Диндан қочиш тасаввури ёки “вахн”ни хақиқати ва мўъминларни томошабин бўлишлари хамда дорул исломдаги  ижроий ташкилотларининг  бепарволиги.

Диндан қочиш тасаввури ёки “вахн”ни хақиқати ва мўъминларни томошабин бўлишлари хамда дорул исломдаги  ижроий ташкилотларининг  бепарволиги.

(4-қисм)

Демак мана бу уч даста инсонлар

أَنعَمتَ عَلَیهِمْ (مومنین)  2-  المَغضُوبِ عَلَیهِمْ (کفار) 3-  الضَّالِّینَ (منافقین)،‏

Махдий алайхиссалом зохир бўладиган замонгача мавжуддирлар, мана бу уч дастани хаммаси икки динга тобеъ бўлишади:

1-Пайғамбари хотам саллаллоху алайхи васалламни шариатлари бўйича келган ислом динига ва насх бўлган бошқа барча шариатларга эргашишади.

2-Секуляристларни ё араб тили билан айтганда мушрикларни,ахзобларни дини бўлмиш секуляризм динига эргашишади.

 لَکُمْ دِینُکُمْ وَلِیَ دِینِ ‏(کافرون/6)

сизларни динингиз ўзингиз учун, мени диним ўзим учундир! Бу ерда мана бу икки динга ишора қилиняпти, дунёда инсонлар мана бу икки динга эргашишади, ундаги кишилар агар бир диндан чиққан бўлса албатта иккинчисига киради, хар икковидан қочиб кетиши амри махолдир.

Араб адабиётидаги ва қуръонни оятларидаги динни тўртталик мазмунига ишора қилмоқчимиз, чунки бу диндан қочишни ўзи бўлмаслигини равшан қилиб беради,инсонлар албатта ўзлари учун дин ихтиёр қилишади; динни тўртталик мафхуми қуйидагилардан иборатдир:

1-хукумат қудрати,2- қонун ва дастурлар,3- итоат қилиш,4- жазолаш ва мукофот бериш.

Дунёда мана бу тўрт мафхум ва мазмундан қочиб юрамиз ва хеч қандай хукумат қудратига, қонун ва дастурларга итоат қилмаймиз, хар  қандай хукумат қудратини қонунлари асосидаги мукофот беришни ва жазолашни қабул қилмаймиз  дейдиган шахс ё шахслар топиладими? Албатта бундай инсонлар мавжуд эмас. Хатто секуляр анархистлар хам бошқа услуб бўйича ўзларини бошқа  тартиб ва қолибларга тобеъ қилишади.

Худди шунга ўхшаш бизлар хам секуляристларга қараб:

 لَکُمْ دِینُکُمْ وَلِیَ دِینِ ‏(کافرون/6)

Сизларни динингиз ўзингиз учун, мени диним хам ўзим учундир! Бу яъни бизлар сизларни динингиздан безормиз қочамиз, аммо буни баробарида ислом динига эргашамиз,деганидир. Шу суратда секуляристлар хам осмоний шариатларидаги қонунларни хеч қайси бирини ёки ислом динини калидини қабул қилишмайди ва ислом динини ўзидан уни тўрт мазмунидан безор бўлиб қочишади, аммо буни баробарида секуляризм динига эргашишади. Бу ерда кўриниб турганидек бир диндан бошқасига кўчиб ўтилган холос.

Бугунги кунда дунё бўйича мана бу кўчиб ўтишлар мусулмонларни фойдасига хал бўляпти, кофирларни мусулмонларга қўшилишлари ошкор инкор қилиб бўлмайдиган хақиқат, хаммамиз дунё бўйича янги мусулмонларни сонига гувох бўлиб турибмиз, бу масалани ортиқча изохлаб ўтиришга хожат хам йўқ, чунки бутун дунё ва жахондаги турли-хил ташкилотлар бунга иқрор бўлишяпти;  шунга қарамасдан исломий диёрлардаги “холи маълум ” кимсалар исломга тегишли бўлган ёрқин келажакни ўзларини масхарабозликлари билан ёпишга урунишяпти, бундай кимсалар секуляр ахзобларни аъзолари,тарафдорлари,махаллий муртадлар махсусан мунофиқлар тўдасини орасидан жой олишган.

(давоми бор…..)

دیدگاهتان را بنویسید

نشانی ایمیل شما منتشر نخواهد شد. بخش‌های موردنیاز علامت‌گذاری شده‌اند *