Ғулув ва ғолийгарийни таърифи (ахли ташайюъни манбаъларини таъкидлашига асосан

Ғулув ва ғолийгарийни таърифи (ахли ташайюъни манбаъларини таъкидлашига асосан)

Холид хўромий

Афсуски бир неча ўн йиллардан буён умуман мусулмонлар, махсусан ахли суннат, бошқа фирқаларни,исломий мазхабларни  таниб олиш борасида, ўзини мазхабидаги аслий манбаъларга суянишни ўрнига ,кўз ва қулоқларини спутник ва мажозий каналларни ихтиёрига бериб қўйишган. Бу каналларни аксари эса оли саъуд ва америка ва англия ва мусулмонларни бошқа душманларининг махсус сиёсий мақсадлари йўлида программа буйича ишлашяпти.

Мана бу оммавий ахборот воситалари ташайюъ ва тасаннунни орасидаги ғуллотларни фикрлари, амалларини хужжат қилган холда, шиъа ва сунний мазхабларини барчасига хамла қилишяпти ва мусулмонларни мусулмонлар билан машғул қилиб қўйиш билан бир қаторда,  мусулмонларни ўртасида янада тафарруқни кенгайтириш орқали душманни фойдасига , аммо мусулмонларни зарарига рухий жангларни олиб боришяпти. Шубхасиз бу кишилар мусулмонларга қарши душманни рухий жангини хизматчилари хисобланишади.

Энди турли-хил исломий манбаълардаги ғулув , ғуллотни таърифи нима?

Ғулувни таърифи:

-Ғулув фуъулун  вазнида бўлиб, “ғолий яғлу” феълини масдаридир ва хаддан ошиб кетиш,баландлик, юқорига кўтарилиш, ошириб юборишлик маъносида, масалан бир нарса  одатдаги қийматдан кўтарилиб кетадиган бўлса хам, унга “ғолий” (қиммат маъноси ) дейилади;  шунга ўхшаш суюқликлар хақида хам қайнаб тошиб кетган пайтида , унга “ғалаён” қилди дейилади.  [1]

-Ғулув калимаси тақсир сўзини муқобилидаги калима бўлиб, луғатда эса хаддидан тажовуз қилиш ва бир нарсада ошириб юбориш бўлади; яъни бир киши ёки нарса хаддан ташқари кўп сифатланиб юборилади. [2]

Ғулув ошириб юбориш, баландлик, юқорига кўтарилиш, хаддан ва чегарадан ошишлик ; шу билан бирга бир нарсани нархи одатдагидан юқорига чиқса хам, “ғолин” яъни “қиммат” дейилади. Бошқа миллатларни илмларида мана бу сўз тўғрисида аниқ бир таъриф берилмаган, фақат мезонини айтиб ўтишган. Уни қуйидагича таърифлашган:  бу гурух шиъаларни бир гурухи бўлиб, ўзларининг   аиммаларини рухига худо хулул қилади деган эътиқодга эгадирлар.[3].

Шахристонийни айтишича:  ғуллот аиммалардан бирини худога ўхшатган, гохида эса худони халқга ўхшатган ва яхуд ва насоролардек худони жисмларда кўчиб ўтишига  қоил бўлган кишилардир. Ғуллотни ақидасида тўртта нарса бор: ташбих,бидаъ, ружъат ва таносух; буларни хар бири шахарларда ўзига хос лақабларга эга бўлади. Агар ғуллот калимаси қаринасиз ишлатилса, бундан бўлган манзур шиъаларга нисбатланган фирқалар бўлади, лекин тарих давомида шиъа бўлмаган ғулувга мойил ақидалар хам бўлган; уларни баъзилари худога баъзилари эса аббосийларни (мансурга ўхшаш) халифаларига эътиқодлари бўлган бўлиб, “аббосия ғуллотлари” хам дейилган.   [4][5]

Муфид ғулувни таърифлаб айтадики: ғулув луғатда чегарадан ўтишлик ва мўътадилликдан чиқишликдир. Аллох таоло насороларни хазрати масих(алайхиссалом) хақида ғулув қилишликдан манъ қилиб мархамат қилади:

«يَا أَهْلَ الْكِتَابِ لاَ تَغْلُواْ فِي دِينِكُمْ وَلاَ تَقُولُواْ عَلَى اللّهِ إِلاَّ الْحَقِّ» (نساء:171) [6]
эй ахли китоб, (ийсони худо дейиш билан) динингизда хаддингиздан ошмангиз! Аллох шаънига эса фақат хақ гапни айтингиз!

Шундан сўнг ғуллот ва муфаввизи хақида айтадики:

Ғуллот гурухи ўзини исломда  деб кўрсатадиган ва амирал мўъминин, имомлар ва уларни фарзандларига нисбатан улухият ва нубувватни нисбатлайдиган ва уларни хақида  мўътадил холатдан, хаддидан ошириб юборадиган кишилардан иборат. Муфаввиза хам ғуллотни бир қисми бўлиб, уларни ғуллотдан фарқи шуки, аиммани ходис ва махлуқ дейишарди: худованд уларни яратиб халқни ишини уларга тафвиз қилган.  [7]

Муфид,эътиқодни тўғрилашда ғуллот хақидаги бахсни бошида уни маъносини шундай тушунтиради:

