, фақатгина танхо аллох ва уни шариатидаги қонунлардир. Шунингдек аллох таоло анфол сурасини 60 оятида мархамат қиладики:
وَأَعِدُّواْ لَهُم مَّا اسْتَطَعْتُم مِّن قُوَّةٍ وَمِن رِّبَاطِ الْخَیْلِ تُرْهِبُونَ بِهِ عَدْوَّ اللّهِ وَعَدُوَّکُمْ وَآخَرِینَ مِن دُونِهِمْ لاَ تَعْلَمُونَهُمُ اللّهُ یَعْلَمُهُمْ …
мана шу сурани 65 оятида:
یَا أَیُّهَا النَّبِیُّ حَرِّضِ الْمُؤْمِنِینَ عَلَى الْقِتَالِ …
оятларни хар иккисида харбий тайёргарликка,қудратга амр қилинади ва қуролли жангга тарғиб қилинади, шу сурани 63 оятида мархамат қиладики:
وَأَلَّفَ بَیْنَ قُلُوبِهِمْ لَوْ أَنفَقْتَ مَا فِی الأَرْضِ جَمِیعاً مَّا أَلَّفَتْ بَیْنَ قُلُوبِهِمْ وَلَکِنَّ اللّهَ أَلَّفَ بَیْنَهُمْ إِنَّهُ عَزِیزٌ حَکِیمٌ .
Ва уларнинг (мўъминларнинг) дилларини бирлаштирган зотдир. Агар (сиз) ердаги бор нарсани сарфласангиз хам уларнинг дилларини бирлаштира олмаган бўлур эдингиз. Лекин аллох уларни бирлаштирди. Албатта, у қудратли, хикматлидир.
Худди бизлар кофирларни қонунларини,дастурларини,хокимиятини қабул қилмаганимизга ва харгиз ўзимизни ихтиёримиз билан уларни хокимиятини остига ўтмаганимизга ўхшаш, кофирлар хам очиқ-ойдин аллохни шариатидаги қонунларни ва бизлар билан ўзларини орасидаги “вахдат”га сабаб бўладиган омилларни қабул қилишмайди, бизлар хам улар хам ақидавий назардан ё амалий жихатдан олиб қараганда ўзаро “вахдат” га мойил эмасмиз. Бизлар хам улар хам бир-биримизни қонунларимизни,дастурларимиз қабул қилмаганимиздан ва бир-биримизни қонунларимизга бўйсинмаганимиздан сўнг,бизларни орамизда “валоъ” хам вужудга келмайди.
Яъни қуйидагича тасаввур қилмаслик керак, росулуллох саллаллоху алайхи васаллам ташқи ошкор кофирларни ва ички пинхон кофирларни жиноятларини,ақидасини, ахлоқий фасодларини кўрмаганликка олиб манфаъатлар асосида “иттиход” тузганлиги боис, улар албатта росулуллох саллаллоху алайхи васалламдан ва мўъминлардан рози бўлишади. Йўқ, уларнинг мўъминлардан рози бўлишларига хеч қандай умид йўқ.
Мушрик кофирлар ё секулярлар агар қудратлари етса, албатта биз билан динимизни тўрт мафхумидан ажратгунларича жанг қилишади:
وَلَا يَزَالُونَ يُقَاتِلُونَكُمْ حَتَّىٰ يَرُدُّوكُمْ عَن دِينِكُمْ إِنِ اسْتَطَاعُوا (بقره/217)
Секуляр шахс биринчи пайғамбарни замонида бўладими ёки пайғамбари хотам саллаллоху алайхи васалламни замонларида бўладими ёки хозирги замонда бўладими ўзидаги қонунлар аллох томонидан келган ,деб эътиқод қилган эмас ва харгиз аллох тарафидан келган қонунларга иймон келтиришини ва хаётида пиёда қилишини айтган эмас:
وَإِذَا قِيلَ لَهُمُ اتَّبِعُوا مَا أَنْزَلَ اللَّهُ قَالُوا بَلْ نَتَّبِعُ مَا أَلْفَيْنَا عَلَيْهِ آبَاءَنَا (بقره/170)
Бизни асримиздаги секуляристлар баттарроқдирлар: чунки махаллий секуляристларга қараб келинглар аллох таоло нозил қилган нарсага эргашинглар,десанглар, улар биз ўзимизни оталаримизга эргашамиз,дейишмайди, чунки уларни оталари мусулмон бўлишган ва аллохни шариатига тобеъ эдилар, балки улар айтишадики: бизлар огуст кент, томос хобис,ленин, маркс,маъуга ўхшаш кишилар……..бирлашган миллатлар ва …….бизлар учун ишлаб чиқарган……… нарсаларга эргашамиз,дейишади.
