Турли –хил исломий мазхаблардаги дорул ислом ва дорул куфрни таърифи.

Турли –хил исломий мазхаблардаги дорул ислом ва дорул куфрни таърифи.

 (матлабни комил матни)

Бисмиллах валхамдулиллах. Аммо баъад: ассаламу алайкум ва рохматуллох ва барокатух

 Қуръон ва суннатдаги ва сахобаларни сўзларидаги “дар” мавзусини кўриб чиққанимиздан сўнг, икки диёрга тақсим қилиниши исломий турли-хил мазхаблардаги фуқахолар асридан ва ижтимоъий фиқх вужудга келишидан  ва ахли фиқхни ўртасида миллатлараро алоқаларга тегишли масалалар девон қилинишидан олдин мавжуд бўлганини тушуниб олдик, энди исломий турли-хил мазхаблар дорул ислом ва дорул куфр хақида нима дейишгани билан танишамиз.

Ханафий мазхаби: ханафий мазхабидаги Сархисий рохимахуллох мана бу мазхабни катта кишилари бўлмиш Абу Юсуф ва Мухаммад Шайбоний рохимахуллохдан нақл қиладики дорул ислом яъни: ислом хукми хоким бўлган жой хисобланади

«وَكُلُّ مَوْضِعٍ كَانَ الظَّاهِرُ فِيهِ حُكْمُ الْإِسْلَامِ[1]

Сархисий рохимахуллох бошқа бир ўринда айтадики: бир диёрда исломий ахкомлар ва қонунлар ижро қилиниши билан “дорул муслимин”га мусулмонларни диёрига  айланади.[2].

Косоний рохимахуллох хам айтадики: хар қандай “дар” ё исломга қўшилади ё куфрга, агар унда исломий ахкомлар татбиқ қилинадиган бўлса бунда “дар” исломга қўшилади, агар куфр ахкомлари татбиқ қилинадиган бўлса у “дар” куфрга қўшилади,…..зеро ислом ва куфрни зохир бўлиши уларнинг  ахкомларини зохир бўлишига боғлиқ.[3]

Ханафий мазхабидаги ибни Обидин айтадики: дорул харбда исломий ахкомлар ижро қилиниши билан дорул исломга айланади. [4]

Косоний “бадоиус саноъий”да айтадики: бизларни асхобларимизни ўртасида (яъни ханафий мазхабидагиларни орасида) агар дорул куфрга ислом ахкомлари татбиқ қилинадиган бўлса бу диёр дорул исломга айланиши хақида ихтилоф мавжуд эмас. [5]

Шу шаклда ханафийлар дорул куфрни таърифи хақида айтишадики: кофирларнинг раисини амри ва хукми ижро қилинадиган диёрда мусулмонлар кофирлардан қўрқишади, шунингдек дорул куфрда салтанат мусулмонлар учун эмас ва у ерда куфр ахкомлари ғолибдир. [6]

Моликий мазхаби: моликийлар дорул куфр хақида айтишадики: кофирларни хукми зохир ва жорий бўладиган диёрдир. Табиатан исломий ахкомлар зохир бўлиб ижро мархаласига етган бўлса,бу ерларни дорул ислом дейилади. [7]

Мана бу заминада имоми Молик   фатхдан олдинги мушрикларни хокимияти остидага макка хақида айтадики:

وَكَانَتْ الدَّارُ يَوْمئِذٍ دَارَ الْحَرْبِ لِأَنَّ أَحْكَامَ الْجَاهِلِيَّةِ كانَتْ ظَاهِرَةً يَوْمئِذٍ.[8]

макка мана бу замонда дорул харб эди, чунки жохилият ахкомлари у ерда хокимият юргизар эди.

Шофеъий мазхаби: имоми Шофеъий рохимахуллох шундай фикрдаги, ер юзи ягона “дар” бўлиб мана бу тақсимот аслга хилоф бўлган ишдир. Бундан мақсад шуни айтмоқчи бўляптики, ер юзи аллохга тегишлидир ва ягонадир,у дорул куфрга айлантирилмайди. Ер юзи аслида ислом учун ягона дардир, дорул исломни тақсимланмаслиги керак, ер юзини икки дарга тақсимланиши бегона ва аслга хилоф иш, кофирларнинг ислом хокимиятини эгаллаб олдик деган саркашликлари сабабли вужудга келгандир.

