
Четлаб ўтиб бўлмайдиган исломий “иттиход жараёни, бугунги кундаги тафарруқдан исломий “вахдат”га ўтиш давридир.(4)
(4-қисм)
Аби Қилоба рохимахуллох хам айтадики:
فَوَاللَّهِ ما قَتَلَ رَسولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عليه وسلَّمَ أحَدًا قَطُّ إلَّا في إحْدَى ثَلَاثِ خِصَالٍ: رَجُلٌ قَتَلَ بجَرِيرَةِ نَفْسِهِ فَقُتِلَ، أوْ رَجُلٌ زَنَى بَعْدَ إحْصَانٍ، أوْ رَجُلٌ حَارَبَ اللَّهَ ورَسولَهُ، وارْتَدَّ عَنِ الإسْلَامِ[1]
Аллохга қасамки, пайғамбаримиз мана бу учта сифатдан бирига эга бўлган кишиларнигина ўлдирганлар: бир киши бошқа бир кишини қасддан ўлдирган бўлса, ёки турмуш қурган киши зино қилган бўлса, ёки аллох ва росулига қарши жанг қилган ва исломдан муртад бўлган киши.
Мана бу ўринларда хам гохида хукм содир қилиш мутахассисларга боғлиқ бўлиб қолади. Қуддома розиаллоху анхуга ўхшаш сахоба хато “таъвил” қилиш билан тахлил хаддидаги жиноятни қилиб қўяди, у киши узрга эга деб ташхис берилади ва у киши хақида такфир бўлмаган,деб хукм содир қилинади.
Шунга ўхшаш қасос ва ражм (тош отиш) хукмларини содир қилиш бўйича хам гохида мутахассисларга боғланиб қолади, мушаххас хуқуқлар билан исломга кириб келган кишини устида иртидод хукмини содир қилиш хам осон бўлмайди,балки агар бир шахс мукаффара ва куфр бўйича муттахам қилинган бўлса, биз уни “тўрт филтер”дан ( 1- жиноятни исбот қилиш, 2- жиноятни аллох ва росули томонидан тасдиқланиши, 3- такфирни шартлари, 4- такфирни монеъликлари) ўтказамиз, агар бу шахс 1-огох холида ва ақидавий,амалий жахлга эга бўлмаган холатда,2- қасддан ва унутиб қўйган ёки хато сабабли бўлмаган бўлса, 3- мажбур бўлмаган холда ўзини ихтиёри билан мана бу мукаффарани содир қилган бўлса,”ишонч” билан шубхасиз фосид деб ташхис берилса унга муртад дея оламиз, шахс мана бу усул билан муртад бўлмаган ва ошкор кофирларга қўшилмаган бўлса, агарчи у ахли бидъат бўлса хам у мусулмонлар жумласидан хисобланади, уни хатто бир калима билан бўлса хам қўрқитишга сизни хаққингиз йўқ.
«لَا يَحِلُّ لِمُسْلِمٍ أَنْ يُرَوِّعَ مُسْلِمًا»[2]
Аммо аввалги исломий хукумат қулагандан ва турли-хил шохигарликлар қудратга келгандан сўнг бизлар мусулмонлар тарихида нималарни кўрдик?
Имоми Шофеъий рохимахуллох моликийлар томонидан уриб калтакланади ва ногирон бўлиб қолади,хамда мана шу калтакланишни оқибатида хам бир муддатдан сўнг вафот топади, аслида мана бу мазхабий тўқнашувлар рошидинни исломий хукумати қулагандан сўнг бошланган эди, мана хозирги пайтгача у давом этиб келяпти. Бу ерда барча мусибатларни зикр қилиш учун бир муфассал китоб ёзилиши керак,бизни бугунги мажлисимизда бунга имконият йўқ, шу сабабли бугунги бахсимизга алоқаси бўлган бир неча ўринга ишора қиламиз:
Мусулмонлар ўзларини нобуд бўлишлари учун заминани сон-саноқсиз тафрақалар ва ички жанглар хилма-хил фосид рафторлар билан мухайё қилганликларини хаммамиз яхши биламиз. Оли хўжанд хонадони рахбарлигидаги “дардашт” махалласидаги шофеъийлар билан оли соъид хонадони рахбарлигидаги “жубора” махалласини ханафийларини ўртасидаги жангларни унутиб бўладими? Мана бу хонадонни хар иккиси ўзини бир мазхабни намояндаси деб билишарди, улар шунчалик одамларни қийин ахволга солиб ташлаган эдиларки, одамлар улардан безор бўлиб чарчаган ва бир золим пайдо бўлиб мана бу икки хонадонни бир неча асрлик жангларидан нажот беришларини орзу қилардилар.
(давоми бор……)
[1] بخاری 6899 (4610) ومسلم (1671)
[2] سنن ابی داوود ح4351