Дорул исломни навлари.

Дорул исломни навлари.

(6-қисм)

Агар “жон”ни сақлаб қолиш учун инсон мана бундай холатга тушадиган бўлса ва шундай харомдан панох топадиган бўлса,хатто соғлом таом унга муяссар бўлгунича ундан истеъмол қилиш вожиб бўладиган бўлса,агар истеъмол қилмай ўлиб кетса бир нафсни ўлдирган хисобланиб гунохкор бўладиган бўлса, энди аллохни шариатидаги қонунларни ижро қилувчи хокимиятдан панох топиш ва “жон”га қўшимча равишда “дин”га , “дорул ислом”га, “номус”га, “обрў”га, “мол”га қўшиб  аллохни шариатидаги қонунларга пойбанд бўлган бир мусулмон шахсни мавжудиятини” хам мухофизат қилинган тақдирда , бу қандай жойгохга эга бўлади? Шубхасиз мана бундай хокимиятдан фойдаланиш лозим, ана ўшанча зарурий ишларни босқинчи кофирларни хужумидан химоя қилиш керак.

Бу ерда мана бу мухим қоида яна бошқа бир қоида билан махкамланади:

ما أُبِيحَ لِلضَّرُورَةِ، يُقدَرُ بِقَدَرِهَا.. یعنی «الضَّرُورَةُ تُقَدَّرُ بِقَدَرِهَا»

Зарурат сабабли мубох бўлган нарсадан фақат мана бу заруратни ўртадан кўтарадиган андозада ишлатилади, ундан оширилмайди.

Масалан бир шахс халок бўлишга яқин қолган пайтида очлигини бартараф қилиш учун бошқаларни молидан олишга рухсати бор, ундан бошқа нарсаларни олишга харакат қилмайди. Ёки беморнинг баданидан фалон қисматга қарашгагина  рухсати бор,ундан ошириб юбормайди.

Ёки агар “дорул ислом” бўйича ночорликдан “хилафату ала минхажин нубувват”ни бадали бўлган хукуматлардан фойдалансанг хам, ундан фақат диндаги зарурий бўлган нарсаларни, “дорул ислом”ни, жонни, номусни, обрўни, хонадонни, озодликни, молни,ислохгарлик йўлидаги харакатни мана  бу хукуматни “хилафату ала минхажин нубувват” даражасигача еткизгунгача истефода қила оласан.

“Дорул ислом”ни,”хилафату ала минхажин нубувват”ни  амирал мўъминини ва жаннат ахлидаги ёшларни саййиди ва сарвари саййидимиз Хасан ибни Али розиаллоху анху турган мансабини бўшатиб бериш ва мўъминларни сукут қилиб қараб туришлари хатто атрофидагиларни бевафолиги,тафарруқ, бошбодоқчилик, қурғоқчилик, очлик,  ички мунофиқларни хатари, ошкор кофирларни хатари,ички ва ташқи ярадорларни яраси,умумий қилиб айтганда ислом динини,”дорул ислом”ни  бузулиб кетиш хатарига рўбарў бўлади ва “ночор” холда хукумат масаласи бўйича “зурурат” хукмига биноан, мусулмонларнинг “дорул исломи”,жони, номуси, обрўси,моли ва бошқа зарурий нарсаларини сақлаб қолиш учун тақиқланган бидъатга тан беришга мажбур бўлади. Бу ерда хокимиятни қўлдан бой беришлик динни ва дорул исломни қўлдан бой беришдан кўра пастроқ мартабада туради. Амирал мўъминин Хасан ибни Али розиаллоху анхума иккита зарарни орасидан “ахаффуз зарарайн”ни танлаганлар ва фасоди кўпроғини фасодчини ўзига берадилар, натижада “зарари камроқ” ё “зарари енгилроғи”ни қабул қилишга мажбур бўладилар.

У кишининг шаръий хукуматини ўрнига келган “бадал” хукумат хаддиақал исломни аслини,дорул исломни ва мусулмонларни заъиф суратда бўлса хам мухофизат қиларди, албатта мусулмонларнинг хукумат хаётида шохигарлик,фисқларга ўхшаш катта бидъатлар хам вужудга келган, бугунги кунгача хам хилма-хил нисбатга кўра бор эди, аммо андалусдаги мусулмонларнинг  динини ва “дорул ислом”ини, жонини,номусини, обрўсини, молини  йўқолишига ва муғулларни замонидаги хамлаларга ўхшаш жараёнлар сабабли,хозирги замонда шарқий туркистондан тортиб исломни ғарбигача бўлган диёрларда монеъ бўлиб келди, ташқи кофирларни хамла қилиш эхтимолини йўқотди ва хаворижга ўхшаш  ички бузғунчиларни харакатларини хам чегаралаб тахминан тафтини ўчирди.

(давоми бор…..)

دیدگاهتان را بنویسید

نشانی ایمیل شما منتشر نخواهد شد. بخش‌های موردنیاز علامت‌گذاری شده‌اند *