Нафийи сабилни асли ва исломий иззат.(1) ( 16 бўлим)

Нафийи сабилни асли ва исломий иззат.(1) ( 16 бўлим)

(4-қисм)

Мана бу холатда бу дунёда харгиз аллохни кўролмаганимиздек ва шунингдек қадамларимиз харгиз ерни ёриб киролмаганидек, харгиз қаддимиз хам тоғларни бастига ета олмаганидек, аллох таоло харгиз кофирларнинг мўъминларни устида хукмронлик қилишларига йўл бермайди, 

«وَلَن یَجْعَلَ اللّهُ لِلْکَافِرِینَ عَلَى الْمُؤْمِنِینَ سَبِیلاً» (نساء / 141)

Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам хам мархамат қиладиларки:

«الإسلامُ يَعْلُو ولا يُعْلَى»[1]

“Ислом забт этади ва хукмронликни қўлга киритади,аммо уни устида хукмронлик қилинмайди.”

Жаъфарий шиъалари эътило хадиси сифатида ривоят қилишадики:

«الاسلامُ یعلو ولا یعلی عَلَیهِ والکفّارُ بِمَنزِلَةِ المُوتی ». [2]

Ислом хамиша бошқа миллатлар,мактаблар устидан афзалликка,устунликка эга ва хеч нарса уни устидан устун бўла олмайди ва кофирлар ўликларни ўрнидаги нарсалардир.

Бунга қўшимча фуқахолар ва мусулмонлар шунга ижмоъ қилишганки, исломда кофирларнинг мусулмонларни устида хукмронлик қилиши жоиз бўлиши борасида хеч қандай қоида мавжуд эмас. Шунга ўхшаш гунохсиз мўъминни ўлдириш учун хам хеч қандай йўл йўқ, ёки зино қилиш учун хам йўл берилмаган, ёки мўъминларга қарши жосуслик қилишга хам йўл берилган эмас ва ихтиёрий равишда секуляристларни ( ё араб тили билан айтганда мушрикларни) орасида яшашга хам хеч қандай йўл йўқ, ёки аллохга ширк келтиришга хам хам йўл берилмаган. [3]

Демак аллох таоло кофирларнинг мўъминларни устида хукмронлик қилишлари учун бирон йўлни қолдирган деб тасаввур қилиб бўлмайди, балки кофирлар мўъминларни устидан хукмронлик қилишлари учун мавжуд йўлларни барчасини ёпиб ташлаган; аллох таолони шариатида кофирларнинг мусулмонларни устида хукмрон бўлишларига рухсат берилган қонунни топиб бўлмайди, балки барча оятлар ва росулуллох саллалоху алайхи васалламни хадислари кофирларнинг мўъминларни устидаги хукмронлигини нафий қилади ва кофирларга,уларнинг қонунларига,ахкомларига итоат қилишликни нафий қилиш билан бирга мусулмонларнинг кофирларни устидан хукмронлик қилишлари,озодликлари,олий бўлишларига ишора  қилинган.

Аллох таоло мархамат қиладики:

وَالْمُؤْمِنُونَ وَالْمُؤْمِنَاتُ بَعْضُهُمْ أَوْلِيَاءُ بَعْضٍ (توبه/71)

Мўъмин ва мўъминалар бир-бирларига дўстдирлар. Кофирлар мўъминларни устида хеч қандай вилоятга,бошчиликка эга эмаслар. Кофирлар фақат кофирларни устидагина вилоят,бошчилик қилиша олади; [4]

وَ الَّذِينَ كَفَرُوا بَعْضُهُمْ أَوْلِياءُ بَعْضٍ إِلَّا تَفْعَلُوهُ تَكُنْ فِتْنَةٌ فِي الْأَرْضِ وَ فَسادٌ كَبِيرٌ ‏(انفال/73)

Кофир бўлган кимсалар бир-бирларига дўст-хамкордирлар. (бас эй мўъминлар, сизлар уларни ўзларингизга душман тутингиз). Агар шундай қилмасанглар (яъни мўъминга дўст ва кофирга душман бўлмасанглар), ерда фитна ва катта фасод бўлур.(давоми бор……


[1] أخرجه الروياني في ((مسنده)) (783)، والدارقطني (3/252)، وأبو نعيم في ((تاريخ أصبهان)) (1/92)

[2]شيخ صدوق، من لايحضره الفقيه، ج4،باب ميراث اهل الملل، ص19 / الاسلام يعلو و لايعلي عليه و الکفار بمنزله الموتي لايحجبون و لايورثون

[3]ابوالفضل شکوري، فقه سياسي، ص 330.

[4]((الجامع لمسائل المدونة)) للصقلي (9/76).

دیدگاهتان را بنویسید

نشانی ایمیل شما منتشر نخواهد شد. بخش‌های موردنیاز علامت‌گذاری شده‌اند *