Хадислардаги ва сахобаларни сўзларидаги дорул ислом ва дорул куфр.

Хадислардаги ва сахобаларни сўзларидаги дорул ислом ва дорул куфр.

(5-қисм)

Абдуллох ибни Умар айтишича, росулуллох саллаллоху алайхи васаллам қуръон билан душманни диёрига киришдан манъ қилган эдилар:

“أنَّ رَسولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عليه وسلَّمَ نَهَى أنْ يُسَافَرَ بالقُرْآنِ إلى أرْضِ العَدُوِّ. “.[1]

Уммул мўъминин Оиша розиаллоху анхони достонида тухматга учраган мухожир жория хақида шундай келтирилади:

وَيَوْمَ الْوِشَاحِ مِنْ أَعَاجِيبِ رَبِّنَا …. أَلاَ إِنَّهُ مِنْ بَلْدَةِ الْكُفْرِ أَنْجَانِى[2]

қизил тақинчоқни йўқолган куни парвардигоримизни ажойиботларидан эди. Лекин шукрки мени куфр диёридан нажот берди. бу ердаги куфр диёри ана ўша дорул куфрдир, ибни Хажар уни шархида келтирганки: бу ерда дорул куфрдан хижрат қилишни фазли мавжуд. [3]

Росулуллох саллаллоху алайхи васалламни сахобаларини сўзларидан кўриниб турганидек, бу ерда “дорул хижрах” ва “дорус суннах” ва “дорул ислом” ва “дорул фосиқин” ва “доруш ширк” ва “дорул куфр” ва “арзил адувви” ва “балдатул куфр” сўзлари келтирилган ва мана бу номлар росулуллох саллаллоху алайхи васалламни ва сахобаларни замонларидан буён  мавжуд эди, мана бу сўзлар ахли суннат деб маъруф бўлган мазхаб имомларини ё хатто 12 имомлик шиъаларни ва зайдийларни, хаворижларни, зохирийларни …….. ижтиходидан келиб чиққан нарса  эмас.

Бу ерда мени зехнимга келган ва баъзиларга савол бўлиб қолган нуқталардан бири шуки: нима учун мусулмонлар мана шунча истелохни орасидан “дорул куфр” ва “дорул ислом” деган истелохни танлаб олишган? Аллох таоло мархамат қиладики:

وَإِن نَّکَثُواْ أَیْمَانَهُم مِّن بَعْدِ عَهْدِهِمْ وَطَعَنُواْ فِی دِینِکُمْ فَقَاتِلُواْ أَئِمَّةَ الْکُفْرِ إِنَّهُمْ لاَ أَیْمَانَ لَهُمْ لَعَلَّهُمْ یَنتَهُونَ ‏(توبه/12)

Агар ахдлашганларидан кейин қасамларини бузсалар ва сизларнинг динингизга тош отсалар, у холда (бу кирдикорларидан) тўхташлари учун куфр етакчиларига қарши жанг қилингиз! Зеро, улар учун хеч қандай қасам йўқдир. ( яъни ,улар мудом ўзлари ичган қасамларини бузаверадилар).

Бу ерда аллох таоло “кофирларнинг рахбарлари” демади ,балки “куфр” рахбарлари яъни “аимматул куфр” деган, аллох таоло бу ерда “куфр”ни охирги хабар  бўлмиш “ислом”ни баробарига қўйган. Мусулмонлар хам мана бундай кофир рахбарлар томонидан идора қилинадиган “куфр” хокимиятини остидаги диёрларга “дорул куфр” деб ном беришган; “ислом” хокимияти остидаги ерларга эса ана ўшанча истелохларни орасидан “дорул ислом” номини танлашган, албатта баъзи ўринларда “дорул мухажирин” ё “дорул муслимин” ё “дорус суннах” калималари хам келтирилган, аммо “ислом” калимаси аллох таолони охирги шариатига тегишли диёрларни сифатлашда хамма нарсани қамраб  олишга қодир, шунга ўхшаш “куфр” калимаси хам кенг миқёсда кўп нарсаларни ўз ичига олганлиги боис танланган.(давоми бор……


[1]امام بخاري رحمه الله تحت (باب كراهية السفر بالمصاحف إلى أرض العدو) 2990 وامام مسلم  تحت (باب النهي أن يسافر بالمصحف إلى أرض الكفار إذا خيف وقوعه بأيديهم)

[2]بخاري (حديث 439)

[3](فتح الباري) 1/ 535.

دیدگاهتان را بنویسید

نشانی ایمیل شما منتشر نخواهد شد. بخش‌های موردنیاز علامت‌گذاری شده‌اند *