Шундай экан улар харгиз аллохни шариатидаги қонунлардан,аллохни шариатига пойбанд бўлган мўъминлардан рози бўлишмайди, шу сабабли хам улар секуляризм динига пойбанд бўлишар экан ислох бўлишмаган ва бўлишмайди хам, харгиз бутун тарих давомида мушрик кимса хокимиятни ўзини хохши,истаги билан аллохни шариатидаги қонунларга тақдим қилгани кўрилган эмас, чунки аллохни кўз-қараши бўйича ягона муштарак омил, нозил қилинган шариатнинг қонунларидир, улар мана бу нозил қилинган қонунларни қабул қилмас эканлар, муштарак омил бўлмиш “вахдат” ни хам рад қилишган бўлади, улар доим аслахани тили ва харбий қудрат билан фурсат кутиб юришади, мана бу фурсатда ўзларининг динларини тўрт мафхумини мусулмонларга мажбурлаб қабул қилдиришмоқчи.
Ахли китоб кофирлари хам:
وَلَنْ تَرْضَى عَنْكَ الْيَهُودُ وَلَا النَّصَارَى حَتَّى تَتَّبِعَ مِلَّتَهُمْ (بقره/120)
Яхудий ва насронийлар уларнинг динига кирмагунингизча харгиз сиздан рози бўлмайдилар.
Мана бу уларнинг пайғамбари хотамга нисбатан жохил бўлганликлари сабабли эмас эди,чунки:
الَّذِينَ آتَيْنَاهُمُ الْكِتَابَ يَعْرِفُونَهُ كَمَا يَعْرِفُونَ أَبْنَاءَهُمْ ۖ وَإِنَّ فَرِيقًا مِنْهُمْ لَيَكْتُمُونَ الْحَقَّ وَهُمْ يَعْلَمُونَ (بقره/146)
Биз китоб ато этган кимсалар (яхудийлар ва насронийлар) уни (Мухаммад пайғамбар) ўз фарзандларини таниган каби танийдилар. (яъни ўзларини илохий китобларида у хақида ўқиганлар), ва албатта улардан бир гурухи билганлари холда хақиқатни беркитадилар.
Агар улар қодир бўлганларида қўллари етканида ,албатта пайғамбари хотам саллаллоху алайхи васалламни хам ўлдирардилар,бани назирни яхудийлари маккани секуляристлари билан муттахид бўлиб бу борада харакатлар қилишган, шунингдек уларни аждодлари хам пайғамбарларни ўлдиришган эди.
«قُلْ قَدْ جَاءکمْ رُسُلٌ مِّن قَبْلِی بِالْبَینَاتِ وَبِالَّذِی قُلْتُمْ فَلِمَ قَتَلْتُمُوهُمْ إِن کنتُمْ صَادِقِینَ؛(19)
Шу сабабли хам аллох таоло ўзини ва мўъминларни,малоикаларни душманлари билан ана ўшанча ақидавий фасодларга эга бўлишларига қарамасдан “иттиход” тузишни машруъ қилган бўлса хам, аммо мархамат қиладики:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَتَّخِذُوا عَدُوِّي وَعَدُوَّكُمْ أَوْلِيَاءَ (ممتحنه/1)
Эй мўъминлар,менинг душманим ва сизларнинг душманларингиз ( бўлган мушриклар) ни дўст тутманглар!
