
Хозирги янги асрдаги дорул исломни намуналари (1) (25 қисм)
(1-қисм)
Қуръон ва суннатга тегишли ишларда агар бирор нарса айтадиган бўлсанг хар қайси тарафдан бўлса хам, ўзингни иймонингга ва қиёматингга ахамият берадиган бўлсанг, сўзингни аллох ва росулига етказиб олиб боришинг керак: имоми Ахмад ибни Ханбалдан нихоятда зебо бир ўхшатиш ривоят қилинган бўлиб у киши айтадики: қиёмат куни мени занжир билан боғланган холда олиб келишади ва аллох таоло мана бу сўзларингни қаердан келтирдинг ва баён қилдинг?- деб сўрайди. Шунда мен эй роббим, Вакиъ ибни Жаррохул Хофизи куфий уни менга айтди, дейман; мана бу ерда мени ўз холимга қўйиб Вакиъ ибни Жаррох куфийни қўлини боғлаб олиб келишади ва аллох таоло сўрайдики, мана бу сўзларингни қаердан келтирдинг? Шунда Вакиъ ибни Жаррох айтадики, уни Мансур ибни Мўътамиддан олдим; бу ерда Вакиъни қўйиб Мансурни қўлини боғлаб олиб келишади ва аллох таоло сен мана бу сўзларни қаердан олдинг ва баён қилдинг?-деб сўрайди. Мансур айтадики: уни Иброхим Нахъийдан олдим; бу ерда Мансурни қўйиб Иброхимни занжир билан боғланган холда олиб келишади, аллох таоло ундан мана бу сўзларингни қаердан олдинг ва баён қилдинг?-деб сўрайди. Иброхим айтадики, уни Асвад ва Язид ибни Асваддан олдим; бу мархалада хам Иброхимни қўйиб Асвад ва Язид ибни Асвадни занжирланган холда олиб келишади ва аллох таоло сизлар мана бу сўзларни қаердан олиб келдинглар ва қаердан нақл қилдинглар?-дейди. Уларни иккови айтадики, бизлар уни Масъуд ва ибни Аббосдан олдик; мана бу мархалада хам уларни икковини қўйиб ибни Аббос ва ибни Масъудни занжир билан олиб келишади ва аллох таоло ундан мана бу сўзларингни қаердан олдинг ва қаердан нақл қилдинг?-деб сўрайди. У айтадики: пайғамбарингдан ва у Жибрилдан ва у хам сени ўзиндан олган эй роббим. [1]
Демак росулуллох саллаллоху алайхи васалламдан нақл қилинган нарсалар қуръондан бўладими ё сахих суннатдан бўладими, мана бу манбаълардан огох бўлган холда илм бўйича баён қилиниши керак, бизлар диёрларни “дорул ислом” ва “дорул куфр” деб номлашлик ва мана бу икки “дар”ни орасидаги ўзаро алоқалар борасидаги хоким бўлган усуллар хақидаги қуръон ва сахих суннатни ва росулуллох саллаллоху алайхи васалламни сахобаларини раъйларини ва барча исломий мазхабларни раъйларини келтирдик ва хар қандай мусулмон ташхис бериш ва муомала қилиш равиши бўйича мана бу қоидалардан ташқари меъёрни таъйин қила олмайди.
Албатта баъзи бир кишилар дорул исломга ва дорул куфрга хос бўлган ўринларга хамда уларни истакларига,дидларига,мақсадларига тўғри келмайдиган бошқа ўринларга эътироз билдириш орқали аввал асхобларни, аиммаларни, турли-хил исломий мазхабларни ўзларини жойлашган даражагача пастга тушуришга харакат қилишади ва улар асхоблар хам инсон бўлишган,бизлар хам уларга ўхшаган инсонлармиз,дейишгач ва ўзларини “амалда” имоми Ханифа, Жаъфари Содиқ, Шофеъий ва бошқалардан юқорига қўйиб олишгач, асхобларни ва турли-хил исломий мазхабларни раъйларини бир четга суриб қўйишга харакат қилишади ва ўзларининг ноқис ақллари,тушунчалари билан қуръон ва суннатни таъвил ва тафсир қилишади, албатта мана бу ахли таъвилни бир дастаси “амалда” суннатни хам бир четга суриб қўйишади ва ўзларининг раъйларига кўра ва ўзларининг ноқис истакларига,тушунчаларига асосан қуръонни таъвил қилишади.
Шуни айтиб ўтиш лозимки, бугунги кунда росулуллох саллаллоху алайхи васалламнинг асхобларини раъйларига ва барча исломий мазхабларни раъйига хилоф равишда “дорул ислом” ва “дорул куфр” хақида баён қилинаётган шахсий ва гурухий таъвилларни хаммаси хукумат қудратини касб қилмоқчи бўлаётган кимсалар томонидан келтирилади, улар бугунги кундаги дорул исломга хоким бўлиб турган хукумат қудрати билан рақобат хамда рухий хатто қуролли жанг қилишмоқчи бўлишади.
(давоми бор……)
[1] قال احمد یجاء به یوم القیامه و قد غللت، فیقال لی یا احمد فاین قلت هذا المساله، فأقول یا رب حدثنی بها الوکیع بن الجراح الحافظ الکوفی فیفک احمد و یجاء الوکیع بن الجراح الحافظ الکوفی مغلوله … منصور بن معتمد …. ابراهیم نخعی …. اسود و یزید عن ابن مسعود …. ابن عباس و ابن مسعود … عن نبیک عن جبرائیل عنک یارب .