Турли –хил исломий мазхаблардаги дорул ислом ва дорул куфрни таърифи.

Турли –хил исломий мазхаблардаги дорул ислом ва дорул куфрни таърифи.

(2-қисм)

Моликий мазхаби: моликийлар дорул куфр хақида айтишадики: кофирларни хукми зохир ва жорий бўладиган диёрдир. Табиатан исломий ахкомлар зохир бўлиб ижро мархаласига етган бўлса,бу ерларни дорул ислом дейилади. [1]

Мана бу заминада имоми Молик   фатхдан олдинги мушрикларни хокимияти остидага макка хақида айтадики:

وَكَانَتْ الدَّارُ يَوْمئِذٍ دَارَ الْحَرْبِ لِأَنَّ أَحْكَامَ الْجَاهِلِيَّةِ كانَتْ ظَاهِرَةً يَوْمئِذٍ.[2]

макка мана бу замонда дорул харб эди, чунки жохилият ахкомлари у ерда хокимият юргизар эди.

Шофеъий мазхаби: имоми Шофеъий рохимахуллох шундай фикрдаги, ер юзи ягона “дар” бўлиб мана бу тақсимот аслга хилоф бўлган ишдир. Бундан мақсад шуни айтмоқчи бўляптики, ер юзи аллохга тегишлидир ва ягонадир,у дорул куфрга айлантирилмайди. Ер юзи аслида ислом учун ягона дардир, дорул исломни тақсимланмаслиги керак, ер юзини икки дарга тақсимланиши бегона ва аслга хилоф иш, кофирларнинг ислом хокимиятини эгаллаб олдик деган саркашликлари сабабли вужудга келгандир.

Аллох таоло мархамат қиладики:

وَلِلَّهِ مُلْكُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَمَا بَيْنَهُمَا (مائده/17)

Аллох мана бу ерни яратгандан сўнг уни молики хам у зотни ўзидир, яъни мутасаррифи таквинийдир

«لِلَّهِ مُلْكُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَمَا فِيهِنَّ ۚ وَهُوَ عَلَىٰ كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ» (مائده/120)

Аллохдан ўзгаси ер юзида мутасаррифи ташриъий бўлмаслиги хам жуда хам табиий ишдир. Халқ қилиш яратиш аллохникидир, амр ва хукм хам аллох таолони ўзиникидир.

أَلَا لَهُ الْخَلْقُ وَالْأَمْرُ ۗ تَبَارَكَ اللَّهُ رَبُّ الْعَالَمِينَ. (اعراف/54)

Имоми Шофеъий рохимахуллохни назари бўйича жахонни “дорул ислом” ва “дорул куфр”га тақсим бўлиши башар жахонига юкланган вазият сабаблидир,бу  ислом талаб қилган нарса хам эмас ва ислом бу тақсимотга рози хам бўлмайди,машруъ хам  эмас ,аммо мавжуддир; охирги пайғамбаримиз саллаллоху алайхи васалламни шариатлари хамма инсонларга хокимият қилиш учун келган, чунки бу шариатда  хаммага хос бўлиш хислати бор, исломни охирги мақсади хам инсон жамиятини вохид қудрат остига жамлашдир.

-Аллох таоло қуйидагича мархамат қилади:

«وَمَا أَرْسَلْنَاكَ إِلَّا كَافَّةً لِّلنَّاسِ بَشِيرًا وَنَذِيرًا» (سبأ/ 28)  «قُلْ يَا أَيُّهَا النَّاسُ إِنِّي رَسُولُ اللَّهِ إِلَيْكُمْ جَمِيعًا » (اعراف/ 158)

яъни росулуллох саллаллоху алайхи васаллам хос  бир қавм ва минтақага эмас, барча инсонлар учун жўнатилгандир.

-Аллох таоло мархамат қиладики:

وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنْكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُمْ فِي الْأَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِنْ قَبْلِهِمْ وَلَيُمَكِّنَنَّ لَهُمْ دِينَهُمُ الَّذِي ارْتَضَىٰ لَهُمْ وَلَيُبَدِّلَنَّهُمْ مِنْ بَعْدِ خَوْفِهِمْ أَمْنًا ۚ (نور/55)

Яъни ер юзига хоким бўлиш исломни ва  аллох таолони охирги шариатига мўъмин бўлганларни хаққидир.

Мана бу исломни охирги хадафи ва армонидир, аммо охирги хадафни қўлга киритгунча исталмаган ишларга, ногахоний холатларга дуч келамиз ва зарурат хукми бўйича бу нарсаларни йўлдан олиб ташлангунгача уларни вужудини қабул қилишга мажбурмиз, агар биз уларни қабул қилмасак хам аммо улар мавжуддир ва улар бир офатдек  йўлдан олиб ташланиши лозим. Масалан ўша дорул куфрга ўхшаган нарсалар.

Имоми Шофеъий рохимахуллохни мана бу назарини янада кўпроқ кўриб чиқишга рухсат берасизлар: яхудийлар аллох таолони қўлини баъзи масалаларда боғлиқ деб эътиқод қилишарди.

وَقَالَتِ الْیَهُودُ یَدُ اللّهِ مَغْلُولَةٌ (مائده/64)

Секуляристлар хам ижтимоъий ва хукуматга оид  ва жамиятни ижроъий ишларида мана шу асосга кўра муносабатда бўлишади, улар жуда кўп масалалар бўйича аллох таолони қўлини боғлиқ деб ўйлашади, бундай масалалар бўйича ер юзида ўзларидан бошқа хеч кимни муносиб кўришмайди ва хукумат,қонун ишлаб чиқариш ва одамларни устида хукмронлик қилиш бўйича ўзларини аллох таолодан кўра яхшироқ,юқорироқ деб хисоблашади. Шу сабабли хам ер юзини ўзларини мулки деб санашади, фиръавн хам шу фикрда бўлган эди:

 قَالَ أَجِئْتَنَا لِتُخْرِجَنَا مِنْ أَرْضِنَا بِسِحْرِكَ يَا مُوسَىٰ (طه/57)

Яъни ер юзи Мусоники эмас  уларникидир, мана бу ерда Мусони хеч қандай хаққи йўқ, фақатгина бир фуқаро бўлиб яшаш хаққи бор холос, энди бу хам агар унга бериладиган бўлса,яъни у агар мана бу жамиятга хоким бўлган хокимиятга ва қонунларга эргашган тақдирда берилади, агар секуляристик қонунларга ва секуляристларни хокимиятига эргашмайдиган бўлса аслида аллохни мулки бўлган ,аммо кофирлар ишғол қилиб олган ерни ташлаб кетиши лозим:

وَقَالَ الَّذِينَ كَفَرُوا لِرُسُلِهِمْ لَنُخْرِجَنَّكُم مِّنْ أَرْضِنَا أَوْ لَتَعُودُنَّ فِي مِلَّتِنَا (ابراهیم/13)(давоми бор…..


[1]المقدمات الممهدات لابن رشد 2/285، و بلغة السالک 2/167، و المدونة 3/23) / « الدار التي تظهر وتجري فيها أحکام الکفار»

[2]مالک بن أنس، المدوَّنة الکبری، بیروت، دارالکتب العلمیه ، ۱۹۹۴م. ج۲ ص ۲۲

دیدگاهتان را بنویسید

نشانی ایمیل شما منتشر نخواهد شد. بخش‌های موردنیاز علامت‌گذاری شده‌اند *