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَتَّخِذُوا الْكَافِرِينَ أَوْلِيَاءَ مِنْ دُونِ الْمُؤْمِنِينَ أَتُرِيدُونَ أَنْ تَجْعَلُوا لِلَّهِ عَلَيْكُمْ سُلْطَانًا مُبِينًا (نساء/144)
Эй мўъминлар,мўъминларни қўйиб,кофирларни дўст тутманглар! Аллох учун ўз зарарларингизга очиқ хужжат қилиб беришини истайсизми?
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَتَّخِذُوا آبَاءَكُمْ وَإِخْوَانَكُمْ أَوْلِيَاءَ إِنِ اسْتَحَبُّوا الْكُفْرَ عَلَى الْإِيمَانِ وَمَنْ يَتَوَلَّهُمْ مِنْكُمْ فَأُولَئِكَ هُمُ الظَّالِمُونَ (توبه/23)
Эй мўъминлар, агар иймондан куфрни афзал билсалар, ота-оналарингиз ва ака-укаларингизни (хам) дўст тутмангиз! Сизларнинг ичингизда кимда – ким уларни дўст тутса, (яъни уларни деб иймондан куфрга қайтса) бас, улар золимлардир.
لَا يَتَّخِذِ الْمُؤْمِنُونَ الْكَافِرِينَ أَوْلِيَاءَ مِنْ دُونِ الْمُؤْمِنِينَ وَمَنْ يَفْعَلْ ذَلِكَ فَلَيْسَ مِنَ اللَّهِ فِي شَيْءٍ إِلَّا أَنْ تَتَّقُوا مِنْهُمْ تُقَاةً وَيُحَذِّرُكُمُ اللَّهُ نَفْسَهُ وَإِلَى اللَّهِ الْمَصِيرُ(آل عمران/ 28)
(модомики, барча иш- бутун мулк аллохнинг қўлида экан,демак) мўъминлар мўъминларни қўйиб, кофирларни дўст тутмасинлар! Ким шундай қилса,бас, аллохга хеч нарсада эмас (яъни аллохга бегонадир). Магар улардан эхтиёт бўлиб турсаларингиз (юзаки муомала қилсангиз жоиздир), аллох сизларни ўзининг (азобидан) огох қилур. Ва фақат аллохга қайтажаксиз.
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَتَّخِذُوا الْيَهُودَ وَالنَّصَارَىٰ أَوْلِيَاءَ ۘ بَعْضُهُمْ أَوْلِيَاءُ بَعْضٍ ۚ وَمَنْ يَتَوَلَّهُمْ مِنْكُمْ فَإِنَّهُ مِنْهُمْ ۗ (مائده/51)
Эй мўъминлар, яхудийлар ва насронийларни дўст тутмангиз! Уларнинг баъзилари баъзиларига дўстдирлар. Сизлардан ким уларга дўст бўлса, бас, у ўшалардандир. Албатта, аллох золим қавмни хидоят қилмас.
Фақат мунофиқлар ё секулязадалар тўдасигина мана бу кофирлар билан “валоъ” қилишади:
فَتَرَى الَّذِينَ فِي قُلُوبِهِمْ مَرَضٌ يُسَارِعُونَ فِيهِمْ يَقُولُونَ نَخْشَى أَنْ تُصِيبَنَا دَائِرَةٌ (مائده/52)
Бас,сиз дилларида мараз бўлган кимсалар: “бизга бирон бало етишидан қўрқамиз”, деган холларида улар( кофирлар) томонга шошаётганларини кўрасиз.
Бизларни “валоъ”йимиз эса мушаххасдир:
إِنَّمَا وَلِيُّكُمُ اللَّهُ وَرَسُولُهُ وَالَّذِينَ آمَنُوا الَّذِينَ يُقِيمُونَ الصَّلَاةَ وَيُؤْتُونَ الزَّكَاةَ وَهُمْ رَاكِعُونَ (مائده /55)
Сизларнинг дўстингиз фақат аллох, унинг пайғамбари ва таъзим –тавозеъ қилган холларида намозни тўкис адо этадиган,закотни (хақдорларга) ато этадиган мўъминлардир.