Аллох таоло мархамат қиладики:

وَلِلَّهِ مُلْكُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَمَا بَيْنَهُمَا (مائده/17)

Аллох мана бу ерни яратгандан сўнг уни молики хам у зотни ўзидир, яъни мутасаррифи таквинийдир

«لِلَّهِ مُلْكُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَمَا فِيهِنَّ ۚ وَهُوَ عَلَىٰ كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ» (مائده/120)

Аллохдан ўзгаси ер юзида мутасаррифи ташриъий бўлмаслиги хам жуда хам табиий ишдир. Халқ қилиш яратиш аллохникидир, амр ва хукм хам аллох таолони ўзиникидир.

أَلَا لَهُ الْخَلْقُ وَالْأَمْرُ ۗ تَبَارَكَ اللَّهُ رَبُّ الْعَالَمِينَ. (اعراف/54)

Имоми Шофеъий рохимахуллохни назари бўйича жахонни “дорул ислом” ва “дорул куфр”га тақсим бўлиши башар жахонига юкланган вазият сабаблидир,бу  ислом талаб қилган нарса хам эмас ва ислом бу тақсимотга рози хам бўлмайди,машруъ хам  эмас ,аммо мавжуддир; охирги пайғамбаримиз саллаллоху алайхи васалламни шариатлари хамма инсонларга хокимият қилиш учун келган, чунки бу шариатда  хаммага хос бўлиш хислати бор, исломни охирги мақсади хам инсон жамиятини вохид қудрат остига жамлашдир.

-Аллох таоло қуйидагича мархамат қилади:

«وَمَا أَرْسَلْنَاكَ إِلَّا كَافَّةً لِّلنَّاسِ بَشِيرًا وَنَذِيرًا» (سبأ/ 28)  «قُلْ يَا أَيُّهَا النَّاسُ إِنِّي رَسُولُ اللَّهِ إِلَيْكُمْ جَمِيعًا » (اعراف/ 158)

яъни росулуллох саллаллоху алайхи васаллам хос  бир қавм ва минтақага эмас, барча инсонлар учун жўнатилгандир.

-Аллох таоло мархамат қиладики:

وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنْكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُمْ فِي الْأَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِنْ قَبْلِهِمْ وَلَيُمَكِّنَنَّ لَهُمْ دِينَهُمُ الَّذِي ارْتَضَىٰ لَهُمْ وَلَيُبَدِّلَنَّهُمْ مِنْ بَعْدِ خَوْفِهِمْ أَمْنًا ۚ (نور/55)

Яъни ер юзига хоким бўлиш исломни ва  аллох таолони охирги шариатига мўъмин бўлганларни хаққидир.

Мана бу исломни охирги хадафи ва армонидир, аммо охирги хадафни қўлга киритгунча исталмаган ишларга, ногахоний холатларга дуч келамиз ва зарурат хукми бўйича бу нарсаларни йўлдан олиб ташлангунгача уларни вужудини қабул қилишга мажбурмиз, агар биз уларни қабул қилмасак хам аммо улар мавжуддир ва улар бир офатдек  йўлдан олиб ташланиши лозим. Масалан ўша дорул куфрга ўхшаган нарсалар.

Имоми Шофеъий рохимахуллохни мана бу назарини янада кўпроқ кўриб чиқишга рухсат берасизлар: яхудийлар аллох таолони қўлини баъзи масалаларда боғлиқ деб эътиқод қилишарди.

وَقَالَتِ الْیَهُودُ یَدُ اللّهِ مَغْلُولَةٌ (مائده/64)

Секуляристлар хам ижтимоъий ва хукуматга оид  ва жамиятни ижроъий ишларида мана шу асосга кўра муносабатда бўлишади, улар жуда кўп масалалар бўйича аллох таолони қўлини боғлиқ деб ўйлашади, бундай масалалар бўйича ер юзида ўзларидан бошқа хеч кимни муносиб кўришмайди ва хукумат,қонун ишлаб чиқариш ва одамларни устида хукмронлик қилиш бўйича ўзларини аллох таолодан кўра яхшироқ,юқорироқ деб хисоблашади. Шу сабабли хам ер юзини ўзларини мулки деб санашади, фиръавн хам шу фикрда бўлган эди:

 قَالَ أَجِئْتَنَا لِتُخْرِجَنَا مِنْ أَرْضِنَا بِسِحْرِكَ يَا مُوسَىٰ (طه/57)

