Хавфсизликни таъмин қилиш асли ( 18 бўлим)
(1-қисм)
Аллох таоло хавфсизликни уни зидди билан таъриф қилиб мархамат қиладики:
« وَإِذَا جَاءَهُمْ أَمْرٌ مِنَ الْأَمْنِ أَوِ الْخَوْفِ أَذَاعُوا بِهِ » (نساء/ 83)
Қачон уларга (жангга кетган мусулмон аскарлар хақида) тинчлик ёки хавф-хатар ( яъни ғалаба ёки мағлубият) хабари келса, уни ёйиб юборадилар.
Ёки бўлмасам уни бошқа шева билан сифатлаб мархамат қиладики:
« أَوَلَمْ يَرَوْا أَنَّا جَعَلْنَا حَرَمًا آمِنًا وَيُتَخَطَّفُ النَّاسُ مِنْ حَوْلِهِمْ» (عنکبوت/ 57)
Улар ўзларининг атрофларидан одамлар талон- тарожга дучор бўлаётгани холда биз харамни (яъни маккани) тинч – осойишта қилиб қўйганимизни кўрмадиларми?!
Мана бу хавфсизлик қуръонни кўз-қараши бўйича икки хил суратда, яъни дунёдаги кичик хавфсизлик ва охиратдаги катта хавфсизлик деб баён қилинган. Аллох таоло мархамат қиладики:
الَّذِينَ آمَنُوا وَلَمْ يَلْبِسُوا إِيمَانَهُمْ بِظُلْمٍ أُولَئِكَ لَهُمُ الْأَمْنُ وَهُمْ مُهْتَدُونَ (انعام/82)؛
Иймон келтирган, зулм (ширк) билан аралаштирмаган зотлар – ана ўшалар хотиржам бўлгувчидирлар ва ўшалар хидоят топгувчидирлар.
Мана бу кўз –қараш бўйича мўъминларнинг дунёвий хавфсизлиги охиратдаги хавфсизлигига боғлангандир, асллик охиратдаги хавфсизлик биландир, мана бу шаклда иймон келтирган ва ўзларини иймонларини зулм билан аралаштирмаган кишилар хавфсизликка шойиста бўладилар.
Албатта аллох таоло анъом сурасида амният борасидаги умумий кўз-қарашни Иброхим алайхиссаломнинг секуляристлар билан бўлган сўзлашувида равшан қилиб беради ва мархамат қиладики:
« وَكَيْفَ أَخَافُ مَا أَشْرَكْتُمْ وَلَا تَخَافُونَ أَنَّكُمْ أَشْرَكْتُمْ بِاللَّهِ مَا لَمْ يُنَزِّلْ بِهِ عَلَيْكُمْ سُلْطَانًا فَأَيُّ الْفَرِيقَيْنِ أَحَقُّ بِالْأَمْنِ إِنْ كُنْتُمْ تَعْلَمُونَ» (انعام / 81)
“Сизлар (аллох) барон хужжат туширмаган бутларни аллохга шерик қилишдан қўрқмайсиз-у, мен сизлар аллохга шерик қилиб олган бутларингиздан қандай қўрқай?! Агар билсангиз (айтинг-чи), қайси гурух (қўрқмай) хотаржам бўлишга хақлироқ?”
Мана буни ёнида шахснинг аллохни шариатидаги қонунлардан узоқлиги ё яқинлигини меъзонига қараб, мўъминларнинг хавфсизлиги ўзгариб туради, аллох таоло мўъминларнинг ердаги хавфсизлигига ишора қилиб мархамат қиладики:
« وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنْكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُمْ فِي الْأَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِنْ قَبْلِهِمْ كارهاي شايسته وَلَيُمَكِّنَنَّ لَهُمْ دِينَهُمُ الَّذِي ارْتَضَى لَهُمْ وَلَيُبَدِّلَنَّهُمْ مِنْ بَعْدِ خَوْفِهِمْ أَمْنًا يَعْبُدُونَنِي لَا يُشْرِكُونَ بِي شَيْئًا وَمَنْ كَفَرَ بَعْدَ ذَلِكَ فَأُولَئِكَ هُمُ الْفَاسِقُونَ » (نور/ 55)
Аллох сизлардан иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (иймон-эътиқодли) зотларни (ер юзига) халифа – хукмрон қилганидек, уларни хам ер юзида халифа қилишни ва улар учун ўзи рози бўлган (ислом) динини ғолиб –мустахкам қилишни хам уларнинг (ахволини маккада кўрган) хавфу хатарларидан сўнг ( мадинада) тинчлик – хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар менга ибодат қилурлар ва менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда) дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар итоатсиз кимсалардир.(давоми бор……