Партия (хизб),партиявийлик ва дорул ислом ва дорул куфрдаги хизблар (1) (22 бўлим)

Партия (хизб),партиявийлик ва дорул ислом ва дорул куфрдаги хизблар (1) (22 бўлим)

(8-қисм)

Яна бир қизиқ бир нарса шуки, аллох таоло маккий “сод” сурасида маккадаги секуляристларни олдинги даврларда мағлубиятга учраган “ахзоблар”ни давомчилари деб билади ва мархамат қиладики:

 جُندٌ مَّا هُنَالِکَ مَهْزُومٌ مِّنَ الْأَحْزَابِ ‏(ص/11)

(Эй Мухаммад), макка мушриклари ўша ернинг ўзида енгилиб битгувчи фирқалардан бир тўдадир, холос (бас сиз улар айтаётган бехуда сўзларга парво хам қилманг!)

Аллох таолони охирги шариати хақида хам қуръонда ўқиймизки:

 أَفَمَن کَانَ عَلَى بَیِّنَةٍ مِّن رَّبِّهِ وَیَتْلُوهُ شَاهِدٌ مِّنْهُ وَمِن قَبْلِهِ کِتَابُ مُوسَى إَمَاماً وَرَحْمَةً أُوْلَئِکَ یُؤْمِنُونَ بِهِ  وَمَن یَکْفُرْ بِهِ مِنَ الأَحْزَابِ فَالنَّارُ مَوْعِدُهُ  فَلاَ تَکُ فِی مِرْیَةٍ مِّنْهُ إِنَّهُ الْحَقُّ مِن رَّبِّکَ وَلَکِنَّ أَکْثَرَ النَّاسِ لاَ یُؤْمِنُونَ (هود/17) ‏

Ана энди парвардигори томонидан аниқ хужжатга ( яъни қуръонга) эга бўлган киши ( фақат хаёти- дунё манфаъатларини кўзловчи кимсалар билан баробарми?!). Холбуки, аллох  бўлган шохид ( яъни Жаброил фаришта) унинг (Мухаммад алайхиссаломнинг) хамрохидир ва ундан ( яъни, аниқ хужжат бўлган қуръондан) илгари (бани исроил учун келган) пешво ва ( аллохнинг) мархамати бўлган Мусонинг китоби (таврот) бордир. Ана ўша зотлар ( яъни аниқ хужжат эгалари) унга (қуръонга) иймон келтирурлар. Барча гурухлар орасидан ким у қуръонга кофир бўлса, унга ваъда қилинган жой – дўзахдир. Бас (эй Мухаммад), сиз у хақда шак- шубхага тушманг! Албатта у парвардигорингиз томонидан келган хақиқатдир. Лекин одамларнинг кўплари иймон келтирмайдилар.

  یَحْسَبُونَ الْأَحْزَابَ لَمْ یَذْهَبُوا   وَإِن یَأْتِ الْأَحْزَابُ یَوَدُّوا لَوْ أَنَّهُم بَادُونَ فِی الْأَعْرَابِ یَسْأَلُونَ عَنْ أَنبَائِکُمْ  وَلَوْ کَانُوا فِیکُم مَّا قَاتَلُوا إِلَّا قَلِیلاً ‏ (احزاب/20)

Улар ( яъни мунофиқлар қўрқоқликлари сабабли кофир фирқалар мадина атрофидан тарқаб кетганларидан кейин хам) у фирқаларни кетмаган деб ўйлайдилар ва агар у фирқалар ( яна қайтиб) қолсалар ( мунофиқлар шахарда – сизларнинг ичингизда эмас, балки сахрода) кўчманчи бадавийлар орасида бўлиб, сизларнинг хали- хабарингиз хақида сўраб – билиб туришни дўст тутадилар. Агар улар сизларнинг орангизда бўлганларида хам камдан- кам жанг қилган бўлур эдилар.

  وَلَمَّا رَأَى الْمُؤْمِنُونَ الْأَحْزَابَ  قَالُوا هَذَا مَا وَعَدَنَا اللَّهُ وَرَسُولُهُ وَصَدَقَ اللَّهُ وَرَسُولُهُ وَمَا زَادَهُمْ إِلَّا إِیمَاناً وَتَسْلِیماً ‏(احزاب/22)

Мўъминлар у фирқаларни кўрган вақтларида: “бу аллох пайғамбари бизларга ваъда қилган нарсадир ( яъни имтихондир). Аллох ва пайғамбарининг сўзи ростдир”, дедилар ва ( устларига бостириб келаётган фирқаларнинг сон-саноқсизлиги) уларнинг ( аллохга бўлган) иймон ва итоатларини янада зиёда қилди холос.

Мўъминлар хандақ жангида ўзларини рўбарўларида секуляр,мушрик “ахзоблардан” бошқа одамларни кўрдиларми? Йўқ, уларни хаммаси секуляристлар жумласидан эдилар. Аллох таоло қурайш,ғатафон секуляристлари учун “ахзоб” калимасини ишлатади; мана бу холатда бароат масаласин ўртага ташланган пайтида:

 أَنَّ اللَّهَ بَرِيءٌ مِّنَ الْمُشْرِكِينَ ۙ وَرَسُولُهُ (توبه/3)

 Ва (ушбу) аллох ва унинг пайғамбари томонидан одамларга катта хаж кунида (яъни қурбон хайити кунида) аллох ва унинг пайғамбари мушриклардан безор эканлигини билдиришдир.

Дархақиқат секуляристлардан ё ахзоблардан ё мушриклардан бароат,безорлик  эълон қилинган, бу ерда секуляристлардан ё мушриклардан ё ахзоблардан бароат қиламиз,дейишни фарқи йўқ. Ахзоб десак хам ёки мушриклар десак хам, секуляристлар десак хам мана шу мафхумни етказади.

Аммо мунофиқлар тўдаси ва мусулмонларни орасидаги жохиллар айтишадики, мусулмонларни ўртасида хам “ахзобни” ташкил қилса бўлади ва мусулмонлар хам турли-хил “ахзобларга” эга бўлишлари мумкин!! Ва мусулмонлар учун “ахзоб” лафзидан фойдаланса бўлади ва…….барча мўъминлар мана бу саволларни аллох таолодан сўрашлари керак, у зот мархамат қиладики:

 «قُل أَأَنتُم أعلَمُ أَمِ اللَّهُ» (بقره/ 140)

Айтинг (эй Мухаммад),уларнинг динларини сизлар яхшироқ биласизми ёки аллохми?

(давоми бор……)

دیدگاهتان را بنویسید

نشانی ایمیل شما منتشر نخواهد شد. بخش‌های موردنیاز علامت‌گذاری شده‌اند *