Бизларни мувозанатсиз,меъзонсиз дўстларимиз шуни яхши билишсинки, росулуллох саллаллоху алайхи васалламнинг ақидавий,рафторий фасодларга эга бўлган аллохни, пайғамбарларни,малоикаларни душманлари билан тузган “иттиход”лари “валоъ” ва “вахдат” маъносида эмас.
Аммо бизлар олтинчи муқаддамот дарсларида мусулмонлар учун огохона,хадафманд,харакатли “вахдат” хақида баён қилган нарсамиз,дархақиқат мўъминлар билан “валоъ” қилиш ва исломий “вахдат” га етиш учун агарчи бир қанча йилларга чўзилса хам, босиб ўтиладиган йўлдир; аммо бизлар “мавжуд вазиятда” “зарурат хукми” юзасидан турган шароитимизда ночорликдан биринчи қадам сифатида мусулмонларни “иттиход”га даъват қилишга мажбурмиз. Яъни ўртадаги ихтилофларни қабул қилган холда муштарак нарсаларга диққат қилишдир, шу холатда аста-секинлик билан турли-хил мазхаблар, гурухларни орасида дилларни “иттиходи”га етиб борсак ва афзал “уч абзор”ни бирини улил амр шўросини вохид ижмоъси билан бизлар вохид умматга ва вохид жамоатга эга бўлсак,
«أَلَّفَ بَيْنَ قُلُوبِهِمْ»
мана бу йўл исломий “вахдат”ни ва аллох таолони химоясини хам қўлга киритади:
إنَّ اللَّهَ لا يجمعُ أمَّتي علَى ضلالةٍ ويدُ اللَّهِ معَ الجماعةِ [5]
Бу ерда шу нарсага диққат қилишимиз керак, “зарурат” бизларни шундай бир мархалага тушуриб қўйганки, “ўтиш мархаласи” сифатида афзал “уч абзорни” бирини улил амр шўросида “иттиход”га даъват қилиш билан, кофирларга таклиф қилиниши керак бўлган дипломатикани мусулмонларга таклиф қилишга мажбурмиз ва қуйидаги оятга
«فَاتَّقُوا اللَّهَ مَا اسْتَطَعْتُمْ» (تغابن/16)
хамда
«ما لا يُدرَكُ كُلُّه، لا يُترَكُ جُلُّه»
қоидасига кўра худди ўлган хайвонни гўштига ўхшаш жонни сақлаб қолиш учун вожиб сифатида зарурат ва изтирорий холатда, дин ва жон ва номус,ақл,обрў, мол,ватанга ўхшаш ўзимизни асосий зарурий нарсаларимизни сақлаб қолиш учун шу нарсаларга чанг солишга мажбурмиз, умуман олганда бундан ошиқ нарса хам қўлимиздан келмайди, аммо хануз хам баъзилар мусулмонларга аслий кофирлардан кўра баттарроқ назар билан қарашади, мана бу кимсаларни назарида кофирлар билан “иттиход” тузишни хазм қилса бўлади,аммо биринчи қадам сифатида мусулмонлар билан “иттиход” тузишни қабул қилиб бўлмайди, энди улар мўъминларни ўртасидаги “вахдат” хақида фикр хам қилишмайди. Аллохдан ёрдам сўраймиз.
Аслида бизларга керакли нарса, улил амр шўросини канали орқали харбий қудратни ва афзал “уч абзорни” бирини хукуматини химояси остида қўлга кирадиган “вахдат” бўлади, бу борада тўғри эътиқодга эга бўлишимиз лозим, аммо мавжуд вазиятдаги “иттиход” мусулмонлар учун қабул қилинган “зарурат” хукми сифатидаги “ўтиш мархаласи”дир, бу улил амр шўроси томонидан хидоят қилиниб бошқарилиши керак.
