Муқаддамот дарслари/ биринчи дарс: дин нима? Секуляристлар бизлардан қайси динни хохлашади?
(5-қисм)
-Ўлимдан кейинги хаёт ёки бошқа хаёт; ўлим луғат жихатидан ўлишлик ва жисмни нобуд бўлиши ва йўқолиб кетмайдиган рухни дунёвий хаётдан “бошқа хаётга” ёки “кейинги хаётга” кўчиб ўтишидир. Мана бу жумлани бир мушт “дахрийлардан” ёки бугунги забон билан айтганда материалист,атеист бир мушт секулярлардан ташқари тахминан барча инсонлар қабул қилишган. Аммо улар “кейинги хаётни” ёки “ бошқа хаётни” навида ва мохиятида чуқур ихтилофларга эгадурлар. Масалан:
Хиндларни дини ёки хиндуизм: мана бу динни асосига кўра, ўлимдан кейинги хаётни ва рухнинг бузилмаслигини ва ўлмаслигини ушбу диннинг характерли ва умумий жихати бўлган трансмогрификатция (таносух) ёки қайта туғилиш назарияси шаклида тақдим этади. Трансмогрификатцияни (таносухни) маъноси шуки, рух хозирги баданни ўлимидан сўнг ўзининг ўтмишдаги амалларига кўра тўрт янги қолибдан яъни ўсимликлар ё хайвонот ё қаттиқ жисмлар ё инсонларни қолибидан бирига хулул қилади. Яъни жисм бир қолибдан кўчиб бошқа бир қолибга киради. Мана бу доира ва қайта туғилиш даври мукаша комил рухоний мартабага яъни “озод бўлиш” мартабасига етгунича қайта-қайта такрорланади, бу холат мана бу дунёда давом этади. Мана бу суратда, агарчи улар ўлимдан кейинги хаёт деганларига қарамасдан, аслида улар охират жахонига ишонишмайди.
Будизм динида хам ўлимдан кейинги хаётга ва рухга эътиқод қилишади, аммо улар хам алиюллохийлар ва язидийлар ва уларга ўхшаганлар эътиқод қиладиган ана ўша трансмогрификатция (таносух) қолибига ишонишади. Улар хиндларга ўхшаб рухнинг мана бу жахонда қолишига, бўлиб хам турли-хил кўринишларда “озод бўлиш” ёки нийрувоно мархаласига етгунича қолишига эътиқод қилишади. Аммо улар хам охират жахонига ишонишмайди.
Энди ужалоннинг ишчиларни социалист нацианал ва секуляр хизбидаги бир язидий секуляр ё алавий ё алиюллохий “шахид намрон” яъни шахид ўлмайди деса, уларнинг мана бу жумлани айтишдан мақсади нима ? Шубхасиз унинг манзури ислом кўз-қарашидаги шахид бўла олмайди, исломда “ шахид” шахидларнинг энг олий даражасидур; яъни шахс ўзини қони билан ислом ва аллохни шариатидаги қонунлар бошқа барча қонунлардан ва дастурлардан яхшироқ деб гувохлик беради; аммо мана бу нацианал социалист – ёки авом халқни таъбири билан айтганда ужалонни ишчилар хизби уни ривожлантирган нацизмни – эътиқоди бўйича улар ўзларини қонлари билан шайтонни ва секуляризмни қонунлари аллохни шариатидаги қонунлардан яхшироқ деб гувохлик беришади; мана бу бир-бирига комилан зид бўлган шахид хақидаги икки таърифдур.
-Зардўштийлар хам ахли китобга ўхшаб мана шу тартибда ўлимдан кейинги хаётга эътиқод қилишади, лекин уларнинг ўлимдан кейинги хаётлари қандай тарзда? Улар хам ўзларига эргашган кишилар учун жаннат ва дўзахни абадий деб билишмайди, уларни эътиқоди бўйича жаханнамга тушганлар жахон нихоясига етган лахзаларда дўзахдан чиқарилади ва ўзларини гунохларидан покланишади, улар поклангач тўғри ишларни қилган арвохларга эргашишади ва ер юзида абадий бўлган янги давр бошланади, бу даврда яхшиликдан бошқа хеч қандай ранж,ёмонлик мавжуд бўлмайди.
(давоми бор…..)