Дорул исломни навлари.
(7-қисм)
Энди амирал мўъминин Хасан розиаллоху анху ишлатган заруратни андозаси,меъзони қанча бўлган? Агар тарихдаги манбаъларга назар ташлайдиган бўлсак, Хасан ибни Алини муовия билан тузган сулхини шароитларидан бири бўйича муовиядан сўнг ишларни тизгини Хасан ибни Алига берилиши керак эди. Муовия хам мусулмонларга рахбарлик қилишга қодир бўлмаган замонда ишларни тизгини Хасан розиаллоху анхуга топиширишга сўз беради. Ёки ибни Хажар хайматийни айтишича: сулхдаги паймонда шунга қарор қилиндики, муовияни ўрнига келадиган шахсни мусулмонларни шўроси таъйин қилади. [1][2][3]
Демак биз мана бу зарурат ва изтирор холатида “заруроту тубихул махзурот” номли шаръий қоидага биноан, “дорул ислом” да мана бу “бадал” хукуматлар билан муомала қиламиз ва “зарурату туқоддиру биқодариха” номли шаръий қоидага мувофиқ “шўроларни” устувор қилиш ва хукуматни барча ташкилотларини устида “умумий назорат” қилиш ва уни “минхажин нубувват”даги исломий хукумат кўринишига кўтариш йўлида аллохни изни билан юриб борамиз ва жохил дўстлар,огох душманлар бизларни алдашига ё ортга тортишига йўл қўймаймиз.
Демак “дорул ислом”да изтирорий ва зарурат холатида “минхажин нубувват” асосидаги исломий хукуматни ўрнига “бадал” сифатида қабул қилинган хукуматни “исломий изтирорий бадал” деб номланади, чунки у зарурат ва изтирорий холатда ночорликдан “бадал” сифатида қабул қилинган ва “дорул ислом”да исломий мазхабларни бирига кўра улил амр шўросида мусулмонларни ижмоъсига асосан хукумат юргизади.
Мана шу ергача барча исломий мазхаблар муттафиқун қовл бўлишган эди, аммо ўртага мухолиф мазхаб ва бошқа мазхаблар хақидаги ижтиход чиқиб келгач,буни кетидан муносабатлар ва мусулмонларнинг амаллари хам ўзгаради.
Мисол тариқасида келтирадиган бўлсак, ибни Таймия нақл қиладики, Қийравон шахридаги уламолар, фотимийлар (абидиййин) хокимият юргизадиган мисрни дорул харб деб санашар ва мисрни фотимий шиъаларининг хокимларига нисбатан куфр ва иртидод хукмини беришган эди. Албатта ўша замонда мана бу шахарни уламоларидан ташқари “дорул ислом”ни бошқа жойларида бундай фатво берилгани йўқ, бундан сўнг асрлар ўтгач мухаммад ибни абдулваххоб ва барча нажд уламолари хамда уларга эргашганлар фотимийларни муртад дейишиб уларни диёрларини мусайламайи каззобни диёрига ўхшаш дорул харб деб санашади, аммо кўриб чиқадиган бўлсак шофеъийлар ёки моликийлар,ханафийларни уламолари бундай назарга эга бўлишмаган, чунки Салохиддин Айюбий рохимахуллохга ўхшаган кишилар амакиси Ширкух билан бирга мисрдаги фотимийларнинг шиъа мазхабидаги хукуматига ахли китобни насроний кофирларига қарши ёрдамга боради ва йиллар давомида уларнинг вазирлигида жанг вазири, бош вазир мансабида фаолият олиб боради, ўша замонни ўзида хатто ундан сўнг хам танқидга учраган эмас. Сизлар хам худди наждийларга ўхшаб Салохиддин Айюбий рохимахуллохни дорул харбда муртадларни вазири бўлганини тасаввур қиласизларми? [4][5]
Демак мана бу “дорул ислом” имом Ахмад ибни Ханбал рохимахуллохни замонига ўхшаш мўътазилаларнинг “исломий изтирорий бадал хукумати”га ўхшаган хокимият бўлган бўлиши мумкин, мўътазила қуръонни халқига ўхшаш фисқга эътиқод қилишарди ва имоми Ахмад халқи қуръонга эътиқод қилган хар қандай кишини кофир деб санарди. Яъни имоми Ахмад ибни Ханбални назари бўйича мўътазилаларни хокимияти энг камида ахли бидъат деб хисобланган.
(давоми бор…..)
[1]فتح الباري (13/70)
[2]سيراعلامالنبلاء (3/264)
[3]الصواعق المحرقه (2/299)
[4]مجموع الفتاوی 13/178
[5]محمد بن عبدالوهاب در مؤلفات شيخ الإسلام محمد بن عبدالوهاب، القسم الخامس، الرسائل الشخصية ص 220