 (الغلو فی اللغة هو التجاوز عن الحدّ والخروج عن القصد، قال اللّه تعالی: یا اهل الکتاب لاتَغلُوا فی دینکم ولاتقولوا علی اللّه الا الحق (نساء/ 171). فنهی عن تجاوز الحدفی المسیح وحذّر من الخروج عن القصد فی القول وجعل ما ادعته النصاری فیه غلواً لتعدیه الحدّ،علی مابیّناه.)[8]

Ғулув луғатда хаддан ошишлик ва ўртача холатдан чиқиб кетишлик. Аллох таоло мархамат қиладики: ” эй ахли китоб, динингизда хаддингиздан ошмангиз! Аллох шаънига эса фақат хақ гапни айтингиз!” ( масих, фақат аллохни юборган элчиси)  шундай экан масих борасида хаддан ошишдан ва гапиришда хам мўътадилликдан чиқиб кетишдан  манъ қилди. Насоролар қилаётган иддаони хам хаддан ошишлик деган; чунки улар хам  олдинроқ  ғулувни маъноси  хақида баён қилганимиздек, хаддан ошиб ўтиб кетишган.

Ғулув хақидаги мавжуд таърифлар, жомеъ ва комил эмас, баъзи таърифлар нарсаларга нисбатан бўлса, баъзилари эса мезонга нисбатан айтилган, баъзилари хам таърифни барча қисмларини ўз ичига олмайди.

Бир сўз билан айтганда : ғулув яъни тоғут ясашлик. Ғуллот хам тоғутларга иймон келтирган кимсалардир.

Ислом тоғутга куфр келтириш бўлса, ғолийгарий эса тоғутга иймон келтириш учун харакат қилишлик бўлади.

Ғуллотни маъноси

“ғуллот” калимасини кўплиги “ғолин” ошириб гапирувчилар ва бехуда сўзларни айтадиганлардир. Улар  шиъаларни бир фирқаси бўлиб, ташайюъда хаддан ошириб юборишган ва ўзларини аиммалари хақида ошириб гапиришган,уларни аллохнинг  мақомига етказиб илохий нуроний жавхарни аиммаларига хулул қилади, деб айтишган.[9]

Бундан келиб чиқадиган бўлса, ғулув бир адашган ақида жараёни бўлиб, инсон бир нарсани ё бир кишини ўзини хаддидан юқорига олиб чиқиши маъносидадир. Масалан Ийсо масих (алайхиссалом) худо ё худони фарзанди деса. Ёки имом Али (алайхиссалом) бу жахонни яратувчиси деса. Шу сабабли хам имом Сажжод алайхиссалом бу сўзларни айтгандилар:

«أحبونا حب الاسلام و لا ترفعونا فوق حدنا»

Бизларни исломдаги мухаббат асосида яхши кўринглар ва ўзимизни хаддимиздан тепароқга олиб чиқманглар.

Ғолийлар ўзларини диний рахбарларини башарни хаддидан юқорида, деб сифатлашарди ва аллохни махсус сифатларини уларга нисбатлашарди. Хақиқатда эса ғулув махлуқотни тоғутга айлантириш учун бир абзор, канал вазифасини ўтайди, яна хам бошқача айтганда тоғут ясашга киради.

Шиъаларни ўртасидаги ғолий иборасини ахли суннатни ичидаги зиндиқ сўзига яқин деса бўлади, фақат ўртадаги уларни фарқи занодиқалар ўзларини секуляристик ишончлари ва моддий фалсафаларини ошкор қилиб айтишади, аммо ғуллот улардан бир мархала орқада юриб, мана шу мақсадларни  исломийга ўхшаш адабиётлар билан исломий фирқаларни бирини канали орқали баён қилишади, зиндиқлардаги журъат уларда топилмайди. Шунинг учун ғолийгарийни ички кофирлар (мунофиқлар) нинг  мавжудиятини эълом қиладиган биринчи мархала дейилса, зиндиқларни  эса ундан юқоридаги мархалада такомуллашишга яқинроқ деб саналади ва шахс бу йўналишда 1- огох холда 2- қасддан 3- ўзини ихтиёри билан ислом динидан чиқиб муртад бўлади, хамда  ташқи ошкор кофирлар сафидан жой олади.

Мана бу холатда агар бир киши бундай ғуллотларни ислом доирасига қўядиган бўлса, булар ё исломни ва ғайри исломни  яхши танимайдиган дўстлар, ёки мусулмонларга қасддан зарба уришни хохлайдиган душманлар хисобланишади. Мазхабларни орасидаги ғуллотларни фикри, ақидаси билан барча мазхабларга хамла қиладиган кимсалар, шубхасиз ё жохил ва алданган дўстлар ёки бўлмасам  мусулмонларни огох душманларидир.    


[1]راغب اصفهاني، الفردات في غريب القرآن،ص365.

[2]لسان العرب،ابن منظور، ج 15، ص 132

[3]راغباصفهانی،المفرداتفیغریبالقرآن،ص 365؛انیس،المعجمالوسیط،ص 690 .

[4]شهرستانی،المللوالنحل،ج 1،ص 176 و 177.

[5]اشعری،المقالاتوالفرق،ص 69 .

[6]مفيد، تصحيح الاعتقاد، ص131.

[7]مفيد،تصحيحالاعتقاد،ص131.

[8]تصحیحالاعتقاد)،چاپشدههمراهبااوائلالمقالات، 238.

[9]مشکور، 1368، ص 151

دیدگاهتان را بنویسید

نشانی ایمیل شما منتشر نخواهد شد. بخش‌های موردنیاز علامت‌گذاری شده‌اند *