Турли –хил исломий мазхаблардаги дорул ислом ва дорул куфрни таърифи.
(6-қисм)
Ибни Муфлах ханбалий рохимахуллох хам айтадики: агар хар қандай жойда мусулмонларни ахкомлари ва қонунлари ғолиб бўлса у ер дорул исломдир, шунингдек агар кофирларни ахкомлари ғолиб бўлса дорул куфрдир, мана бу иккисидан бошқа дар,диёр мавжуд эмас. .[1]
Ибни Қоййим хам мана шу мазмунда келтирадики:
«دَارُ الْإِسْلَامِ هِيَ الَّتِي نَزَلَهَا الْمُسْلِمُونَ، وَجَرَتْ عَلَيْهَا أَحْكَامُ الْإِسْلَامِ، وَمَا لَمْ تَجْرِ عَلَيْهِ أَحْكَامُ الْإِسْلَامِ لَمْ يَكُنْ دَارَ إِسْلَامٍ .
уламолар жумхури айтишадики, мусулмонлар сокин бўлиб яшайдиган ва ислом ахкомларини ижро қилинадиган минтақа дорул исломдир; аммо агар бу минтақада ислом ахкомлари ижро қилинмаса, мана бу минтақа дорул исломга ёпишган бўлса хам дорул ислом хисобланмайди.[2]
Зохирий мазхаби:
Ибни Хазм Андалусий мухлада айтадики: исломий салтанат ( ё исломий хукумат) ғолиб бўлган диёрга дорул ислом дейилади, ахкомларни иқома қилиш салтанат( хукумат) томонидан бажарилади, шундай бўлгач ислом ғолиб бўлган салтанатда уни ахкомлари иқома қилинади. [3]
Қонун ва хокимият ўзи билан бирга қудрат ва ғалабани олиб келади, унда ўзини диндаги тўрт мафхуми ва маъносини намойишга қўяди. Шунга асосланган холда ибни зохирий мазхабидаги ибни Хазм Андалусийга ўхшаган уламолар айтишадики:
لِأنَّ الدَّارَ إنَّمَا تُنْسَبُ لِلْغَالِبِ عَلَيْهَا، وَالْحَاكِمُ فِيهَا، وَالْمَالِكُ لها[4].
У ерда ғолиб бўлган тарафга диёрни нисбатланади, у ерни хокими ва ғолиби бўлган тарафга.
Зайдий шиъалари:
Зайдийлар ва мухлани сохибига ўхшаган кишиларни эътиқоди бўйича, Мухаммад ибни Закия рохимахуллохдан сайр китобини унвони остида ривоятлар сақланиб қолган, унда дорул исломга ва дорул куфрга ва дорул харбга ва жанг,сулх ва жиходга тегишли бошқа ишларга алоқадор масалалар мавжуддир. Аммо кейинроқ исломий хукуматга тегишли бахсларни,масъулиятларни ,хокимни вазифаларини ўз ичига қамраб олади.
Зайдий шиъаларини фикрича,имоми Абу Ханифа рохимахуллох зайдий бўлган ва Мухаммад ибни Нафас Закия рохимахуллохга байъат берган. Албатта имоми Абу Ханифа рохимахуллохнинг золимларни қаршисидаги инқилобий фикрлари ва имоми Абу Ханифа рохимахуллохни зиндонда мана шу кўз-қарашини орқасидан ўлдирилиши зайдийларнинг назарини яна кучайтирган эди; мана бундан ташқари имоми Молик рохимахуллох Нафас Закия рохимахуллохни гурухини химоя қилишга ва Абу Жаъфарга берилган мажбурий байъатни синдиришга фатво беради, шу сабабли хам зайдийларнинг дорул ислом ва дорул куфр хақидаги кўз-қарашларини ханифийларни ва моликийларни назаридан фарқи йўқ.[5](давоми бор…..
[1] الآداب الشرعية 1/ 231-212 / عبد الله محمد بن مفلح المقدسي ، الآداب الشرعية، المحقق: شعيب الأرناؤوط – عمر القيام ، بیروت، مؤسسة الرسالة، ۱۴۱۹ – ۱۹۹۹ ج۱/ص۲۳۱ / فكل دار غلب عليها أحكام المسلمين فدار الإسلام، وإن غلب عليها أحكام الكفار فدار الكفر، ولا دار لغيرهما .
[2]أحكام أهل الذمة لابن القيم: 1/ 366، ط دار العلم للملايين 1983. / «قال الجمهور: دار الإسلام هي التي نزلها المسلمون وجرت عليها أحكام الإسلام، وما لم تجر عليه أحكام الإسلام لم يكن دار إسلام وإن لاصقها، فهذه الطائف قريبة إلى مكة جدا ولم تصر دار إسلام بفتح مكة وكذلك الساحل»
[3]المحلی 13/140) / بأنها الدار التي تغلب عليها السلطة الإسلامية وإقامة الْحکام تأتي تبعاً للسلطة فما دام أن السلطة الغالبة هي سلطة الإسلام أقيمت أحکامه .
[4]المحلى 11/251 )
[5]الغریری، 2006: 211-212