Яъни ер юзи Мусоники эмас  уларникидир, мана бу ерда Мусони хеч қандай хаққи йўқ, фақатгина бир фуқаро бўлиб яшаш хаққи бор холос, энди бу хам агар унга бериладиган бўлса,яъни у агар мана бу жамиятга хоким бўлган хокимиятга ва қонунларга эргашган тақдирда берилади, агар секуляристик қонунларга ва секуляристларни хокимиятига эргашмайдиган бўлса аслида аллохни мулки бўлган ,аммо кофирлар ишғол қилиб олган ерни ташлаб кетиши лозим:

وَقَالَ الَّذِينَ كَفَرُوا لِرُسُلِهِمْ لَنُخْرِجَنَّكُم مِّنْ أَرْضِنَا أَوْ لَتَعُودُنَّ فِي مِلَّتِنَا (ابراهیم/13)

бу холатда секуляристларнинг (мушриклар) исломий ақидани мавжудиятини баробаридаги шахсият омили сифатидаги  ватанпарастлик,миллатпарастлик шиорлари ва аллохни шариатидаги қонунларни ижро қилувчиларга қарши одамларни жангга қўзғатишлари янги пайдо бўлган нарса эмас,балки бу офат жуда қадимийдир.

Аммо бу ер аллохга тегишлидир ва аллохни қонунлари унда хукмронлик қилиши лозим ва аллох таоло динни сақлаш учун ўзини ерини бир қисмидан бошқа бир қисмига хижрат қилишга амр қилади:

«…قَالْوَاْ أَلَمْ تَکُنْ أَرْضُ اللّهِ وَاسِعَةً فَتُهَاجِرُواْ فِیهَا …» (نساء/97)

Дархақиқат инсондаги  ер юзига   эгалик қилиш бўйича  хаққини инсондан тортиб олади ва инсоннинг  ер юзида хеч қандай хаққи йўқлигини  кўрсатади. Инсон бир мусофир бўлиб маълум бир муддатдан сўнг мана бу ерни тарк қилиши лозим ва ўзига тегишли таъйинланган ерга кетиши керак. Бир мусофирхонада маълум муддатгача вақтинча  ўтирган кишининг мана бу мусофирхонага эгаман,деб иддао қилиши хақиқатга тўғри келмайдиган нарса .

Мана бу ер юзи аллохни мулки экани хақиқатдир,аллох таоло мархамат қиладики:

یَا عِبَادِیَ الَّذِینَ آمَنُوا إِنَّ أَرْضِی وَاسِعَةٌ فَإِیَّایَ فَاعْبُدُونِ (عنکبوت/56)‏

Эй иймон келтирган бандаларим, шак-шубха йўқки, менинг ерим кенг, каттадир. Бас, сизлар менгагина ибодат қилингиз! ; аммо “хозирги вазиятга” қараган пайтимизда аллохни ерига кофирлар эгалик қилаётганига гувох бўламиз, улар ер “бизларни еримиз” дейишади, аллох таоло хам улардаги “мавжуд вазиятга” муносиб равишда мархамат қиладики:

وَأَوْرَثَکُمْ أَرْضَهُمْ وَدِیَارَهُمْ وَأَمْوَالَهُمْ وَأَرْضاً لَّمْ تَطَؤُوهَا وَکَانَ اللَّهُ عَلَى کُلِّ شَیْءٍ قَدِیراً ‏(احزاب/27)

Ва сизларни уларнинг ерларига, ховли-жойларига, молу мулкларига ва (хали) сизларнинг оёқларингиз етмаган ерларга ворис қилди. Аллох хар бир нарсага қодир бўлган зотдир.

Бу ерда аллох таоло ишора қилаётган кофирларнинг ер юзига хукмронлик қилишлари аслида ўткинчи,вақтинчалик нарсадир, аслида моликият аллох таолоникидир, эътиборли суратда мўъминларни ва муттақинларни ихтиёрига берган,мўъминлар учун худди дарёдаги балиққа ўхшаш чегара мавжуд эмас. Мана бу ерларда туғилган ва бир неча аср давомида сокин бўлган кофирларнинг мавжудлиги, уларнинг бу ерда хақлари борлигига далолат қилмайди,чунки:

وَلَقَدْ کَتَبْنَا فِی الزَّبُورِ مِن بَعْدِ الذِّکْرِ أَنَّ الْأَرْضَ یَرِثُهَا عِبَادِیَ الصَّالِحُونَ ‏(انبیاء/105)

Дархақиқат биз (лавхул махфузда) зикр қилгандан сўнг забурда: “албатта (жаннатнинг) ерига менинг солих бандаларим ворис бўлурлар”,деб ёзиб қўйгандирмиз.

