Муқаддамот дарслари/ биринчи дарс: дин нима? Секуляристлар бизлардан қайси динни хохлашади?

Муқаддамот дарслари/ биринчи дарс: дин нима? Секуляристлар бизлардан қайси динни хохлашади?

(9-қисм)

Шу тазда бир араб “дин” калимасини эшитиши билан уни зехнида асосий тўрт маъно мужассам бўларди:

1-Қудрат ва хокимият.

2-Одамлар мана бу хокимиятни остида эргашадиган қонунлар, хадлар,йўл ва равишлар,программалар.

3-Хокимиятни қудратига ва ижро қилинадиган қонунларга итоат қилиш,бўйсиниш.

4-Ва нихоят хисоб-китоб қилиш,мухокама қилиш, мукофотлаш ёки жазолаш.

Умумий қилиб айтганда, “дин” бу хукумат қудратини бир мажмуъаси бўлиб, у ўзидаги қонунларга кўра одамлардан  мана бу қонунларга итоат қилишни,бўйсинишни талаб қилади, ва мана бу қонунларга итоат қилиш ёки бўйин товлашни меъзонига кўра улар билан хисоб-китоб қилади,уларга мукофот беради,уларни жазолайди.

Бир араб “дин” калимасини эшитиши билан уни зехнида шу нарсалар жамланарди,агар унга фалон “дин” га эргашгин дейилса, нималарни қабул қилиши лозим эканини яхши биларди; шу сабабли хам огох холда ё уни қабул қиларди ёки рад этарди.

Энди “дин” ни қуръондаги маъносини бир кўрайлик: қуръони каримда “дин” калимаси айтиб ўтилган ўша тўрт рукн,мафхумдан ташкил бўлган бўлса хам, лекин уни луғавий маъносидан кўра комилроқ суратда фойдаланилган ва изох берилгандир:

1-Хокимият ва афзал хукмронлик.

2-Уни қудратини воситасида хокимият вужудга келган хукмронликни қабул қилиш ва унга  итоат қилиш.

3-Уни қудратини воситасида хокимият вужудга келган фикрий ва амалий тузум, қонун ва ахкомлар.

4-Мана бу хокимият қудрати ўзидаги қонунларга итоат қилишни,ихлосни  мезонига қараб уларга берадиган мукофоти ёки уларни исёнига нисбатан берадиган жазосидир.

Қуръони карим гохида “дин” калимасини хокимият ва итоат қилиш маъноларида келтирган; гохида эса қонун ва ахкомлар, мукофот бериш ва жазолашни фақат бир маъносидан фойдаланган, баъзи ўринларда эса “дин” калимасини ишлатган ва уни хар тўрт маъносини ирода қилган.

(давоми бор……)

دیدگاهتان را بنویسید

نشانی ایمیل شما منتشر نخواهد شد. بخش‌های موردنیاز علامت‌گذاری شده‌اند *