Дорул ислом ва дорул куфр, ахкомлар ва вазифалар.
((3-қисм)
-Аллох таоло мархамат қилганки, ўлимдан кейинги олам жаннат ва жаханнамдан ташкил топади, ёки шариат қонунларини мархамат қилишича, бу албатта жамиятда пиёда қилиниши керак ва жохилларни махсусан секуляристларни гумонларини қиймати,эътибори йўқдир.
-Агар бир шахсни мусулмон эканига ишончинг комил бўлса, уни шубха ва гумон билан исломдан чиқариб юбора олмайсан ва сени шак ва гумонларингни хеч қандай эътибори йўқ.
Энди исломий фиқхга жохил бўлганлар ёки мунофиқлар тўдаси ва секулярзадаларни дастаси мана бу “яқин ла язулу бишшак” қоидаси ва истелохи қаердан келган?-деб сўрашлари мумкин. Бу қуръонда ва суннатда мавжудми? Ёки бу мужтахидларни вужудга келтирган тушунчаларидан келиб чиққанми? Бу билан улар уни эътиборини камайтирмоқчи бўлишади. Аммо олдин хам айтиб ўтганимдек, бу қоида ва истелохларни илдизи қуръон ва суннатга бориб тақалади.
Аллох таоло мархамат қиладики:
وَمَا يَتَّبِعُ أَكْثَرُهُمْ إِلَّا ظَنًّا إِنَّ الظَّنَّ لَا يُغْنِي مِنَ الْحَقِّ شَيْئًا (يونس/ 36)
Уларнинг кўплари жонли-жонсиз бутларга сиғинишларида фақат гумонга эргашадилар, холос. Гумон эса бирон нарсада хақиқатнинг ўрнини босолмайди.
Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам мархамат қиладиларки:
إِذَا شَكَّ أَحَدُكُمْ فِي صَلاَتِهِ، فَلَمْ يَدْرِ كَمْ صَلَّى، ثَلاَثًا أَمْ أَرْبَعً، فَلْيَطْرَحِ الشَّكَّ وَلْيَبْنِ عَلَى مَا اسْتَيْقَنَ، ثُمَّ يَسْجُدُ سَجْدَتَيْنِ قَبْلَ أَنْ يُسَلِّمَ [1]
“хар гох сизларни бирингиз намозда шубха қилиб қолса ва тўрт ракаъат ўқидими ё уч ракаъатми билмаса, шубхани ташласинда ишончи комил бўлган нарсага амал қилсин ( уч ракаъатга ишончи комил бўлса ва тўрт ракаъатда шубхаланса, шунга биноан уч ракаъат хисоблайдида тўртинчи ракаъатни ўқийди) сўнгра салом беришдан олдин саждайи сахв қилади. “
Шундай экан мана бу фиқхий қоидани (яқин ла язулу бишшак) илдизлари қуръон оятларида хам мавжуд ва росулуллох саллаллоху алайхи васалламни суннатларида хам мавжуд.
Ёки “алумур бимақосидиха” қоидасига ўхшаш ички ва қалбга оид ибодатларда ишлайди. Яъни ниятни ўзгариши билан шаръий ахкомлар хам ўзгаради.
Масалан бир кишига мана бу пулни ол,дейсан. Агар уни эхсон қилиб берган бўлсанг хадяни хукмида бўлади, агар қарз сифатида берган бўлсанг уни қайтариб олишинг керак, агар унга амонат сифатида берган бўлсанг бу шахс бу пулни сақлаб туриши сўнг қайтариб бериши лозим. Демак ниятни ўзгаришига қараб ахкомлар хам ўзгаради.
Аллох таоло мархамат қиладики:
لاَّ یُؤَاخِذُکُمُ اللّهُ بِاللَّغْوِ فِیَ أَیْمَانِکُمْ وَلَکِن یُؤَاخِذُکُم بِمَا کَسَبَتْ قُلُوبُکُمْ (بقرة/ 225)
Аллох сизларни тилларингиздаги бехуда қасамларингиз сабабли жазоламайди. балки дилларингиз билан қилган нарсангиз (қасамингиз) билан жазолайди. Аллох мағфиратли, халим зотдир.
(давоми бор……)
[1]مسلم571 (2/ 84) سنن الترمذى (2/ 193)أبو داود (1024)، والنسائي (1238) واللفظ له، وابن ماجه (1210)