Эътиборли суратда эгалик қилиш қўлдан қўлга ўтади,шахсдан шахсга қоладиган нарса, бошқалар уни меърос қилиб олиш хуқуқига эга, аммо “илми фароиз”да шахсни  ирс ва меърос масаласида келган нарса шуки, хар қандай одам меъросхўр бўлиб кетавермайди, балки меъросга хақли бўлган кишиларгина аллохни шариатидаги қонунларга мувофиқ равишда меъросхўр бўла олади.

Шундай экан аллох таолони назари бўйича хар қандай киши ер юзига меъросхўр бўлиш хаққига эга эмас. Мана бу ташриъий аслдир, аммо воқеият ва “мавжуд вазият” мана бу аслга мувофиқ келмайди ва ер мусулмонлар билан кофирларни ўртасида тақсим бўлган ва дорул ислом ва дорул куфр ,доруш ширк ва дорул муслимин ва дорул фосиқин деб номланган.

Ерни мана бу икки “дар”га тақсим бўлиши хам қилиниши лозим бўлган ишдир:

 -Модомики ер юзида аллохни дини ўзини тўрт мафхуми билан бирга хукмронлик  қилиши керак экан

« کَلِمَةُ اللَّهِ هِيَ الْعُلْيا» (توبه/40)

куфр калимаси паст,қийматсиз қилиниб йўқотилиши лозим.

-Модомики  ер юзига рахбарлик  қилиш исломни хаққи бўлар  экан, кофирлар мана бу хокимиятни қабул қилишмайди ва аллохни шариатини қонунлари ер юзида татбиқ қилинишига қарши мўъминлар билан жанг қилишади ва ер юзига аллохни шариатидаги қонунлар  хукмронлик қилишига тўсқинлик қилмоқчи бўлишади.

Шунга қарамасдан мўъминлар кофирларларнинг ер юзидаги хокимиятларини,уларнинг дорул куфрларини расмий тан олишга ва шаръий деб санашга  хақлари йўқ, чунки хокимият иззатни жинсидан бўлади ва иззат хам фақат танхо аллохга ва уни росулига,мўъминларга тегишлидир:

وَلِلَّهِ الْعِزَّةُ وَلِرَسُولِهِ وَلِلْمُؤْمِنِينَ وَلَٰكِنَّ الْمُنَافِقِينَ لَا يَعْلَمُونَ»(منافقون/8)

Холбуки, куч-қудрат аллохники, унинг пайғамбариники ва мўъминларникидир. Лекин мунофиқлар (буни) билмаслар.

Бир мўъмин бўлиб ўтган мана бу  ишга иқрор бўлиши мумкин,чунки у мавжуддир,аммо уни шаръий эканлигига ва кофирларни хокимиятини хақ эканига иқрор бўлишга рухсати йўқ. Иқрор бўлиш билан уни шаръий эканини эътироф қилишни ўртасида катта  фарқ бор.

Кофирлар исломий хукуматни мавжуд эканига иқрор бўлишади, чунки бор; аммо харгиз уни ер юзига хокимият қилиши кераклигини қабул қилишмайди, бир нарсани борлигига эътироф қилиш билан уни тўғри эканига эътироф қилишни орасида жуда  катта фарқ бор.

Имоми Шофеъий хам кофирларни ер юзига хокимият қилишларини расмий холатда тан олмайдилар,аммо мана бундай исталмаган холатда вужудга келган шароитда ва вужудга келган “мавжуд вазиятда” имоми Шофеъий рохимахуллох уммунда айтадики: Абу Суфён ибни Харб дарул хузоъада (хузоъа водийсида) мусулмон бўлади ва у ер дорул ислом эди ва уни аёли Утбани қизи Хинд кофир эди ва маккада яшарди,макка эса у пайтда дорул куфр бўлган, сўнгра Хинд иддада бўлган пайтида исломни қабул қилди,макка ахли хам исломни қабул қилишган эди,энди макка дорул исломга айланади ва Сафвон ибни Умайяни ва Икрима ибни Аби Жахлни аёллари хам исломни қабул қилишади ва бу иккови исломда мустахкам бўлишади,аммо уларни эрлари мағлубиятга учраб бахрайн томонга қочиб кетишган эди, у ерлар дорул куфр бўлган, сўнг қайтиб келишади ва исломни қабул қилишади, аммо уларни аёллари иддада ўтиришган эди ва росулуллох саллаллоху алайхи васаллам уларни аввалги никохлари бўйича мустақар қилдилар.[9].

