Четлаб ўтиб бўлмайдиган исломий “иттиход жараёни, бугунги кундаги тафарруқдан исломий “вахдат”га ўтиш давридир.(4)

Четлаб ўтиб бўлмайдиган исломий “иттиход жараёни, бугунги кундаги тафарруқдан исломий “вахдат”га ўтиш давридир.(4)

(7-қисм)

Насронийлар салибийлар жангини аввалги йилларида жуда кўп исломий шахарларни фатх қилишган эди, мана бу фатхлар уларга нихоятда кўп рухия берган, хатто улар фотимийлар давлатини маркази бўлмиш қохирани фатх қилишни таъма қилишган эди. “Насронийларни буюк лашкари қохира томонга харакат қилади ва йўлдаги шахарларни жумладан катта балбис шахрини хам талон-тарож қилиб фатх қилади ва одамларини қирғин қилишади.” Қохира мухосара қилингач исмоилий шиъаларини шохи Оъзид аббосийларни хукуматидан “иттиход” тузишни сўрайди ва аббосийлар хам Асадиддин Ширкухни Салохиддин Айюбийга қўшиб 6000 мужохид хамрохлигида мисрга жўнатади. [1][2]

Мана бу “иттиход”да одатга кўра Салохиддин ўзини ашъарий ва шофеъий ақидасидан воз кечгани йўқ ёки яшириб хам ўтирмади, мисрни исмоилий хокими ва одамлари хам ўзларига хос бўлган ошуро,ийди ғодир, имомларни ийди вилодати,Фотима захрони розиаллоху анхони вилодатига ўхшаш маросимларидан воз кечишмаган ё ақидаларини махфий қилиб инкор хам қилишмаган. Хатто азадорлик маросимлари шохни қасрида фотимий халифани хузурида хам  ўтказиларди. Исмолий шиъалари хам унда иштирок этишарди.  [3][4]

 Бу ерда  ана ўшанча ихтилофга эга бўлган иккита фирқа,мазхаб муштарак масалалар бўйича муттахид бўлган эдилар; улар ўзларини бир-биридан фарқ қиладиган иккита мазхаб эканликларини қабул қилишарди, шу сабабли хам фотимийлар алазхарга диққатни жамлаган холда ўзларини кўз-қарашларини баён қилишарди, Салохиддин Айюбий хам илмий фаолиятларга диққатни қаратиш ва шофеъий фиқхи ва ашъарийлар ақидаси асосида мадрасаларни ижод қилиш ва иқтисодий,қазоий ислох қилувчи фаолиятларни олиб бориш орқали  аста-секинлик билан фаолиятларини илгари сурарди. Бу ерда жохил  шиъа ва суннийларни ёлғонларига ва секуляр  шарқшуносларни қасддан қилган ўзгартиришларига қарши равишда, мана бу даврда шофеъий бўлиш ё шиъа бўлиш гунохи билан ўлдирилган бирорта шахсни тополмайсиз, албатта бу орада аскарлари моликий ва суданлик бўлган Таввоший билан қудрат устидаги жанглар ё ханафий,шофеъий,ханбалий бўлган шом ва ироқни шимолидаги хокимлар билан бўлган жанглар бўлиб ўтади. Бу жангларда Шовар ё Таввоший ё шомдаги ва ироқни шимолидаги амирлар ўлдирилади,лекин бу  уларни мазхаби сабабли эмас ,балки уларни хиёнатлари,бағийликлари сабабли содир бўлган эди.   [5][6][7]

Албатта мисрда ва африкани шимолида  ёки эронда сафавийлар замонида  шиъа ғуллотлари қудратга келгач, ахли суннат деб маъруф бўлган мазхабларни ўртасида ёзилмаган “иттиход” аста-секинлик билан вужудга келади ва уларни ўртасидаги ички жанглар ва бир қанча ихтилофлар кўрмаганликка олинади ва уларга нисбатан янада  кўпроқ бағрикенглик билан муносабатда бўлинган,чунки ташаъйю номли ташқи омил зохир бўлган эди. Улар мухаммад ибни абдулваххобни чиқиб келган замонгача ўртадаги муштаракотларга диққатни жамлашган ва тўрт мазхаб бархақ мазхаб сифатида хаммани тилига тушиб бўлган эди ва ўзларини ихтилофларини кўрмаганликка олишарди.

(давоми бор……)


[1] البدایة و النهایة،ابو الفداء اسماعیل بن عمر بن کثیر الدمشقی، ج۱۲، ص۲۵۵، بیروت، دار الفکر، ۱۴۰۷/۱۹۸۶.

[2] تاریخ ابن خلدون،ابن خلدون، ج۵، ص۳۳۰.

[3] مقریزی، المواعظ و الاعتبار بذکر خطط و الآثار، ۱۴۱۸ق، ج۲، ص۳۲۹

[4] مقریزی، المواعظ و الاعتبار بذکر خطط و الآثار، ۱۴۱۸ق، ج۲، ص۳۳۰

[5] ابن کثیر ، البدایة و النهایة، ج۱۲، ص۱۵۳.

[6] البدایة و النهایة، ج۱۲، ص۱۴۶.

[7] البدایة و النهایة، ج۱۲، ص۳۶۳.خ

دیدگاهتان را بنویسید

نشانی ایمیل شما منتشر نخواهد شد. بخش‌های موردنیاز علامت‌گذاری شده‌اند *