Мана бу “иттиход”ни ўзи мусулмонлар учун “вахдат”га ўтиш мархаласи бўлса хам, аммо у мусулмонларни юзлаб офат,тафарруқни зарарлари,ошкор ва пинхон кофирлар етказадиган жарохатлардан узоқлаштирадиган маъруф ва муносиб абзор хисобланади. Шундай экан росулуллох саллаллоху алайхи васалламни сўзларига кўра:
لا تَحقِرَنَّ مِنَ المَعْرُوف شَيْئًا، وَلَو أنْ تَلقَى أخَاكَ بوجهٍ طليقٍ[6]
Хар қандай яхши,чироийли ишларни кичкина деб санама, агарчи биродарингга очиқ юз билан рўбарў бўлиш бўлса хам.
Хозирги биз турган зарурат ва изтирорий холатида бизлар барча исломий мазхабларни афзал “уч абзорни” бири бўлмиш улил амр шўросини канали орқали огохона,хадафманд,харакатли “вахдат”ни қўлга киритишимиз лозим бўлган аслий хадаф сифатида даъват қиламиз, аммо мусулмонларни “мавжуд вазиятини” хисобга олган холда қадамма- қадам илгари силжишга мажбурмиз ва амалий бир рохкор сифатида аввалги қадамни исломий фирқалар ва мазхабларни ўртасида “исломий иттиход”ни тузиш билан ташлаймиз.
“Мавжуд вазиятда” “ўтиш мархаласи” сифатида биз турли-хил исломий тафсирлар ва мазхабларни ўртасида “иттиход” ни ижод қилиш учун “вахдат” га етиш йўлида аввалги қадамларни босиб ўтяпмиз. айтиб ўтганимиздек “иттиход”даги хар бир иштирок этувчилар бошқалардан фарқ қиладиган ўзларига хос хусусиятларга эга бўлишади.
Бу ердаги бизни “иттиход” дан бўлган манзуримиз шофеъий ё ханафий ё шиъа ё ханбалий бўлган шахс ўзини ишончларидан қўлини тортиб бошқа мазхаб ё гурух ё жамоатга тобеъ бўлиши керак,дегани ёки бўлмасам шахс бошқа мазхаблар билан ихтилофга эга бўлган ўзини мазхабий ақидалари,рафторларини пинхон қилиши керак,дегани эмас; балки исломий “иттиход”дан манзур шуки, хар бир мусулмон бошқа мусулмонлар билан эга бўлган юзлаб муштарак нуқталар,муштарак манфаъатларга диққатни жамлаб вохид жибхада харакат қилади, бу ерда ўзини хос ишончларини хам лозим тутиб амал қилади.
Мана бу билан бирга ихтилофга эга бўлган қалбларни,кўз-қарашларни янада яқинлашиши йўлида ва аслий хадаф сифатида “вахдат”га яқинлашиш бўйича хам,шахс бошқа мусулмонлар билан сўзлашув олиб бориши ва ўзини мазхабини хос қарашини баён қилиши мумкин, аммо агар мана бу сўзлашувлар бахс ва тортишувларга ва қалбларни узоқлашишига ва муштарак усулларга зарба урилишига ва “вахдат” сари харакатни сустлашишига боис бўладиган бўлса, ундан воз кечилади; чунки росулуллох саллаллоху алайхи васаллам мархамат қиладиларки:
« اقْرَؤُوا القُرْآنَ ما ائْتَلَفَتْ قُلُوبُكُمْ، فإذا اخْتَلَفْتُمْ فَقُومُوا عنْه»[7]
” Агар сизларни дилларингиз унда иттифоқга эга бўлар экан, қуръон ўқинглар; унда ихтилоф қилган пайтингизда ундан қўлингизни тортиб кетинглар.” Бизларни хос фиқхий тушунчаларимиз қуръонни оятларидан кўра хам мухимроқми?
[1] صحیح مسلم (3/1450) برقم (1817) شرح النووي لصحيح مسلم (4/198). صحيح الترمذي 1558
[2] ابن قدامه عن الإمام أحمد في مسنده (25/42) برقم (15763)
[3] المعجم الکبیر طبرانی حدیث 1692
[4] المعجم الکبیر طبرانی حدیث 16494
[5] ترمذی 2161
[6] رواه مسلم 4/ 2026 (2626)،
[7] البخاري5060 / مسلم 2267