Имоми Шофеъий “уммун”да мусулмонларни қонига тегишли жуда мухим масала хақида айтадики: мусулмон қаерда бўлишидан қатъий назар уни қони харомдир, агар мусулмонни бир киши қасддан ўлдирадиган бўлса албатта қасос олиниши керак, агар қасддан бўлмаса каффора яъни дия беради,буни иллати хақида айтадики:

 “وإنّما يَحْرُمُ الدّمُ بالإيمانِ كان المؤمنُ في دارِ حربٍ أو دارِ إسلامٍ”

мўъмин шахс дорул харбда бўлиши ё дорул исломда бўлишидан қатъий назар уни қони иймони сабабли харом бўлади. Бошқа бир ўринда худди шу “уммун” китобида имоми Шофеъй айтадики:

مما يَعقِلُه المسلمونَ ويجتمعون عليهِ: أنَّ الحلالَ في دارِ الإسلامِ حلالٌ في بلادِ الكفرِ، والحرامَ في بلادِ الإسلامِ حرامٌ في بلادِ الكفر”.

мусулмонларни фикрлаши таъсирида ижтимоъ қилинган  назар шуки: дорул исломда халол бўлган нарса дорул куфрда хам халол бўлади, дорул исломда харом бўлган нарса дорул куфрда хам харом бўлиб қолади.

Бу ерда ер юзини икки “дар”га тақсим бўлиши сабабли ислом шариати хос минтақаларда,иқлимлардагина ўзини хос шароитда бўла олади ,дегани эмас.

Умуман айтганда шофеъий мазхаби дорул исломни таърифи хақида айтадики: агар у ерда мусулмонлар бўлмаган тақдирда хам бу диёрда исломий давлатни раисини қудрати хукмронлик қилса, бу дорул исломдир. Ибни Хажар Асқалоний айтадики:  агарчи ундаги сокин кишилар ахли зимма ё ахли ахд бўлса хам бизларни тасарруфимиздаги диёр дорул исломдир.[10].[11]

Абул Қосим шофеъий рохимахуллох айтадики: албатта у ерда мусулмонлар  бўлишлиги керак ,деган нарса дорул исломни шартларида мавжуд эмас, балки бу диёрнинг  ислом қонунлари ва мусулмон рахбарининг  ихтиёрида бўлишини ўзи кифоя қилади. [12]

Шавконий рохимахуллох хам айтадики: дорул исломни дорул куфрдан ташхис беришни меёри калимани зохир бўлишидадир; агар амр ва нахий  қонунлари,дастурлари бир диёрда,маконда ислом ахлини ихтиёрида бўлар экан ва кофирлар бу ерда ўзларини куфрларини ошкор қилишга қодир бўлмас эканлар,магар шариат қонунлари унга таъйинлаган каналдангина қодир бўлишса, бу холатда бундай диёр дорул исломдир, шунингдек агар буни акси бўладиган бўлса у холатда бу диёр дорул куфр бўлади.  .[13]

Ханбалий мазхаби:

Аби Яълий ханбалий рохимахуллох айтадики: куфр ахкомлари эмас,балки ислом ахкомлари ғалаба қилган диёрга дорул ислом дейилади ва ислом ахкомлари эмас, балки куфр ахкомлари ғолиб бўлган диёрга эса дорул куфр дейилади. Демак ханбалийлар хам дорул куфр хақида  айтишадики: у ерда куфр ахкомлари  ғолиб бўлиб хокимият юргизган  диёр  дорул куфрдир. [14][15]

Ибни Муфлах ханбалий рохимахуллох хам айтадики: агар хар қандай жойда  мусулмонларни ахкомлари ва қонунлари ғолиб бўлса у ер дорул исломдир, шунингдек агар кофирларни ахкомлари ғолиб бўлса дорул куфрдир, мана бу иккисидан бошқа дар,диёр мавжуд эмас. .[16]

Ибни Қоййим хам мана шу мазмунда келтирадики:

«دَارُ الْإِسْلَامِ هِيَ الَّتِي نَزَلَهَا الْمُسْلِمُونَ، وَجَرَتْ عَلَيْهَا أَحْكَامُ الْإِسْلَامِ، وَمَا لَمْ تَجْرِ عَلَيْهِ أَحْكَامُ الْإِسْلَامِ لَمْ يَكُنْ دَارَ إِسْلَامٍ .

уламолар жумхури айтишадики, мусулмонлар сокин бўлиб яшайдиган ва ислом ахкомларини ижро қилинадиган минтақа дорул исломдир; аммо агар бу минтақада  ислом ахкомлари ижро қилинмаса, мана бу минтақа дорул исломга ёпишган бўлса хам  дорул ислом хисобланмайди.[17]

Зохирий мазхаби:

Ибни Хазм Андалусий мухлада айтадики: исломий салтанат ( ё исломий хукумат) ғолиб бўлган диёрга дорул ислом дейилади, ахкомларни иқома қилиш салтанат( хукумат) томонидан бажарилади, шундай бўлгач ислом  ғолиб бўлган салтанатда уни ахкомлари иқома қилинади. [18]

Қонун ва хокимият ўзи билан бирга қудрат ва ғалабани олиб келади, унда ўзини диндаги тўрт мафхуми ва маъносини намойишга қўяди. Шунга асосланган холда ибни зохирий мазхабидаги ибни  Хазм Андалусийга ўхшаган уламолар айтишадики: 

لِأنَّ الدَّارَ إنَّمَا تُنْسَبُ لِلْغَالِبِ عَلَيْهَا، وَالْحَاكِمُ فِيهَا، وَالْمَالِكُ لها[19].

У ерда ғолиб бўлган тарафга диёрни нисбатланади, у ерни хокими ва  ғолиби бўлган тарафга.

Зайдий шиъалари:

Зайдийлар ва мухлани сохибига ўхшаган кишиларни эътиқоди бўйича, Мухаммад ибни Закия рохимахуллохдан сайр китобини унвони остида ривоятлар сақланиб қолган, унда дорул исломга ва дорул куфрга ва дорул харбга ва жанг,сулх ва жиходга тегишли бошқа ишларга алоқадор масалалар мавжуддир. Аммо кейинроқ исломий хукуматга тегишли бахсларни,масъулиятларни ,хокимни вазифаларини ўз ичига қамраб олади.

Зайдий шиъаларини фикрича,имоми Абу Ханифа рохимахуллох зайдий бўлган ва Мухаммад ибни Нафас Закия рохимахуллохга байъат берган. Албатта имоми Абу Ханифа рохимахуллохнинг золимларни қаршисидаги  инқилобий фикрлари ва имоми Абу Ханифа рохимахуллохни зиндонда мана шу кўз-қарашини орқасидан ўлдирилиши зайдийларнинг назарини яна кучайтирган эди; мана бундан ташқари имоми Молик рохимахуллох Нафас Закия рохимахуллохни гурухини химоя қилишга  ва Абу Жаъфарга берилган мажбурий байъатни синдиришга  фатво беради, шу сабабли хам зайдийларнинг дорул ислом ва дорул куфр хақидаги кўз-қарашларини ханифийларни ва моликийларни назаридан фарқи йўқ.[20]

12 имомлик шиъалар:

Васоилиш шиъада дорул харб истелохи 6 ривоятда ва дорул ислом истелохи эса 14 ривоятда такрорланган, масалан имоми Жаъфар Содиқ рохимахуллохдан ривоят қилинишича, росулуллох саллаллоху алайхи васаллам мархамат қиладиларки:

« إنّي بَريءٌ مِن كُلِّ مُسلِمٍ نَزَلَ مَع مُشرِكٍ في دارِ الحَربِ .»[21]

“Дорул харбда мушриклар билан бирга яшайдиган мусулмондан мен безорман.”

Ташайъю асарларини кўпида дорул исломни намуналарига ишора қилинган бўлса хам, аммо жаъфарий шиъалари мана бу хона,яшаш жойи хақида ислом шахри,диёри ё дорул ислом дейишади: дорул ислом исломий хукумат остида бўлган ва ислом ахкомлари ижро қилинадиган макондир. Ислом хокимияти ва бошқарувидан ташқаридаги диёрларга ва давлатларга дорул куфр дейилади, у ерда ислом ахкомлари пиёда қилинмайди ва уни хокимияти хам ғайри илохий қонунларга асосланган. [22]

Шайх Шамсиддин Мухаммад шахиди аввал деб машхур бўлган киши эдилар, у киши шиъаларни ўртасида фуқахоларни энг фақихи бўлиб танилгандир, “дорул ислом”ни қуйидагича таърифлаганлар: дорул исломдан манзур ва мурод шуки, у ерда ислом ахкомлари кириб борган бўлиши ва кофир бўлмаслиги керак,магар паймон тузган холда сокин бўла олади. Шубхасиз аллохни шариатидаги қонунларни ва ахкомларни ижро қилиниши ва кириб бориши ва кофирлар билан паймон тузиш фақатгина хукуматни воситасида мумкин бўлади холос. Шундай экан 12 имомлик шиъаларни назари бўйича ислом жахонини жуғрофияси исломий хукумат хукмронлиги остидаги ва аллохни шариатидаги қонунлар пиёда қилинадиган диёрлардир. Шахид Соний  ва шайх Тусий,Хулий ва оятуллох Хумайний ва бошқалар хам мана шу назарга эгадурлар. [23][24][25]

Доктор Вахбах Зухайлий мусулмон фуқахоларининг жумхурини назарини жамлаган холда айтадики: исломий хукумат хукмронлиги остида бўлган ва ислом ахкомлари  у ерларга кириб борган ва ислом шиорлари иқома қилинадиган  минтақага дорул ислом дейилади .[26]

سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ وَبِحَمْدِكَ، لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ، أَسْتَغْفِرُكَ وَأَتُوبُ إِلَيْكَ

والسلام علیکم و رحمة الله و برکاته


[1]فَكُلُّ مَوْضِعٍ ظَهَرَ فِيهِ حُكْمُ الشِّرْكِ فَالْقُوَّةُ فِي ذَلِكَ الْمَوْضِعِ لِلْمُشْرِكِينَ فَكَانَتْ دَارَ حَرْبٍ، وَكُلُّ مَوْضِعٍ كَانَ الظَّاهِرُ فِيهِ حُكْمُ الْإِسْلَامِ فَالْقُوَّةُ فِيهِ لِلْمُسْلِمِينَ / (المبسوط 12-258) همچنین نگاه کنید به : “المبسوط” (10/114)، و”بدائع الصنائع” للكاساني (7/ 130)، و”المعتمد” لأبي يعلى (267)، و”الآداب الشرعية” لابن مفلح (1/212)این مذهب حنفی هاست. /

[2](السیر الکبیر 5/2197) / والدار تصیر دارالمسلمین بإجراء أحکام الإسلام

[3] (بدائع الصنائع للکاسانی 9/4375)/ إن كل دار مضافة إما إلی الإسلام وإما إلی الکفر، وإنما تضاف الدار إلی الإسلام إذا طُبقت فيها أحکامه، وتضاف إلی الکفر إذا طبقت فيها أحکامه، كما تقول الجنة دارالسلام والنار دار البوار، لوجود السلامة فی الجنة والبوار فی النار، ولْن ظهور الإسلام أو الکفر بظهور أحکامهما

[4]الدر المحتار 4/ 356 ) / ودار الحرب تصير دار الإسلام بإجراء أحكام أهل الإسلام فيها»

[5]“لا خلافَ بين أصحابنا في أنّ دارَ الكفر تصير دارَ إسلامٍ بظهور أحكامِ الإسلام فيها”.

[6]اصطلاحات الفنون2/265، و المبسوط 10/114 / الدار التي يجري فيها أمر رئيس الکافرين ويخاف فيها المسلمون من الکفار، فعلى هذا تکون دار الکفر هي الدار التي لا يکون فيها السلطان والمنعة للحاكم المسلم والغلبة فيها لْحکام الکفر

[7]المقدمات الممهدات لابن رشد 2/285، و بلغة السالک 2/167، و المدونة 3/23) / « الدار التي تظهر وتجري فيها أحکام الکفار»

[8]مالک بن أنس، المدوَّنة الکبری، بیروت، دارالکتب العلمیه ، ۱۹۹۴م. ج۲ ص ۲۲

[9]الأم 7/360)أسلم أبو سفيان بن حرب بمر وهي دار خزاعة وهي دار الإسلام وامرأته هند بنت عتبة كافرة مقيمة بمکة وهي دارالکفر ثم أسلمت هند في العدة …وأسلم أهل مکة وصارت مکة دارإسلام وأسلمت امرأة صفوان ابن أمية وامرأة عکرمة بن أبي جهل وهما مقيمان في دارالإسلام وهرب زوجاهما إلى ناحية البحرين وهي دار الكفر ثم رجعا فأسلما وأزواجهما في العدة فأقرهم رسول الله على النکاح الْاول 

[10]تحفة المحتاج 4/230)بأنها ما كانت تحت استيلاء رئيس الدولة الإسلامية وإن لم يکن فيها مسلم

[11]تحفة المحتاج 4/222)دار الإسلام ما كانت في قبضتنا وإن سکنها أهل ذمة أو عهد

[12]عبد الكريم بن محمد الرافعي ، شرح الوجيز ، المحقق: علي معوض – عادل عبد الموجود، بیروت ، دار الكتب العلمية ، ۱۴۱۷ هـ – ۱۹۹۷ م ج ۸ ص ۱۴٫ / وليس من شرط دار الإسلام أن يکون فيها مسلمون بل يکتفى كونها في يد الإمام وإسلامه / 

[13]محمد بن علی شوکانی ، السيل الجرار  ، قاهره  ، جنه احیاء التراث الاسلامی۱۴۳۱ق. ج ۴/۵۷۵  / أن الاعتبار بظهور الكلمة، فإن كانت الأوامر والنواهي في الدار لأهل الإسلام بحيث لا يستطيع من فيها من الكفار أن يتظاهر بكفره إلا لكونه مأذونا له بذلك من أهل الإسلام؛ فهذه دار إسلام، وإن كان الأمر بالعكس فالدار بالعكس

[14]قاضي أبي يعلى الحنبلي، المعتمد في أصول الدين، صـ 276، ط دار المشرق ببيروت 1974. / وكل دار كانت الغلبة فيها لأحكام الإسلام دون أحكام الكفر فهي دار إسلام، وكل دار كانت الغلبة فيها لأحكام الكفر دون أحكام الإسلام فهي دار كفر.

[15](المبدع3/313- الانصاف 4/121- المقنع بحاشیته 1/485- کشف القناع 3/43)  / الدار التي تغلب فيها أحکام الکفر

[16] الآداب الشرعية  1/ 231-212 / عبد الله محمد بن مفلح المقدسي ، الآداب الشرعية، المحقق: شعيب الأرناؤوط – عمر القيام ، بیروت، مؤسسة الرسالة، ۱۴۱۹ – ۱۹۹۹ ج۱/ص۲۳۱ / فكل دار غلب عليها أحكام المسلمين فدار الإسلام، وإن غلب عليها أحكام الكفار فدار الكفر، ولا دار لغيرهما .

[17]أحكام أهل الذمة لابن القيم:  1/ 366، ط دار العلم للملايين 1983. / «قال الجمهور: دار الإسلام هي التي نزلها المسلمون وجرت عليها أحكام الإسلام، وما لم تجر عليه أحكام الإسلام لم يكن دار إسلام وإن لاصقها، فهذه الطائف قريبة إلى مكة جدا ولم تصر دار إسلام بفتح مكة وكذلك الساحل»

[18]المحلی 13/140) / بأنها الدار التي تغلب عليها السلطة الإسلامية وإقامة الْحکام تأتي  تبعاً للسلطة فما دام أن السلطة الغالبة هي سلطة الإسلام أقيمت أحکامه .

[19]المحلى 11/251 )

[20]الغریری، 2006: 211-212

[21]وسائل الشيعة / ج‏15 / باب 36 / ص‏101.

[22]عباسعلی عمید زنجانی، فقه سیاسی، چ دوم، تهران، امیرکبیر، 1373، ج 3، ص 233.ص 260 و..

[23]محمدبن مکی العاملی (الشهید الاول)، الدرس الشریعه، ج 3، قم، جامعه مدرسین، 1412، ص 78. / المراد بدار الاسلام ما ینفذ فیه حکم الاسلام فلا یکون بها کافرٌ الاّ معاهدا

[24]علی اکبر کلانتری، پیشین، ص 39 به نقل از آیة الله محمد فاضل لنکرانی، القواعد الفقهیه، ج 1، ص 505.

[25]شهید ثانی، زین الدین بن علی، مسالک الافهام، ج12، ص476.

[26]وهبة الزحیلی، آثار الحرب فی الفقه الاسلامی، دمشق، دارالفکر، الطبعة الرابعه، 1412، ص 169.«هو انّ کلَّ ما دخلَ من البلاد فی محیط سلطان الاسلام و نفذت فیها احکامه و اُقیمت شعائره قد صار من دارالاسلام.»

دیدگاهتان را بنویسید

نشانی ایمیل شما منتشر نخواهد شد. بخش‌های موردنیاز علامت‌گذاری شده‌اند *